Мурадов Ботир Хаятнингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарини ривожлантиришнинг ташкилий - иқтисодий  механизмларини  такомиллаштириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt1348
Илмий маслаҳатчи: Исхаков Абдулахат Қаюмович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:. Искандеров Ахмет Максетбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хамдамова Гавҳар Абсаматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
     Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналарини  ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарини саноат кластерлари негизида ташкил қилишда биринчи навбатда ишлаб чиқариш технологияларини устувор янгилашга кўра турли ишлаб чиқариш қувватларининг мувофиқлигини таъминлаш ва интеграцион алоқаларни кучайтириш зарурати асосланган;
кўмир конларининг ағдарма жинсларидан глинозем таркибли маҳсулотлар ва цемент ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланиш иқтисодий ва экологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
энергия (углерод) интенсивлигининг 2050 йилгача бўлган даврда дунё глобал талабларининг тақсимланиши прогнози ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖда “Генерал манагемент МC” технологиясини тадбиқ этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигининг 2024-2030 йиллардаги прогнози параметрлари ишлаб чиқилган;
кўмир қазиб олиш захиралари ва ҳажмларини оширишга йўналтирилган таркибий янгиланишларнинг техник иқтисодий кўрсаткичларининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Ўзбеккўмир” АЖ  акциядорлик жамияти корхоналарини самарали ташкилий-иқтисодий механизмларга кўра ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбеккўмир” АЖ  корхоналарини саноат кластерлари негизида ташкил қилишда биринчи навбатда ишлаб чиқариш технологияларини устувор янгилашга кўра турли ишлаб чиқариш қувватларининг мувофиқлигини таъминлаш ва интеграцион алоқаларни кучайтириш таклифи “Ўзбеккўмир” АЖ  томонидан “Ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил 10- майдаги 01-13-905- сонли маълумотномаси). Таклиф корхоналарни модернизаиялаш жараёнини кенгайтириш ҳамда тармоқ дастурларини мақсадли реализациясига кўра  ривожлантириш даражасини 1.1% га ошириш имконини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
кўмир конларининг ағдарма жинсларидан глинозем таркибли маҳсулотлар ва цемент ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланиш ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар “Ўзбеккўмир” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг  2024-йил 10- майдаги 01-13-905- сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф кўмир саноати корхоналари самарадорлигини 1,3 фоизга ошириш имконини яратишга муайян даражада хизмат қилган;
энергия (углерод) интенсивлигининг 2050 йилгача бўлган даврда дунё глобал талабларининг тақсимланиши прогнози ҳамда “Ўзбеккўмир” АЖда “Генерал манагемент МC” технологиясини тадбиқ этишнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигининг 2024-2030 йиллардаги прогнози параметрлари бўйича таклифлардан “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан “Ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил 10- майдаги 01-13-905- сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар “Ўзбеккўмир” АЖ тасар-руфидаги корхоналар фаолиятини қиёсий таҳлилига кўра истиқболдаги ривожланиш кўрсаткичларини асослашда муҳим мезоний манба сифатида муайян даражада хизмат қилган;
республика ёқилғи-энергетика балансида кўмир қазиб олиш заҳиралари ва ҳажмларини оширишга кўра таркибий янгиланишларнинг техник иқтисодий кўрсаткичларининг 2024-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифдан “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан “Ривожланиш стратегияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил 10- майдаги 01-13-905- сонли маълумотномаси). Таклифларни амалиётга жорий қилиниши мавжуд имкониятдан самарали фойдаланишга кўра “Ўзбеккўмир” АЖ да ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини 2030 йилда 2022 йилга нисбатан 1,2 фоизга камайтиришга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish