Юсупов Алимардон Мирза ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш», 14.00.13 – «Неврология».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3169.
Илмий раҳбар: Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хакимова Сохиба Зиядуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нургужаев Еркин Смагулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
болаларда бирламчи энурезнинг хавф омиллари, клиник-неврологик хусусиятлари, инструментал ва генетик мезонларини аниқлаш ҳамда даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда тунги энурезнинг клиник-неврологик, психоэмоционал кўрсаткичлар, нейрофизиологик тадқиқотлар ва диагностик шкалалар (М. Лусчер ранг тести; М. Коваcс; А. Н. Леонтиевга кўра; А.Р.Лурия) асосида бирламчи тунги энурез ривожланишининг асосий хавф омиллари ўрганилиб, асаб тизими ривожнанишининг кечикиши, уйқу ритмининг бузилиши, антидиуретик гормон даражасининг камайиши ва генетик мойиллик эканлиги исботланган;
бирламчи тунги энурезли болаларда миянинг биоэлектрик фаоллиги ва тест натижаларига (М. А. Панфилова; А. И. Захаров; Пиерон-Русер) кўра когнитив симптомлар (хотира, ҳиссий реакция, жорий маълумотларни қайта ишлаш) даражасига бевосита боғлиқ бўлган уйқу фазаси ва кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
болаларда тунги энурезнинг ривожланиши, клиник кечиши, оғирлиги DRD4 - (rs1544410) полиморф генларига ўзаро боғлиқлиги ва антидиуретик гормон даражасининг таъсири аниқланди; бу болаларда тунги энурез ривожланишининг ноқулай прогностик омили эканлиги исботланган;
бирламчи тунги энурези бўлган болаларда анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда комбинацияланган терапия курсини (транскраниал магнит стимуляция, пантогам) қўллаш "ҳўл кечалар" сонини сезиларли даражада камайтиришга, клиникани 63% гача яхшилашга ва когнитив даражаси 62,5±2,9 баллгача кўтарилишига, ҳамда узоқ муддатли ремиссияга эришилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: болаларда тунги энурезнинг клиник-неврологик, психоэмоционал кўрсаткичлар, нейрофизиологик тадқиқотлар ва диагностик шкалалар (М. Лусчер ранг тести; М. Коваcс; А. Н. Леонтиевга кўра; А.Р.Лурия) асосида бирламчи тунги энурез ривожланишининг асосий хавф омиллари ўрганилиб, асаб тизими ривожнанишининг кечикиши, уйқу ритмининг бузилиши, антидиуретик гормон даражасининг камайиши ва генетик мойиллик эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, болаларда бирламчи тунги энурезда юзага келадиган генетик механизмларни баҳолаш Ўзбекистон Республикасида келажакда ушбу патологиянинг этиопатогенезини чуқур ўрганишга замин яратиш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 ноябрдаги 3-сонли хулоса билан тасдиқланган «Болаларда тунги энурезни ташхислашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.09.2023 й. 57-сон буйруғи ва Қашқадаре вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.11.2023 й. 67-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи сийдик тута олмаслиги мавжуд болаларда ўтказилган комплекс текширувларнинг натижалари, ушбу касалликнинг клиник кўринишлари ҳақидаги қарашларга аниқлик киритиши ва уни тўлдириши таҳлил қилинган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда тунги энурезнинг ривожланишига ген полиморфизмининг таъсирига кўра даволаш алгоритми ишлаб чиқилиб, еришилган натижалар асосида 1 нафар бемор учун 2730000 сўм, буджетдан ташқари 1570000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Беморларнинг стационарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида 1790000 сум тежалишига олиб келган. Бу маблағнинг тежалиши стационарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: болаларда бирламчи сийдик тута олмасликнинг асосий хавф омиллари бўлиб ирсий мойиллик, асаб тизими ривожланишининг ортда қолиши ва уйқу ритмик фаоллигининг бузилишлари ҳисобланади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 14-сентабрдаги 9342-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: бирламчи тунги энурезли болаларда миянинг биоэлектрик фаоллиги ва тест натижаларига (М. А. Панфилова; А. И. Захаров; Пиерон-Русер) кўра когнитив симптомлар (хотира, ҳиссий реакция, жорий маълумотларни қайта ишлаш) даражасига бевосита боғлиқ бўлган уйқу фазаси ва кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болаларда бирламчи тунги энурезнинг клиник шакллари, кечиши ва оғирлик даражасида генларнинг ролини аниқлаш ушбу патология патогенезининг янги қирраларини очиб бериш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 ноябрдаги 3-сонли хулоса билан тасдиқланган «Болаларда тунги энурезни ташхислашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.09.2023 й. 57-сон буйруғи ва Қашқадаре вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.11.2023 й. 67-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: БТЭ билан касалланган болаларнинг белгиланган клиник-неврологик, параклиник ва генетик хусусиятлари ўрганилиб, амалиётга тадбиқ этилган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда тунги энурезнинг клиник неврологик, психоемоционал кўрсаткичлар ва нейрофизиологик тадқиқотлар кўрсаткичларидан фойдаланиш беморларнинг стационарда қолиш муддатининг қисқариши, дори-дармон сарфи камайиши ҳисобига 1 бемор ҳисобида 1790000 сум тежалишига олиб келди. Бу маблағнинг тежалиши стационарда даволаниш муддатини камайтирди, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Хулоса: уйқу вақтида беихтиёр сийдик чиқиши БТЭнинг асосий кўриниши бўлиб, касалликнинг узоқ давом этиши ва муваффақиятсиз даволаш туфайли турли даражадаги нейропсихологик бузилишларни, ташвиш, депрессия, тажовузкорлик ва мулоқотга кам киришиш кабиларни келтириб чиқаради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 14-сентабрдаги 9342-сонли хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: болаларда тунги энурезнинг ривожланиши, клиник кечиши, оғирлиги DRD4 - (rs1544410) полиморф генларига ўзаро боғлиқлиги ва антидиуретик гормон даражасининг таъсири аниқланди; бу болаларда тунги энурез ривожланишининг ноқулай прогностик омили эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, олинган натижаларга асоланиб, касалликни эрта ташхислашга қаратилган чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш амалиётига тавсия этиш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 ноябрдаги 3-сонли хулоса билан тасдиқланган «Болаларда тунги энурезни ташхислашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.09.2023 й. 57-сон буйруғи ва Қашқадаре вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.11.2023 й. 67-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган текширувларга асосланиб, БТЭ мавжуд болаларни даволашда оптималлаштирилган терапия таклиф қилинган. Иқтисодий самарадорлиги: антидиуретик гормон ва полиморф генлар билан таққослаганда, тунги энурезли болаларни диагностика мезонлари ва даволаш алгоритми учун ишлаб чиқилган. Алгоритмдан фойдаланиш инструментал ва лаборатория имкониятларидан одатда умумий ўртача 1180400 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич 5311800 сўмни ташкил етади. Хулоса: бизнинг тадқиқотимизда G308A нинг нохуш генотипик варианти ТЭнинг оғирлик даражасига қараб частотани оширишга мойил бўлди. Тунги энурез мавжуд беморларда назорат гуруҳида (χ2 = 3,2; P = 0,07; ОШ = 2,3; 95% ДИ0,915-5,768) юқори частотада намоён бўлди. Бу ТЭ оғирлик даражаси генотипнинг кучайиш тенденцияси билан ортиб бориши билан боғлиқдир. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 14-сентабрдаги 9342-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи тунги энурези бўлган болаларда анъанавий даволаш усуллари билан биргаликда комбинацияланган терапия курсини (транскраниал магнит стимуляция, пантогам) қўллаш "ҳўл кечалар" сонини сезиларли даражада камайтиришга, клиникани 63% гача яхшилашга ва когнитив даражаси 62,5±2,9 баллгача кўтарилишига, ҳамда узоқ муддатли ремиссияга эришилди ва болаларнинг жамиятга интеграциялашувига имкон берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: касалликнинг узоқ вақт давом этадиган асоратларини камайтириш имконини берганлиги ва болалар саломатлигининг яхшиланиши билан изоҳлаш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 01 ноябрдаги 3-сонли хулоса билан тасдиқланган «Болаларда тунги энурезни ташхислашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.09.2023 й. 57-сон буйруғи ва Қашқадаре вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 25.11.2023 й. 67-сон буйруқлари билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган текширувларга асосланиб, БТЭ мавжуд болаларни даволашда оптималлаштирилган терапия таклиф қилинган. Иқтисодий самарадорлиги: БТЭ мавжуд болаларда медикаментоз ва комбинирланган терапия қўлланилганлиги учун беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 4893350 сўм сарфланади. Беморларга юқоридаги тавсия қилинган комплекс даво натижасида йиллик иқтисодий кўрсаткич 3659800 сўмни (2 та беморга) ташкил етади. Хулоса: БТЭ мавжуд болаларда медикаментоз ва комбинирланган терапия қўлланилганда, иккинчи усулнинг самарадорлиги аниқланди. Даволашда ТМС қўлланилганда тез яхшиланишнинг бошланиши ва узоқ муддатли ремиссияга эришиш мумкинлиги аниқланди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Болаларда энурезни самарали даволаш ва касаллик диагностикасига мукаммал ёндашиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ ректори томонидан 2024 йил 14-сентабрдаги 9342-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish