Хусанова Мақсуда Нишоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги дигнитоним ва фалеронимларнинг лисоний хусусиятлари”, 10.00.01– Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4334.
Илмий раҳбар: Турдибеков Мўмин Тўраевич, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Туробов Абдурайим Маликович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги дигнитоним ва фалеронимларни лингвистик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дигнитоним, фалеронимларнинг юзага келиши ва уларнинг номланиши ижтимоий-маънавий ҳаёт ҳамда жамият аъзоларининг рағбат олиши ва меҳнат фаолияти самарадорлик даражасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатувчи маънавий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий омиллар билан боғлиқлиги исботланган;
ўзбек тили лексикасида мансаб, унвон, медал, орден, мукофот сингари дигнитоним ва фалеронимларнинг тарихий-хронологик, касбий хосланганлик, таъсис этилиш асослари халқнинг қадимий анʼаналари, миллий ва умуминсоний қадриятлари ҳамда урф-одатлари каби ментал ҳолатлар билан боғлиқлиги далилланган;
илк даврдан бугунги кунга қадар таъсис этилган дигнитоним ва фалеронимлар лисоний таркибига кўра умумтуркий ҳамда ўзлашма қатламга оидлиги, сруктуравий жиҳатдан содда, қўшма ва бирикмали эканлиги ва ономастик, семантик хусусиятларига кўра туркий ва ўзбек тиллари қонуниятларига мослиги исботланган;
илмий, бадиий, автобиографик, тарихий, расмий ва бошқа манбалардаги давлатчилик тартибларининг жорий қилиниши ва тараққиёти билан боғлиқ равишда юзага келган дигнитоним ҳамда фалеронимларнинг ономастик кўламда тутган ўрни ва мақоми, номинацион-мотивацион тамойиллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида дигнитоним ва фалеронимларнинг лисоний хусусиятлари юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
илмий, бадиий, автобиографик, тарихий, расмий ва бошқа манбалардаги давлатчилик тартибларининг жорий қилиниши ва тараққиёти билан боғлиқ равишда юзага келган дигнитоним ҳамда фалеронимлар илк бор тўпланиб, уларнинг ономастик кўламда тутган ўрни ва мақоми, номинацион-мотивацион тамойиллари очиб берилганлигига доир назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-июндаги 04/1-1530-сон маълумотномаси). Натижада монографиянинг ХИХ аср охири ХХ аср бошларига оид асарларда қўлланган дигнитонимларни гуруҳларга ажратишда, хронолик таснифини беришда, дигнитоним ва фалеронимларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаш масалалари янги маълумотлар билан бойишига эришилган;
илк даврдан бугунги кунга қадар таъсис этилган дигнитоним ва фалеронимлар лисоний таркибига кўра умумтуркий ҳамда ўзлашма қатламга оидлиги, сруктуравий жиҳатдан содда, қўшма ва бирикмали эканлиги ва ономастик, семантик хусусиятларига кўра туркий ва ўзбек тиллари қонуниятларига мослиги исботланганлигига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170927147 – “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 -йил 6-июндаги 04/1-1479-сон маълумотномаси). Натижада тарихий дигнитоним ва фалеронимларнинг қўлланилиши, туркий ёзма манбаларда учрайдиган намуналарини таҳлил қилиш жараёнида уларнинг қўлланиш даври, англатган маънолари бўйича чиқарилган хулосалардан лойиҳа мавзусига оид назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишга, дигнитоним ва фалеронимларнинг таъсис этилиши, семантикасини тўлақонли тавсифлаш, изоҳлашга эришилган;
дигнитоним, фалеронимларнинг юзага келиши ва уларнинг номланиши ижтимоий-маънавий ҳаёт ҳамда жамият аъзоларининг рағбат олиши ва меҳнат фаолияти самарадорлик даражасининг ортишига ижобий таъсир кўрсатувчи маънавий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий омиллар билан боғлиқлигига оид илмий натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан олиб борилган “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” мавзуларидаги лойиҳада фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг 2024-йил 23-апрелдаги 01/14-25-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Ўзбекистон Қаҳрамонларининг автобиографиясидаги дигнитоним ҳамда фалеронимларни матнларда қўллаш, дигнитоним ва фалеронимларнинг шаклланишида шахс омилининг ўрни ҳақидаги маълумотлар билан амалий бойитилган;
ўзбек тили лексикасида мансаб, унвон, медал, орден, мукофот сингари дигнитоним ва фалеронимларнинг тарихий-хронологик, касбий хосланганлик, таъсис этилиш асослари халқнинг қадимий анʼаналари, миллий ва умуминсоний қадриятлари ҳамда урф-одатлари каби ментал ҳолатлар билан боғлиқлиги асосида чиқарилган илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Учинчи ренессанс” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2024-йилнинг 24-апрелдаги 06-28-551-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материаллар ёшларнинг маданияти ва маънавий оламини бойитишга, дунёқарашини кенгайишига замин яратувчи илмий-фактик жиҳатлари билан бойитилган.