Турсункулова Шахноза Туйчиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасаввуф фалсафасида гўзаллик парадигмасининг имманент ва тизимли асослари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Fal98.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Маҳмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Агзамходжаева Шахноза Саидматмабовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф фалсафасида гўзаллик парадигмасининг имманент ва тизимли асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиё Уйғониш – Ренессанс даври халқлари фалсафий тафаккури ривожида тасаввуф илми алломаларини гўзаллик ҳақидаги қарашларининг диний ва дунёвий асослари уйғун эканлиги мантиқий асосланган;
тасаввуф фалсафасида гўзалликнинг субстансионал моҳияти, диалектик ва синергетик хусусиятлари, иерархик ривожланиш даражалари фалсафанинг макон ва замон атрибутлари воситасида очиб берилган;
тасаввуф фалсафий таълимотида ифодаланган обектив ва субектив гўзалликнинг муҳаббат, ишқ, чиройлилик, латифлик, мукаммаллик, тартиб, поклик, раҳм-шафқат, ёрдам бериш каби имманент мезонлари ёшлар маънавиятини бойитиши, жисмоний ва ахлоқий камолотига конструктив таъсир кўрсатиши далилланган;
гўзалликка оид тасаввуфий қарашларнинг маданий-антропологик, онто-гносеологик ҳамда аксиологик аспектларини очиб бериш орқали янгиланаётган Ўзбекистон  ёшларининг маънавий юксакликка эришиш, адолатли жамиятни бунёд этиш, ижтимоий давлатни қуриш каби стратегик, устувор функсияларни амалга оширишдаги имкониятлари асослаб берилган;
тасаввуфий гўзалликда ўз ифодасини топган ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчлик, эркинлик, ҳалоллик, дўстлик, эзгулик каби маърифатни улуғловчи инсоний қадриятлар маънавий тараққиётни таъминлашда бирламчи омиллар эканлиги тарихийлик ва мантиқийлик нуқтайи назаридан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги ахлоқий муаммоларни тадқиқ қилиш билан богʻлиқ илмий натижалар асосида:
“Марказий Осиё Уйғониш — Ренессанс даври халқлари фалсафий тафаккури ривожида тасаввуф илми алломаларининг гўзаллик ҳақидаги қарашларининг диний ва дунёвий асослари уйғун эканлиги мантиқий асосланганлиги”га доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг консептуал фалсафий методологияси” (Ҳаракатлар стратегияси асосида) мавзусидаги ПЗ-20170928696-рақамли амалий лойиҳаси назарий қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 17-майдаги 04/11-2972-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кунда мамлакатимизда бўлаётган ижобий ўзгаришларни тушунишда, ёшларнинг маънавий, ахлоқий дунёқараши юксалишида гўзаллик парадигмаларини англашларига хизмат қилган;  
тасаввуф фалсафасида гўзалликнинг субстансионал моҳияти, диалектик ва синергетик хусусиятлари, иерархик ривожланиш даражалари фалсафанинг макон ва замон атрибутлари воситасида очиб берилганлигига оид назарий хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китобни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 8-майдаги  02/220-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни аждодлар маънавий-илмий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга, гўзал инсоний муносабатлар тизимини тартибга солишга, миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат кўникмаларининг шаклланишига, инсон камолотида муҳим аҳамият касб этган гўзаллик парадигмалари тўғрисидаги қарашларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
тасаввуф фалсафий таълимотида ифодаланган обектив ва субектив гўзалликнинг муҳаббат, ишқ, чиройлилик, латифлик, мукаммаллик, тартиб, поклик, раҳм-шафқат, ёрдам бериш каби имманент мезонлари ёшлар маънавиятини бойитиши, жисмоний ва ахлоқий камолотига конструктив таъсир кўрсатиши далилланганлигига доир назарий хулосалар ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг ВИ йўналишида белгиланган “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатининг олдини олиш” ҳақидаги 26-банди “Жамиятда радикаллашув кучайишининг олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” ҳамда мазкур йўналишнинг 28-банди “Аҳоли, айниқса, ёшлар орасида радикал кайфиятларни уйғотишга, ахлоқсизликни ёйишга қаратилган бузғунчи ғояларга қарши самарали тарғибот ишларини ташкил этиш” мавзуларида белгиланган вазифалар ижросини бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 20-июндаги 234-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда радикализм ва экстремизмга қарши кураш йўналишидаги фаолиятни ташкил этиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашишда, маънавий тарбияни кучайтиришда маънавий-маърифий соҳа тарғиботчилари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
гўзалликка оид тасаввуфий қарашларнинг маданий-антропологик, онто-гносеологик ҳамда аксиологик аспектларини очиб бериш орқали янгиланаётган Ўзбекистон  ёшларининг маънавий юксакликка эришиш, адолатли жамиятни бунёд этиш, ижтимоий давлатни қуриш каби стратегик, устувор функсияларни амалга оширишдаги имкониятлари асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023-йил И ярим йиллигига мўлжалланган дастурининг 53-банди “Янги Ўзбекистон 2022-2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси доирасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш, туризм ва маданий меросни янада ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқларни ўз муддатида бажариш чораларини кўриш”, шунингдек, 25-банди номавсумий ойларда чегирмалар тақдим этган ҳолда “Ички туризм ойлиги”ни ташкил қилиш ҳамда “Ички туризм ҳафталиги”, “Ички туризм кунлари” дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Самарқанд вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023-йил 31-майдаги 03-13/4-358-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқандда ички туризм имкониятлари, айниқса, аҳоли ва сайёҳларнинг тарихий қадамжолар, зиёратгоҳларга бўлган қизиқишларининг янада ортишига хизмат қилган;
тасаввуфий гўзалликда ифодасини топган ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчлик, эркинлик, ҳалоллик, дўстлик, эзгулик, маърифатни улуғловчи инсоний қадриятлар маънавий тараққиётни таъминлашда бирламчи омиллар эканлиги тарихийлик ва мантиқийлик нуқтайи назаридан исботланганлигига доир хулоса, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йилда эфирга узатилган “Кун мавзуси” номли эшиттиришнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 6-апрелдаги 01-07/112-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг тасаввуф фалсафий мероси, тасаввуф илми алломаларининг гўзаллик, инсон гўзаллиги ҳақидаги қарашларининг бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish