Шержонов Шержон Алижан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг молиявий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2789
Илмий раҳбар: Турсунов Жахонгир Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори доцент;
Шолдаров Дилшод Азимиддин ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлюксиз иш стажига эга бўлган ходималарга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисмини тўлаш таклиф этилган;
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий нафақаларнинг энг кам миқдорларини минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштириш таклиф этилди;
давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга нафақаларни тўлаш харажатларини қоплаш амалиётини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга ошириш асосланган;
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида “Маҳалла бюджети” тизимини ташкил этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлюксиз иш стажига эга бўлган ходималарга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисмини тўлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-175-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини 2024-йил 29-майдаги 04/3-10-1344-сонли маълумотномаси). Натижада 2022-йил 1-сенабрдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши белгиланди;
аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни изчиллигини таъминлаш, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий нафақаларнинг энг кам миқдорларини минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-июлдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-120-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини 2024-йил 29-майдаги 04/3-10-1344-сонли маълумотномаси). Натижада нафақаларнинг энг кам миқдорлари 9,3 фоизга оширилиб, минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги таъминланди.
давлат томонидан аҳолини манзилли ҳимоя қилиш мақсадида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга нафақаларни тўлаш харажатларини қоплаш амалиётини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 1-июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-82-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини 2024-йил 29-майдаги 04/3-10-1344-сонли маълумотномаси). Натижада Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2023-йил 1-октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам, бир марталик ёрдам пуллари, 2024-йил 1-январдан бошлаб эса бошқа ижтимоий нафақаларни молиялаштириш амалга оширилиши белгиланди.
аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида “Маҳалла бюджети” тизимини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 26-декабрдаги “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-458-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасини 2024-йил 29-майдаги 04/3-10-1344-сонли маълумотномаси). Натижада 2023-йил 1-январдан бошлаб республиканинг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” амалиёти синов тарзида жорий этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish