Нурова Шохида Наимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Али ибн Сино маънавий меросида инсон масаласи: қиёсий-фалсафий таҳлил”, 09.00.03 –Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal1209
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08
Илмий раҳбар: Шарипова Ойгул Турсуновна , фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Махмудова Гули Тилабовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Али ибн Сино маънавий меросидаги инсонга оид ғояларнинг ёшларни баркамоллик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ибн Сино маънавий меросидаги коинотнинг аввалги асос (ал-мабла ал-аввал) нурларининг таровиши билан вужудга келиши, фаол ақл (руҳ), ноқисликлан комилликка интилиш, умумжаҳоний ишқ каби атрибутларнинг тасаввуфий таълимотлар билан умумийлиги ҳамда инсон руҳиятидаги умумийлик (وحدة (“бирлик”), جوهر (“моҳият”), صدفة (“тасодиф”)нинг руҳий моҳият (фала), аввалги ақл (ал-ак ал-аввал), ички руҳий қувват заминий муҳаббатнинг илоҳий муҳаббатга айланиши каби хусусийлик жиҳатлари қиёсий аниқлаштирилган;
Абу Али Ибн Синонинг баркамол инсон таълимотидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолатпарварлик каби ахлоқий тамойиллар, ақллилик, зукколик, зийраклик каби интеллектуал, чидамлилик, сабрлилик, матонатлилик каби иродавий ва меҳр, муҳаббат, севги каби эмоционал сифатларнинг геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган муроса муҳитини яратишдаги, конструктив мулоқот йўлиги танлашдаги назарий-методологик аҳамияти асослаб берилган;
мутафаккирнинг дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғояларининг миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимиз равнақини, умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашиб боришини таъминлашда ҳамда ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдиришдаги аҳамияти очиб берилган;
Ибн Синонинг “Ҳайй ибн Якзон”, “Ишқ рисоласи”, “Қуш ҳикояти”, “Рисола фи илми ахлоқ” асарларидаги ахлоқий хислатлар (“иффат”, “шижоат”, “ҳикмат”, “адолат”, “сахийлик”, “қаноат”, “сабр”, “юмшоқлик”, “карам”, “гуноҳни кечира билишлик”, “сир сақлай билишлик”, “фаросатлилик”, “қатийятлик”, “садоқатлилик”, “раҳмдиллик”, “вафо”, “камтарлик”)нинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришда, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги роли фалсафий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ибн Сино маънавий меросидаги инсонга оид ғояларни қиёсий-фалсаий тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Ибн Сино маънавий меросидаги коинотнинг аввалги асос (ал-мабла ал-аввал) нурларининг таровиши билан вужудга келиши, фаол ақл (руҳ), ноқисликлан комилликка интилиш, умумжаҳоний ишқ каби атрибутларнинг тасаввуфий таълимотлар билан умумийлиги ҳамда инсон руҳиятидаги умумийлик (وحدة (“бирлик”), جوهر (“моҳият”), صدفة (“тасодиф”)нинг руҳий моҳият (фала), аввалги ақл (ал-ак ал-аввал), ички руҳий қувват заминий муҳаббатнинг илоҳий муҳаббатга айланиши каби хусусийлик жиҳатларига доир назарий умумлашмалар ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сон “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларини табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида нашр этилган ишларда фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 14-мартдаги 04/11-1980-сон маълумотномаси). Натижада, Ибн Синонинг маънавий меросидаги антропологик ва гносеологик ғоялар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятни ошириш, тарбияда умуминсиной қадриятларнинг ўрнини юксалтириш имкониятларини очиб беришга хизмат қилган;
Абу Али Ибн Синонинг баркамол инсон таълимотидаги инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолатпарварлик каби ахлоқий тамойиллар, ақллилик, зукколик, зийраклик каби интеллектуал, чидамлилик, сабрлилик, матонатлилик каби иродавий ва меҳр, муҳаббат, севги каби эмоционал сифатларнинг геосиёсий рақобат, миллий эгоизм ва мафкуравий қолиплардан холи бўлган муроса муҳитини яратишдаги, конструктив мулоқот йўлиги танлашдаги назарий-методологик аҳамиятига оид янгиликлар ва тавсиялардан н Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат, миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш. бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”га қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-июлдаги 313/1-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда инсон муаммоси, инсон қадри, муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга оид фаолиятни самарали ташкил қилишида қўлланма сифатида, оммавий маданият каби салбий иллатларнинг олдини олиш борасида белгиланган маънавий-маърифий вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
мутафаккирнинг дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига қўшган гуманистик (инсонпарварлик, ҳурфикрлилик, бағрикенглик) ғояларининг миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимиз равнақини, умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашиб боришини таъминлашда ҳамда ёшларимиз онгига миллий ғурур, миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини сингдиришдаги аҳамиятига доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5186-сон қарорига 1-илова “Жаҳон илм-фани тараққиёти ва сивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш” бўйича тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2024-йил 14-мартдаги 06-07/43-сон маълумотномаси). Натижада, Ибн Сино маънавий меросидаги инсон масаласига оид ғояларини фалсафий таҳлилидан муроса, бағрикенглик, сабрлилик, шукроналик фазилатларини баркамол инсон тарбиясига сингдиришда ва мафкуравий иммунитетни кучайтиришга хизмат қилган;
Ибн Синонинг “Ҳайй ибн Якзон”, “Ишқ рисоласи”, “Қуш ҳикояти”, “Рисола фи илми ахлоқ” асарларидаги ахлоқий хислатлар (“иффат”, “шижоат”, “ҳикмат”, “адолат”, “сахийлик”, “қаноат”, “сабр”, “юмшоқлик”, “карам”, “гуноҳни кечира билишлик”, “сир сақлай билишлик”, “фаросатлилик”, “қатийятлик”, “садоқатлилик”, “раҳмдиллик”, “вафо”, “камтарлик”)нинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришда, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ролига оид ғоялари ва янгиликлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Ёшлар вақти”, “Нажот билимда”, “Замондош” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 18-майдаги 09-01-85-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар Абу Али ибн Сино маънавий меросида инсон масаласига оид қарашларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни баркамол, илмга интилувчан, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтириш масалалари бўйича маълумотларни олиш имконини бериб, телекўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплигини оширишга хизмат қилган.