Зарипов Хуршид Закир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақвий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/4208.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада инсон капиталидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш асосида Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш бўйича амалий тавсиялар ва баҳолашнинг услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий даражада инсон капиталини баҳолаш услубиятига кўра, таълим тизими, демографик ва бандлик кўрсаткичлар бўйича юқори (0.84-0.93 балл), ўрта (0.68-0.79 балл), қуйи (0.51-0.60) даражаларда баҳолаш таклифи асосланган;
Хоразм вилоятида олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) битирувчилари сонини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш асосида ЯҲМнинг ўртача 2,8 фоизга ошириш модели таклиф қилинган;
инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда Хоразм вилояти туманларининг ўсиш нуқталари бўйича барқарор ривожланган (7-9 балл), ривожланаётган (5-6 балл) ривожланишга муҳтож (2-3 балл) даражаларда баҳолаш таклифи асосланган;
инсон капиталининг ривожланиш тенденсияси сақланиб қолиши шартида 2033-йилга келиб ЯҲМнинг ўсиши 2022-йилга нисбатан ўртача сенарий бўйича 62 %, пессимистик сенарий бўйича 38,24 % ва оптимистик сенарий бўйича 79,48 % ни ташкил этганлиги асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
минтақавий даражада инсон капиталини баҳолаш услубиятига кўра, таълим тизими, демографик ва бандлик кўрсаткичлар бўйича юқори (0.84-0.93 балл), ўрта (0.68-0.79 балл), қуйи (0.51-0.60) даражаларда баҳолаш таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 13-февралдаги 47-12-0-Қ/23-сон “ИТ таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиши ҳамда экспортга йўналтириши бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 26-августдаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда таълим тизими, бандлик муносабатларини дастурларини такомиллаштиришга имкон яратилган;
Хоразм вилоятида олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc) битирувчилари сонини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш асосида ЯҲМнинг ўртача 2,8 фоизга ошириш модели Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 13-февралдаги 47-12-0-Қ/23-сон “ИТ таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиши ҳамда экспортга йўналтириши бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 26-августдаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим битирувчиларининг ЯҲМга таъсирини баҳолаш имконини берган;
инсон капиталидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда Хоразм вилояти туманларининг ўсиш нуқталари бўйича барқарор ривожланган (7-9 балл), ривожланаётган (5-6 балл) ривожланишга муҳтож (2-3 балл) даражаларда баҳолаш таклифи Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 13-февралдаги 47-12-0-Қ/23-сон “ИТ таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиши ҳамда экспортга йўналтириши бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 26-августдаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят туманларида драйвер тармоқлар ва иқтисодий ўсишни таъминлаш потенсиалини аниқлашга имкон берган;
инсон капиталининг ривожланиш тенденсияси сақланиб қолиши шартида 2033-йилга келиб ЯҲМнинг ўсиши 2022-йилга нисбатан ўртача сенарий бўйича 62 %, пессимистик сенарий бўйича 38,24% ва оптимистик сенарий бўйича 79,48 % ни ташкил этганлиги бўйича берилган таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2023-йил 13-февралдаги 47-12-0-Қ/23-сон “ИТ таълим хизматларини кўрсатиш, ёшларнинг дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиши ҳамда экспортга йўналтириши бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 26-августдаги 04-10/2650-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Хоразм вилоятида инсон капиталини ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.