Абдусаломова Нафосат Баҳодировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли технологиялар асосида бухгалтерия ҳисоби жараёнларини такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари». 08.00.14 – Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2318
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдувохидов Абдумалик иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жиемуратов Темурбай, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: компаниялар бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнларига рақамли технологияларни тадбиқ этиш асосида уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятларида рақамли технологияларга асосланган бухгалтерия ахборот тизимларини жорий қилиш, молиявий ва бухгалтерия операсияларини амалга оширишда блокчейн технологиясини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари ва  механизмлари таклиф қилинган;
бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизимига қўйиладиган функсионал талаблар ишлаб чиқилиб, компания бизнес-жараёнларини ташкил этишда интеграциялашган ҳисоботларни шакллантириш учун ахборот-таҳлилий моделлар ҳам таклиф қилинган;
рақамли трансформация шароитида бухгалтерия ҳисоботлари сифатига таъсир қилувчи омил ва атрибутлар таркиби аниқланганиб, улар негизида БАТ сифати ва ҳавфсизлигини таъминлашда ички назоратни ташкил қилишнинг технологик тармогʻи ишлаб чиқилиб, унинг асосида компанияларнинг бухгалтерия ҳисоботлари сифати ички назоратини ташкил этиш механизмлари таклиф қилинган;
лизинг компанияси молиявий-иқтисодий фаолиятини бошқариш учун ҳисоб-таҳлил ахборотларини шакллантириш, БАТда шакллантириладиган бухгалтерия ҳисоботларининг сифатини назорат қилишнинг ички цикли, бухгалтерия ҳисоботлари сифатини корхона томонидан ички назорат қилиш йўналишлари, улар асосида бухгалтерия ахборот тизимини фойдаланувчи талабидан келиб чиққан ҳолда танлаш алгоритми ишлаб чиқилган. Рақамли технологиялар асосида интеграциялашган ахборот тизими негизида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг истиқболли  технологияси, бухгалтерия маълумотларини қайта ишлашнинг истиқболли технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар асосида бухгалтерия ҳисоби жараёнларини такомиллаштиришнинг услубий жиҳатлари асосида:
акциядорлик жамиятларида рақамли технологияларга асосланган бухгалтерия ахборот тизимларини жорий қилиш, молиявий ва бухгалтерия операсияларини амалга оширишда блокчейн технологиясини қўллашнинг ўзига хос жиҳатлари ва  механизмлари “Узбек Леасинг Интернатионал” АЖ ва Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (“Узбек Леасинг Интернатионал” АЖнинг 2024 йил 7-июндаги 1058/008-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 17 июндаги 01/3-25-10-103-сон маълумотномаси). Натижада компания бухгалтерия опе-рацияларини юритиш ва амалга ошириш учун қилинадиган ҳаражатлар кескин қисқартирилган;
бухгалтерия ҳисобини рақамлаштириш ва автоматлаштириш тизимига қўйиладиган функсионал талаблар ишлаб чиқилиб, компания бизнес-жараёнларни ташкил этишда интеграциялашган ҳисоботларни шакллантириш учун ахборот-таҳлилий моделлари “Узбек Леасинг Интернатионал” АЖ ва Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (“Узбек Леасинг Интернатионал” АЖнинг 2024 йил 7-июндаги 1058/008-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 17 июндаги 01/3-25-10-103-сон маълумотномаси).  Натижада компания бухгалтерия операциялари асосида олинган маълумотларни қайта ишлаш ва бошқарув қарорлари учун тақдим қилишга кетадиган вақт бирлигини уч баробарга қисқартиришга эришилган;
БАТ сифати ва ҳавфсизлигини таъминлашда ички назоратни ташкил қилишнинг технологик тармогʻи ишлаб чиқилиб, унинг асосида компанияларнинг бухгалтерия ҳисоботлари сифати ички назоратини ташкил этиш механизмлари “Узбек Леасинг Интернатионал” АЖ ва Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (“Узбек Леасинг Интернатионал” АЖнинг 2024 йил 7-июндаги 1058/008-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 17 июндаги 01/3-25-10-103-сон маълумотномаси). Натижада компания бухгалтерия операциялари асосида олинган ҳисоботлар сифати кескин юксалиб, улардаги учраб турган турли хатоликлар қисқарган;
БАТ ва бухгалтерия ҳисоботларининг сифатини ички назорат қилишнинг услубий воситаларини шакллантириш тамойиллари ишлаб чиқилиб, улар асосида бухгалтерия ахборот тизимини фойдаланувчи талабидан келиб чиққан ҳолда танлаш учун ишлаб чиқилган алгоритм ва интеграциялашган ахборот тизими негизида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг истиқболли  технологияси, бухгалтерия маълумотларини қайта ишлашнинг истиқболли технологияси “Узбек Леасинг Интернатионал” АЖ ва Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (“Узбек Леасинг Интернатионал” АЖнинг 2024 йил 7-июндаги 1058/008-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 17 июндаги 01/3-25-10-103-сон маълумотномаси). Ушбу ёндашувларни келажакда компания бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнларига кенг жорий қилиш натижасида бухгалтернинг меҳнат унумдорлиги ортади ва компаниянинг турдош ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция жараёнлари йўлга қўйилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish