Самандаров Шухрат Камоладдин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида карбоксиметилкрахмалнинг ҳосилаларини олиш ва коллоид-кимёвий хоссаларини ўрганиш», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К738.
Илмий раҳбар: Махкамов Ровшан Рахимович, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтиёровна, кимё фанлари доктори; Сидиқов Абдужалил Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида карбоксиметилкрахмал ва унинг ҳосилаларини синтез қилиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссалари асосида ишлатилиш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий жўхори крахмални қаттиқ фазада намловчи восита иштирокида карбоксиметиллаш натижада, энг юқори алмашиниш даражаси 0,92 бўлган карбоксиметилкрахмалнинг натрийли тузи олинган;
жўхори крахмалини қаттиқ фазада карбоксилметиллаш жараёнида реаксион аралашмани оз миқдорда изопропил спирти билан намлаш крахмал заррачаларини бир-бирига ёпишишини камайтириб реакцияга каталитик таъсир кўрсатиши аниқланган;
КМК-На тузини ёғ кислота метил эфири билан гидрофобизация қилиш орқали КМК нинг ёғ кислота мураккаб эфири синтез қилинди ва унинг яхши сирт фаолликка ва юқори эмулгирлаш хусусиятига эга эканлиги исботланган;
синтез қилинган карбоксиметилкрахмалнинг натрийли тузи ва унинг ҳосилаларининг кимёвий тузилиши физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида аниқланган;
КМК-На ва СФМ тизимларининг эмулсияларни барқарорлаштириш қобиляти соф СФМ ларга нисбатан 20% дан 50% гача юқори эканлиги ҳамда, КМК-На-СФМ тизимиларининг кўпикланиш қобиляти, кўпик барқарорлиги ва пуфак ҳосил қилиш қобиляти соф СФМга нисбатан юқори бўлиши аниқланган;
олинган карбоксиметилкрахмалнинг поливалентли металл тузлари биопарчаланувчи плёнкалар ҳосил қилиши, КМК-На сувли эритмаларда мис ионини тозалаш даражаси 95 % ни, КМК-На нинг тозалаш қобилияти 15,24 мг/г эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида карбоксиметилкрахмал ҳосилалари олиш ҳамда коллоид – кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
карбоксиметилкрахмал ҳосилалари ва сирт фаол моддалар асосида кўпиртирувчи компазициялар олиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг «2025-2026-йилларда кўпиртитувчи компазицияларни янада такомиллаштириш ва амалётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ КМК» АЖ Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш технологик марказининг 2024-йил 17-сентябрдаги, 09-24/42-00026-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида олинган сирт фаол моддалар руда таркибидаги мис консентратини 88,67 % дан 93,52% гача бойитиш имконини беради;
кўпиртирувчи компазицияларни қўллаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг «2025-2026-йилларда амалётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ КМК» АЖ Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш технологик марказининг 2024-йил 17-сентябрдаги, 09-24/42-00026-сонли маълумотномаси). Натижада, олинган БГЕН-0,25 кўпиртирувчи компазициясини 20 г/т ва 40 г/т миқдорида қўллаш руда таркибидаги мис консентратини мос равшда 92,42% дан 93,52% гача бойитиш имконини беради.