Алиев Олимбек Айбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат Ахборот  хавфсизлиги сиёсатида жамият барқарорлигини таъминлашнинг миллий ва хорижий жиҳатлари”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Sc237
Илмий раҳбар: Муқимжон Қирғизбоев, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Тошкент давлат шарқшунослик университети,  DSc.03/29.12.2022.Sc.21.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Юлдашев Анвар Эркинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамият барқарорлигини таъминлаш жараёнида давлатнинг миллий ва ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жахонда ахборот хавфсизлигини таъминлашиинг ягона ва универсал механизми ишлаб чиқилмагани, цензура ва ахборот оқимларини чеклашга қаратилган давлат сиёссатининг кутилган даражада самара бермаслиги ҳамда давлат ва жамият баркарорлигини ички ва ташқи ахборот хуружларидан мухофаза этишда мамлакатлар ўз миллий контентларини яратишга асосий эътибор қаратаётгани “ахборотга қарши ахборот” тамойилидан фойдаланишга асос бўлиши далилланган.
Ахборот асрида анъанавий жамият ахборотлашган жамиятга айланиб, ўзаро қўшилган холда конвергенсия хосил қилиши, ахборот хавфсизлигига қарши хавф-хатар ва тахдидлардан химояланиш билан боғлиқ конфиденсиаллик, ахборот ресурсларига кириш, метатехнологиялар ҳамда АҚШ, Хитой, Исроил ва Европа давлатларининг ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган тажрибасига асосланиб, “Уз” домени орқали рўйҳатга олувчи Ўзбекистон ахборот миллий тармоғи (УЗНЕТ) дастурини ишлаб чиқиш зарурати асослаб берилган.
Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосига айланган кибер ва гибрид жиноятчиликка карши курашни кучайтириш, кибертахдидларнинг олдини олишга қаратилган киберпрофилактика ишларини узлюксиз давом эттириш, мафкуравий, диний ва сиёсий адоватни қўзғатиш мазмунидаги бузғунчи ғояларнинг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадларидан келиб чиқиб, махалла институтларида “Киберхавфсизлик” жамоатчилик марказларини ташкил этиш таклифи далилланган.
Ўзбекистон ахборот майдонида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, ахборотдан фойдаланиш саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш ҳамда ахолини ёт ва деструктив маълумотлар таъсиридан ҳимоя қилиш, кибертерроризм ва радикаллашувнинг олдини олиш каби вазифаларни мақсад қилган давлат ахборот хавфсизлиги сиёсатидан келиб чиқиб, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи “Ўзбекистон миллий ахборот хавфсизлик стратегияси”ни қабул килиш зарурлнги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат ахборот хавфсизлиги сиёсатида жамият барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса, тавсия ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
диссертация материаллари, таҳлиллари ва хулосаларида халқпарвар давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш ислоҳотлари даврида мамлакатда киберхавфсизлик соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ва мамлакатни киберҳимоялашда фақат ягона давлат тизими бўлиши асосий принциплардан бири сифатидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 15-апрелдаги ЎРҚ 764-сонли “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонунининг “Киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари” деб номланган 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 1-майдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг устуворлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари яратилган;
Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 15-апрелдаги ЎРҚ 764-сонли “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонунининг “Киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари” деб номланган 4-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 12-апрелдаги 12-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистонда модернизация ва ислоҳотлар амалга оширилаётган даврда хавфсизлик тизимининг шаклланиши, динамикаси ва истиқболлари билан боғлиқ бўлган муаммоларни тўғри ҳал этишга ҳамда мазкур тизим тараққиётига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг интеллектуал салоҳияти ва дунёқарашини юксалтиришга, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар” дастурининг “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар” номли ИИИ бандида белгиланган “Ахборот  ҳашари” лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида “интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар марказининг 2023-йил 19-июндаги 228-сон далолатномаси). Натижада Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида олиб борилаётган ахборот хавфсизлиги сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида ёшларнинг чуқур билимларга эга бўлишларини таъминлашга доир замонавий тарғибот технологияларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ахборот хавфсизлигини таъминлашдан стратегик мақсад шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоялаш эканлиги, давлат хавфсизлиги ва жамият барқарорлигини таъминлашда ривожланишнинг асосий ресурси сифатида электрон ҳукуматдан интеллектуал ҳукуматга (сунъий интеллектга) ўтиш ижтимоий-сиёсий омил сифатидаги функсионал асосларга таянаши билан боғлиқ хулосалардан “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026-йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2022-йил октябрга қадар “2023–2026-йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик стратегияси”ни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган фармон ва қарорларида белгиланган “УЗ№ домен зонаси Интернет-маконининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ҳамда электрон ҳукумат, энергетика, рақамли иқтисодиёт тизимлари ва муҳим ахборот инфратузилмасига тааллуқли бошқа йўналишларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлиги Андижон бўлимининг 2022-йил 18-ноябрдаги далолатномаси). Мазкур ҳужжатларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ёшлар агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ва ёшларнинг ахборот хавфсизлиги, кибержиноятчилик, кибертерроризм борасидаги сиёсий билимлари, манавий-маърифий, ҳуқуқий, сиёсий маданиятини оширишга ва ёшлар ишлари фаолиятининг самарадорлигининг кучайтирилишига эришилган;
давлат ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга оширишга таъсир кўрсатувчи обектив омиллар (глобализация, рационал тараққиёт) ва субектив омиллар (дин, фан, оммавий ахборот воситалари)нинг жамият тараққиётининг барқарорлаштирувчи, назорат қилувчи ҳамда тартибга солувчи функсионал асосларига таяниши далилланганлиги билан боғлиқ хулосалардан Андижон вилояти телерадиокомпанияси “Адолат минбари”, “Муносабат”, “Ахборот” каби кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 23-февралдаги далолатномаси). Натижада “Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсати Консепсияси” лойиҳаси билан аҳолини таништириш, уларнинг маънавий-маърифий, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва билимларини оширишга эришилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги миллий манфаатларида келтирилган экстремистик ва террористик ташкилотларнинг ёшларга таъсир кўрсатадиган салбий ахборот ва ғоясига қарши туриш ва огоҳлантириш, миллий ахборот тизимини ривожлантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жамиятнинг маънавий-ахлоқий, маданий ва демократик қадриятларини мустаҳкамлаш, интеллектуал, илмий-таълимий ривожланиш каби вазифаларни амалга оширишда қўл келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish