Мирзаназарова Дилбар Жамаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри(илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли таркибли толалардан ташкил топган матоларнинг ишқаланишга чидамлилигини аниқлаш усулини такомиллаштириш” 05.06.01- “Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2692
         Илмий раҳбар: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Ханходжаева Нилуфар Рахимовна,  техника фанлари доктори, профессор; Алиева Дилбар Ганиевна,  техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турли таркибли толалардан ташкил топган чойшаббоп матоларнинг ишқаланишига чидамлилигини аниқлаш усулини такомиллаштирилган ва тузилиш параметрларини ўзгартириш асосида сифати яхшиланган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тола таркибли чойшабга мўлжалланган матоларнинг тузилишини ўзгартириш   асосида уларнинг ишқаланишга чидамлилигини оширишни белгиловчи ипларнинг эгилишиш тўлқин баландликлари ва уларнинг ўзаро босими  аниқланган;
        турли тола таркибли матоларнинг  ишқаланишга чидамлилиги кўрсаткичларини ошириш учун танда ва арқоқ ипларининг таранглигини  ўзгартириш асосида матонинг таянч сиртидаги ипларнинг чиқиш нуқталари ошганлиги аниқланган;
турли тола таркибли матоларнинг ишқаланишга чидамлилигини аниқлаш  формуласи келтириб чиқарилган ва ишқаланишга чидамлилик коеффициентини ўзгартириш асосида усул  такомиллаштирилган;
        тўлиқ омилли тажриба натижалари асосида кириш омиллари таъсирида чойшаббоп матонинг ишқаланишга чидамлилиги, ҳаво ўтказувчанлиги, ғижимланмаслиги  ва ювишдан сўнг киришишининг ўзгаришини регрессион моделлари кичик квадратлар усулини қўллаш орқали  олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пахта - полиестер тола аралашмали ва полиестр ипларидан янги ассортиментдаги чойшаббоп мато олиш ва сифатини яхшилаш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
турли таркибли толалардан ташкил топган чойшаб учун мўлжалланган, ишқаланишга чидамлилиги юқори бўлган янги ассортиментдаги мато олиш усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги Самарқанг вилоятида жойлашган  “НУР САМ ҚУР” МЧЖ, Тошкент шаҳридаги “МИТТИ” ХК корхоналарида жорий қилинган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2022 йил  7-декабрдаги  03/25-3445-сон маълумотномаси). Натижада турли тола таркибли  чойшабга  мўлжалланган матоларнинг ишқаланишга чидамлилиги  25%га оширишга, матонинг  сифатини  яхшилашга, ҳаво о'тказувчанлигини  35%га оширишга имкон берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish