Насимова Ирода Зиёдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Публицистика жанрларнинг замонавий интерпретацияси.  “Современная интерпретация публицистических жанров”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1693.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Назира Қурбоновна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Машарипова Тамара, филология фанлари доктори; Каримов Амрулло, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий онлайн медиа муҳитида бадиий-публицистик жанрларнинг ўзгариши ва мослашуви, интернет-публицистикаси жанрларини аниқлаш, уларнинг анъанавий публицистика жанрлари билан муштараклиги ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жанрлар назарияси таркибида интернет-публицистикаси ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муаммонинг ижтимоий тармоқларда шаклланган тури публицистика 2.0 тушунчаларининг таърифи ишлаб чиқилиб, уларнинг рақамли муҳит шароитида янги медиа ресурслари орқали тасвир ва таъсир имкониятлари кенгайган, формати, тили, услуби жиҳатдан такомиллашган анъанавий публицистик жанрларнинг модификацияси эканлиги далилланган;
интернет журналистикасида мултимедиа воситаларининг қўлланиши туфайли жанрлар орасида трансформация жараёнларининг содир бўлиши ва  интернет муҳитидаги янги форматлар сторйтеллинг, лонгрид, веб документалистика кабилар веб-жанрларга айлангани исботланган;
ОАВ коммодитизацияси жараёнида ахборотга товар нуқтайи назаридан қараб, публицистик материалларни монетизация қилишнинг замонавий ҳамда коллоборатив усуллари ишлаб чиқилган;
публицистик жанрларнинг онлайн медиага интерпретациясида анъанавий ва интернет публицистикасининг ўзаро универсал ва фарқли жиҳатлари, уларнинг шакл ва мазмуни, экспрессив-эмоционал имкониятларнинг аудитория ва ахборот самарадорлигига консептуал таъсири далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Публицистик жанрларнинг замонавий интерпретациясини тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
анъанавий публицистик жанрлар интернет муҳитига онлайн контентда янги форматлар (сторйтеллинг, лонгрид, веб документалистика кабилар) веб-жанрларга айлангани исботлангани ҳамда бадиий публицистик жанрларга мултимедиа воситаларининг қўлланиши туфайли шакл ва мазмундаги ўзгаришларнинг содир бўлишига оид хулосалар “Ойина.уз” портали фаолиятига татбиқ этилган (“Республика маънавият ва маърифат маркази”нинг 2024-йил 21-февралдаги /01/15-193-сон маълумотномаси). Натижада “Ойина.уз” ахборот-таҳлилий порталида публицистик жанрлардан бири бўлган очеркнинг мултимедиавий (лонгрид, сторйтеллинг, веб-ҳужжатли филм) форматдаги оптималлаштирилган турлари нашр этилган ва журналистлар ҳамда контент яратувчилар малакасини оширишда муҳим манба вазифасини бажарган;
интернет журналистикасида мултимедиа воситаларининг қўлланиши туфайли жанрлар орасида трансформация жараёнларининг содир бўлиши ва бу  онлайн контент яратишда ўзига хос тажриба ва билимларни тақозо этиши аниқлангани, интернет публицистикасида жанрлар таснифи, хориж интернет нашрларида қўлланилаётган замонавий тенденсиялар бўйича таклиф ва мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг интернет нашри фаолиятида фойдаланилган (“Уза.уз” сайтининг  2024-йил 6-июндаги 01-23/613-сон маълумотномаси). Натижада интернет сайтларида  “мултимедиавий лойиҳалар бўйича алоҳида бўлим ташкиллаштириш ёки лаборатория очиш зарурияти” ўрганилган, бу эса таҳририят фаолиятини такомиллашувига ва журналистларнинг касбий маҳоратини ошишига ёрдам берган.
жанрлар назарияси таркибида интернет-публицистика, публицистика 2.0 тушунчаларининг таърифи ишлаб чиқилиб, уларнинг ижтимоий фикрни шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти далиллангани ҳамда публицистик жанрларнинг конвергенсия жараёнида интернетнинг анъанавий жанрлар тизимига таъсири,  мултимедиа воситаларининг қўлланиши туфайли шакл ва мазмундаги ўзгаришларни жорий қилиш борасидаги илмий-назарий тавсиялардан “Ёшлик” журнали фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 13-мартдаги 01-03/304-сон маълумотномаси). Натижада замонавий конвергент таҳририятларда миллий контент яратиш ва аудиториянинг сифатли визуал ахборот бериш муаммоси, публицистик матн ёзиш техникасини кучайтириш, таҳририят ходимлари учун замонавий форматда материаллар тайёрлашнинг муваффақиятли усуллари иш жараёнида қўлланилган ва  материалларни мултимедиавий услубда узатиш самарадорлиги ортган;
оммавий ахборот воситаларининг ҳар бир турида коммодитизация жараёни йўлга қўйилиши лозимлиги, бу тенденсияни замонавий публицистик жанрларга ҳам қўллаш мумкинлиги тўғрисида керакли хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ўз фаолиятига татбиқ этган. (Ўзбекистон Журналистлари уюшмасининг 2024-йил 14-июндаги 02-18/199-сон маълумотномаси) Натижада таҳририятлар фаолиятини мултимедиавий жиҳатдан ўрганиш учун керакли манба сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish