Жўрабоев Асилбек Толибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида рекреацион масканларни ташкил этиш тамойиллари (Фарғона вилояти мисолида)”, 18.00.02 - “Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси” (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/А107.
Илмий раҳбар: Салимов Арифджан Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.А.11.02.
Расмий оппонентлар: Адилов Зарифжон Ҳимматович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мустаев Бахром Баходирович, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида минтақанинг ўзига хос табиий ландшафт шароити бўйича рекреацион масканларни шакллантиришнинг асосий шаҳарсозлик тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғли ҳудудларда рекреацион масканларнинг меъморий ва режалаштириш ечимларида релефнинг пластиситивлиги, иқлимнинг аерацион компоненти ва атроф-муҳитнинг табиий ёки антропоген таркибий қисмлари табиий ҳолатларнинг ўзаро таъсири ҳамда ландшафт шаклланишидаги ўзгарувчанлик сабабли ландшафтларнинг хилма-хиллигида етакчи рол ўйнаши асосланган;
тоғли ҳудудларда рекреацион масканларни ташкил этишда кенглиги 400-1200 метр ва узунлиги 6-12 километр бўлган яшил ҳиёбон ва майдонларни минтақанинг иқлимий шароитларига ҳамда ландшафт хусусиятларига кўра манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда буталар билан шакллантириш зарурлиги асосланган;
асосий аллея ҳудуднинг меъморий ва ландшафт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида компонентларни шаҳар ва тоғли дам олиш жойлари билан боғлаб, боғ ва паркларга уринма равишда ўтиши кераклиги асосланган;
тоғли ҳудудларда рекреацион масканларни ташкил этишда “Антҳропофокализм”, “Контекстуал интеграция”, “Конвергент Дизайн” тамойиллари асосида такомиллаштирилиб, табиий-антропоген масканларни лойиҳалашда чизиқ, шакл, фактура, ранг, декор, ёруғлик ва макон элементларидан фойдаланиш боʻйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида рекреацион масканларни ташкил этиш тамойиллари (Фарғона вилояти мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида рекреацион масканларини ташкил этишда табиий иқлимий омиллари, рекреацион салоҳият, ландшафтларнинг хилма-хиллиги, ҳудуднинг аерацион тизимлари бўйича самарали ечимлар юзасидан олинган хулосалардан Фарғона вилояти “ФЕРЛАНДШАФТ КОММУНАЛ ЛОЙИҲА” Масъулияти чекланган жамияти фаолиятида фойдаланилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17-ноябрдаги 173-сон маълумотномаси). Натижада Боғдод тумани Мурувват МФЙ даги “Истироҳат боғи қурилиши” ни шакиллантиришда асосий шаҳарсозлик тамойилларини такомиллаштиришга эришилган;
тоғли ҳудудларда рекреацион масканларни ташкил этишда кенглиги 400-1200 метр ва узунлиги 6-12 километр бўлган яшил ҳиёбон ва майдонларни минтақанинг иқлимий шароитларига ҳамда ландшафт хусусиятларига кўра манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда буталар билан шакллантириш зарурлиги асосланганлиги ҳамда асосий аллея ҳудуднинг меъморий ва ландшафт хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида компонентларни шаҳар ва тоғли дам олиш жойлари билан боғлаб, боғ ва паркларга уринма равишда ўтиши кераклиги асосланганлиги Фарғона вилояти Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи ҳудудида жойлашган мавжуд дам олиш масканини замонавий дам олиш масканига айлантириш лойиҳа таклифлар “ГРАФИКА-АЛ-ЛИДЕР” кўп тармоқли хусусий корхонаси фаолиятида қўлланилган (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2023 йил 17-ноябрдаги 173-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг мамлакатда дам олиш тизимини янада яхшилашга қаратилган долзарб масалалар ўз ечимини топган;
тоғли ҳудудларда рекреацион масканларни ташкил этишда “Антҳропофокализм”, “Контекстуал интеграция”, “Конвергент Дизайн” тамойиллари асосида такомиллаштирилиб, табиий-антропоген масканларни лойиҳалашда чизиқ, шакл, фактура, ранг, декор, ёруғлик ва макон элементларидан фойдаланиш боʻйича тавсиялар Фарғона вилояти Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи марказида жойлашган мавжуд “Истироҳат боғи” ўрнига янги замонавий истироҳат боғи ва унинг ичида жойлашган 1000 ўринли амфитеатрини лойиҳалаш жараёнида “ФЕР ТАШ ПРОЖЕCТ ДЕСИГН” Масъулияти чекланган жамияти фаолиятида фойдаланилган (“ЎЗШАҲАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДМ нинг 2024-йил 15-майдаги 1-02/574-сон маълумотномаси). Натижада аҳолисининг оммавий дам олишини таъминлаш муаммосини амалий ҳал этиш учун дам олишни ташкил этишнинг эскирган шаклларини ўзгартириш зарурати ўз ечимини топган.