Ачилов Жамолиддин Шакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сервис маркази кўчма устахонасининг рационал сони ва хизмат кўрсатиш параметрларини асослаш”, 05.07.02 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4736.
Тошболтаев Махамад Тожалиевич
 Илмий раҳбар:     техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: Нуриев Карим Катибович – техника фанлари доктори, профессор; Холикова Наргиза Абдувалиевна – техника фанлари фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сервис маркази кўчма устахонасининг рационал сони ва функсияланиш параметрларини асослаш орқали фермер хўжаликлари ва агрокластерлар балансидаги ғалла комбайнларига тез ва сифатли сервис кўрсатилишини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оммавий техник сервис кўрсатиш тизимида талабларни қондирилиш алгоритми сервис марказларига келиб тушаётган талаблар оқимини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
кўчма устахона томонидан носоз машиналарга кўрсатилаётган сервиснинг тўлиқлиги ва тезкорлигини башоратловчи эҳтимолий-математик моделлар носозликнинг мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган;
ғалла комбайнларига техник сервис тадбирлари орасидаги интервалнинг мақбул қиймати уларда бир бирлик вақт ичида содир бўладиган бузилишлар сони, кўчма устахонанинг хизмат кўрсатиш интенсивлиги, битта носозликни бартараф этишга сарфланган меҳнат вақтини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
ғалла комбайнларига хизмат кўрсатувчи кўчма устахонанинг рационал сони смена давомийлигининг мақбул қиймати, хизмат кўрсатиш радиуси ва минимал муддатларда ғалла ўрим мавсумини тугатишини ҳисобган олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сервис маркази кўчма устахонасининг рационал сони ва хизмат кўрсатиш параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
Қишлоқ хўжалиги техника воситаларига тезкор ва сифатли сервис кўрсатадиган кўчма устахона сонини аниқлаш усули, рационал сондаги кўчма устахонанинг сервис марказига келтирадиган самарасини ҳисоблаш усули “Ўзагросервис” АЖ ва “Юқоричирчиқ Агросервис МТП” МЧЖ га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 04/22-05/3985-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудий сервис маркази учун  талаб этиладиган кўчма устахоналар сони 5 тага камайишига, бунинг ҳисобига  сервис маркази бўйича ғалла ўрим мавсумида 651 млн. сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган.
Ишлаб чиқилган ғалла комбайнларига даврий сервис кўрсатишлар орасидаги интервал қийматини аниқлашнинг ҳисобий-муҳандислик усули “Дўстлик Агросервис МТП” МЧЖ га жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 10-августдаги 04/22-05/3985-сон маълумотномаси). Натижада даврий сервис кўрсатишлар орасидаги интервал 6 соатга, 30 кунда ўтказиладиган сервислар сонини 38 тага қисқариш бунинг эвазига сервис марказида 82,66 млн. сўм маблағ тежаб қолиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish