Махамадиев Ғайрат Илёсовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дабусия илк ва ривожланган ўрта асрларда (ёзма ва археологик манбалар асосида)», 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2024.3.PhD/Tar2067
Илмий раҳбар: Бердимуродов Амридин Эргашевич, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд археология институти, DSc.01/10.01.2024.Tar.169/01
Расмий оппонентлар: Термиз давлат университети Ўзбекистон тарихи ва манбашунослик кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, Шайдуллаев Шопўлат Бозорович ва Й. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, Мирзаахмедов Джамолиддин.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Археологик ва ёзма манбалар асосида Дабусия шаҳрининг илк ва ривожланган ўрта асрлар тарихини ёритишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Араб-форс ёзма манбалардаги маълумотлар билан археологик материалларни қиёсий ўрганиш орқали илк ва ривожланган ўрта асрларда Дабусиянинг сиёсий чегараси шимолдан Зарафшон дарёси, шарқдан Рабинжон, жанубдан Зарафшон тизмасининг давоми бўлган Зирабулоқ ва Зиёвуддин тоғлари, ғарб томонидан эса Карманагача бўлганлиги аниқланиб, шу асосида ҳудуднинг археологик харитаси яратилди;
Ёзма манбалардаги маълумотлар билан археологик материалларни қиёсий ўрганиш орқали Роғин қишлоғи - Чоштепа археологик ёдгорлиги билан локализация қилинган ва унинг тарихий топографиясига илмий изоҳ берилган;
Археологик ва ёзма манбаларнинг илмий таҳлили асосида ИВ-В асрларда воҳада урбанизасия жараёнлари ривожланиши натижасида Дабусия таркибида бўлган Қоратепа (Кандукин), Шомикўтарматепа (Бутайтин), Миситтепа ва Зиёвуддинбуватепа каби шаҳар ва қишлоқ маконлари шаклланганлиги аниқланди ва милодий ХИИИ аср бошларида, яъни 1220 йилда мўғулларнинг Самарқандга қилган юришлари натижасида (Қоратепа ва Шомикўтарматепа) вайрон бўлганлиги исботланган;
Дабусия ва Қоратепа (Кандукин) ёдгорликларининг рабод қисмида аниқланган кулолчилик хумдонларининг жойлашув ўрни, тузилиши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларининг турлари асосида шаҳар топографиясида ҳунарманд маҳаллаларининг жойлашув ўрнига ойдинлик киритилди ҳамда воҳа ҳунармандчилигида кулочилик, темирчилик ва заргарлик тармоқлари кенг ривожлангани ўз исботини топган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: «Дабусия илк ва ривожланган ўрта асрларда (ёзма ва археологик манбалар асосида)» мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертасия бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Тадқиқот натижаларининг илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Кўҳна манзиллар» телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали давлат унитар корхонасининг 2024 йил 12-июндаги №06-29-754-сон маълумотномаси). Натижада Дабусия ёдгорликларининг географик ўрни, тарихий топографияси, қурилиши меъморчилиги, ҳунармандчилик тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти, савдо-сотиқ муносабатлари ҳамда уларнинг илк ва ривожланган ўрта асрда Ўзбекистон маданиятида тутган ўрнига доир янги маълумотлар билан танишишга, тамошабинларни Суғда воҳасининг қадимги шаҳриларидан бири бўлган Дабусия ёдгорлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлишига хизмат қилади.
 Тадқиқотнинг амалиётга жорий қилинишида Дабусия ёдгорлигидаги қазишмалар жараёнида топилган моддий маданият ашёлари Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейининг ўрта асрлар даври маданияти билан боғлиқ экспозицияларини бойитишда, фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 4-июндаги №01-07/2154–сонли маълумотномаси). Натижалар Самарқанднинг ўрта асрлар даври моддий маданияти, тарихи ва маданий меросини музейга ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳларга кўрсатиш ва келажак авлод онгида миллий меросга бўлган ғурур туйғусини уйғотишга хизмат қилади.
Дабусия шаҳрининг илк ва ривожланган ўрта асрларда ижтимоий–иқтисодий, сиёсий ҳаёти, ташқи ва ички савдо алоқалари тарихи бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейидаги экскурсия матнларини янгилашда, шунингдек, ушбу музейларнинг ўрта асрлар даври коллекцияларининг илмий тасниф варақларини тўлдиришда Ушбу жараёнлар ва воқеликларни умум Суғд тарихида оид археологик топилмалардан “Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси” кўргазмасини ёритишда фойдаланилди. (Самарқанд  давлат музей-қўриқхонасининг 2024 йил 27-майдаги №182-сонли  маълумотномаси). Натижалар Самарқанд тарихи ва маданий меросини кенг жамоатчиликга яни музейга ташриф  буюрувчиларга қадим Суғд тарихи тўғрисидаги маълумотлар беришга ҳамда тарғибот қилишга хизмат қилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish