Муқимов Мухаммад Карим Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси сув ҳавзаларининг инвазив балиқлари (тур таркиби, морфологияси ва биологияси)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/В737.
Илмий раҳбар: Назаров Муҳаммадрасул Шарапович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор; Юлдашева Шохистахон Қобилжоновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси сув ҳавзаларида тарқалган инвазив балиқларнинг тур таркиби, морфологик ва биологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уларнинг сув ҳавзаларида тарқалиши бўйича геоахборот маълумотларини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси табиий ва сунъий сув ҳавзаларида тарқалган инвазив балиқларнинг тур таркиби (рўйхати) шакллантирилган. Унга кўра Фарғона водийси сув ҳавзаларида инвазив балиқларнинг 4 та туркум 9 та оилага мансуб 12 та тури мавжуд эканлиги аниқланган;
Фарғона водийси турли типдаги сув ҳавзаларида инвазив балиқ турларининг тарқалиши бўйича геоахборот маълумотлари базаси шакллантирилган ҳамда мазкур турлар ТМХИ мезонлари бўйича баҳоланган;
Фарғона водийси сув ҳавзалари учун инвазив турларнинг морфометрик, биологик хусусиятлари комплекс тарзда илк бор очиб берилган ҳамда табиий ареалдаги турдошларини ушбу хусусиятлари билан ўзаро ўхшашлик ва фарқли хусусиятлари аниқланган;
инвазив балиқ турлари янги яшаш муҳитида юқори экологик пластиклик хусусиятларни намоён қилиши орқали маҳаллий турлар хилма-хиллигига таъсири асослаб берилган;
Фарғона водийси балиқчилик хўжаликларидаги етиштирилмайдиган балиқлар фаунасининг асосий қисмини ташкил этувчи инвазив турларнинг морфобиологик хусусиятлари ҳамда хўжаликлардаги ҳовузлар бўйича уларнинг биомассаси илк бор аниқланган ҳамда инвазив турларнинг етиштириладиган балиқ маҳсулдорлигига таъсир этиш хусусияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси сув ҳавзаларида учрайдиган инвазив балиқларни ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси сув ҳавзаларининг инвазив балиқ турлари, морфологияси ва биологиясига оид тадқиқот натижалари асосида “Балиқчилик” номли дарслик (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218-548-сонли гувоҳнома) нашр қилинган бўлиб, “60811500-Зооинеженерийа (Балиқчилик)” бакалавриат таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг №02/01-01-85-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида 60811500-“Зооинженерия (Балиқчилик)” мутахассислиги бўйича таълим жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган;
Инвазив балиқ турларини аниқлаш ва уларнинг ҳудудлар кесимида тарқалиш даражасини баҳолаш мақсадида “Фарғона вилояти сув ҳавзаларида тарқалган инвазив балиқ турларининг геоахборот базаси ва уларни аниқлаш” бўйича тавсиянома Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 03-03/3-7134-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари учун инвазив балиқ турларини аниқлаш, экологларнинг касбий фаолиятларида инвазив балиқларнинг ривожланиши ва тарқалишини мониторинг қилиш имконини берган;
Фарғона водийсининг турли типдаги сув ҳавзаларида тарқалган инвазив балиқ турларининг геоахборот маълумотлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат кадастрини юритиш ва геоахборот тизимларини жорий этиш бўлими амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 03-03/3-7134-сон маълумотномаси). Натижада кадастр маълумотларини геоахборот тизимига киритишга асос бўлган, шунингдек, ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги балиқ турларини қўриқлаш, яшаш муҳитини сақлаб қолиш, кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этишга ҳамда табиий ресурслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish