Собирхонов Акбархон Азиз ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишда инновацион технопарклардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш” 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3418.
Илмий раҳбар: Конгратбай Шарипов Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Хошимова Наима Абитовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Санжар Мирвоситович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишда инновацион технопарклардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион технопаркларда саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш жараёнига технологик инновациялар ва ривожланиш (ТИР = 30-50%),  сифат ва сертификатлаш (СС = 25-35%), маркетинг ва брендинг (МБ = 20-30%) омиллари таъсирининг миқдорий чегаралари асосланган;
саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашда технопаркнинг функсияларини резидентлар ўртасида уларнинг ваколатлари ва имкониятларига мувофиқ тарзда тақсимлаш ҳамда таъсисчилар таркибига университетлар ва илмий ташкилотларни киритиш орқали инновацион технопарклардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш асосланган;
инновацион технопарклар миқёсида технологиялар ва билимлар трансфери механизмларини ҳудудларнинг драйвер тармоқ ёки соҳаларига мувофиқ келувчи университет ичида инновацион технопаркларни ташкил этиш асосида мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш орқали такомиллаштириш асосланган;
Ўзбекистонда инновацион технопаркларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини динамикасининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини оширишда инновацион технопарклардан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инновацион технопаркларда саноат маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш жараёнига технологик инновациялар ва ривожланиш (ТИР = 30-50%),  сифат ва сертификатлаш (СС = 25-35%), маркетинг ва брендинг (МБ = 20-30%) омиллари таъсирининг миқдорий чегаралари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги инновацион технопаркларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20 августдаги 04/42-2416-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш таннархини 7,4 фоизга камайтиришга эришилди ҳамда  инновацион технопарклар ўз ҳудудида жойлаштирилган корхоналарга юқори технологиялар соҳасида барча зарур хизматлар мажмуини тақдим этилган.
Саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашда технопаркнинг функсияларини резидентлар ўртасида уларнинг ваколатлари ва имкониятларига мувофиқ тарзда тақсимлаш ҳамда таъсисчилар таркибига университетлар ва илмий ташкилотларни киритиш орқали инновацион технопарклардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги инновацион технопаркларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20 августдаги 04/42-2416-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ИННО технопаркида инновацион технологиялар турларини кўпайтириш ҳисобига унинг ялпи фойдаси ҳамда маҳсулот рентабеллигини 12 фоизга ошириш имкони яратилган;
инновацион технопарклар миқёсида технологиялар ва билимлар трансфери механизмларини ҳудудларнинг драйвер тармоқ ёки соҳаларига мувофиқ келувчи университет ичида инновацион технопаркларни ташкил этиш асосида мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги инновацион технопаркларнинг ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20 августдаги 04/42-2416-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга ва сотишдан олинган фойда ҳажмини 722 млн. сўмга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда инновацион технопаркларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини динамикасининг кўп омилли эконометрик модели асосида 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 20 августдаги 04/42-2416-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инновацион технопаркларда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган стратегик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish