Хусанов Улугбек Нишановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Телекоммуникация корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция»
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2023.4.DSc\Iqt625
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Гуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик ; Тўраев Шовкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабоев Аман Турғунович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
телерадио хизматлари сифати ва сонини сезиларли даражада ошириш, радиочастота спектридан янада самарали фойдаланиш мақсадида битта радиочастота спектрида сиғимни ошириш орқали оптималлаштириш асосланган;
Олис ва тоғли ҳудудларда бўлган аҳоли яшаш масканларида телерадио хизматларини кўрсатишни узлюксизлигини таъминлаш ва уни мониторингини амалга оширишда Спутник сигналларидан фойдаланиш усулини қўллаш орқали корхона самарадорлигини ошириши таклиф этилган;
телерадио хизматларини кўрсатувчи корхона фаолиятига таъсир етувчи омиллар, жумладан давр харажатлари, молиявий фаолият натижаларини инобатга олган ҳолда корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигининг 2024-2028-йиллар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган;
телекоммуникация корхоналари фаолиятини тўлиқ рақамли технологияларда фойдаланган ҳолда ўзгартириш орқали меҳнат унумдорлигини ошириш имконияти исботланган;
телерадио хизматларини кўрсатувчи корхонада хизматлар сифатини яхшилаш, молиявий самарадоликни ошириш ва хизматлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида нодавлат телеканалларининг сигналларини кодлаш (Cонтент Сеcуритй, Cоде & Мобиле Апп Протеcтион) орқали тарқатиш тизими таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
телерадио хизматлари сифати ва сонини сезиларли даражада ошириш, радиочастота спектридан янада самарали фойдаланиш мақсадида битта радиочастота спектрида сиғимни ошириш орқали оптималлаштиришга доир таклифи “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2017-2023-йилларга мўлжалланган ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2024-йил 26-январдаги 10-34/66 сон, “Уздигитал ТВ” МЧЖнинг 2024-йил 15-январдаги 01-16/15 сонли маълумотномалари). Натижада, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг битта рақамли узатгичида ДВБ-Т2 стандартида 20 та СД (стандард дефинитион) форматидаги каналларни жойлаштириш имконияти яратилган. Оптималлаштириш орқали корхона даромадлари 2017-йилдан бошлаб ўсиши, хусусан “РРТМ”ДУКнинг 2023-йилда даромади 2022-йилга нисбатан 15878,0 млн. сўм “Уздигитал ТВ” МЧЖнинг даромади 12576,0 млн.сўмга ошишига хизмат қилган;
Олис ва тоғли ҳудудларда бўлган аҳоли яшаш масканларида телерадио хизматларини кўрсатишни узлюксизлигини таъминлаш ва уни мониторингини амалга оширишда Спутник сигналларидан фойдаланиш усулини қўллаш орқали корхона самарадорлигини оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079-сон фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-февралдаги 33-8/958 сон ва “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2024-йил 26-январдаги 10-34/66 сон маълумотномалари). Натижада, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг маблағларни иқтисод қилиш, асосий воситалар бутлигини таъминлаш, истеʼмолчиларга сифатли телевизион сигнални узатиш, маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланган ҳолда телерадиоешиттириш хизматларининг барча турларини тўлиқ қамраб олган ҳолда рақамли эшиттиришларни узатишнинг оптимал ечимига эришилган;
телерадио хизматларини кўрсатувчи корхона фаолиятига таъсир етувчи омиллар, жумладан давр харажатлари, молиявий фаолият натижаларини инобатга олган ҳолда корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигининг 2024-2028-йиллар прогноз ссенарийларига доир таклифи “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг 2023-йил 11-декабрда тасдиқланган “2024-йил бизнес режаси”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2024-йил 8-февралдаги 33-8/958 сон ва“Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2024-йил 26-январдаги 10-34/66 сон маълумотномалари). Натижада, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК фаолиятини рақамлаштириш жараёни корхона соф тушумини ортишига кучли таъсир етмоқда, яʼни бу фаолиятда молиявий харажатлар бир бирликка орца ҳам корхона соф тушуми олдинги даврларга қараганда 2 баробар кўпроқ бўлишига, ҳамда корхона соф тушумини 2 баробаргача ошириш имконияти мавжудлиги эконометрик таҳлил усулларини қўллаш орқали эришилиши исботланган.
телекоммуникация корхоналари фаолиятини тўлиқ рақамли технологияларда фойдаланган ҳолда ўзгартириш орқали меҳнат унумдорлигини оширишга доир таклифи “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг “Кадрлар сиёсатида” ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2024-йил 26-январдаги 10-34/66 сон, “Уздигитал ТВ” МЧЖнинг 2024-йил 15-январдаги 01-16/15 сонли маълумотномалари). Натижада, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКда 2019-йилда ўртача ойлик меҳнат унумдорлиги бир ишчи-ходимга 5065,0 минг сўмни ташкил етган бўлса рақамли технологиялардан тўлиқ фойдаланиш жараёни якунлангандан сўнг бир ишчи-ходим ўртача меҳнат унумдорлиги 12145,0 минг сўмни ёки 7080,0 минг сўмга ошишига хизмат қилган;
телерадио хизматларини кўрсатувчи корхонада хизматлар сифатини яхшилаш, молиявий самарадорликни ошириш ва хизматлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида нодавлат телеканалларининг сигналларини кодлаш (Cонтент Сеcуритй, Cоде & Мобиле Апп Протеcтион) орқали тарқатиш тизими жорий этишга доир таклиф “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУКнинг хизматлар сифатини ошириш жараёнида фойдаланилган («Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК 2024-йил 26-январдаги 10-34/66 сон маълумотномаси). Натижада, “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” ДУК томонидан 2023-йилда ВЕРИМАТРИХ (Cонтент Сеcуритй, Cоде & Мобиле Апп Протеcтион) тизимини қўллаш орқали олтита нодавлат телеканналари фаолияти ҳақ эвазига йўлга қўйилди ва уларнинг тарқатилиши хавфсизлиги таъминлашга хизмат қилган.