Мирмухамедов Мехрубон Мамуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Скандий, иттрий ва эрбий билан легирланган Зн22Ал қотишмасининг анод ўзини тутиши ва оксидланиши, уларнинг хусусиятларининг ўзгаришларини моделлаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари ихтисослиги”.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Б. Ғофуров номли Хўжанд давлат университет, Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Обидов Зиёдулло Рахматович, кимё фанлари доктори, профессор.
Каримов Камолхан Аббасович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алимухамедов Шавкат Пирмухамедович, техника фанлари доктори, профессор; Эрматов Зиёдулла Досматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади скандий, иттрий ва эрбий билан легирланган Зн22Ал қотишмасининг анод ўзини тутиши ва оксидланиши, уларнинг хусусиятларининг ўзгаришларини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
0.01-0.1 мас.% скандий ва иттрий қўшимчалари коррозион-фаол муҳитларда Зн22Ал қотишмасининг анод барқарорлигини таъминлаш технологияси скандий ва иттрий элементларининг кимёвий активлиги асосида ишлаб чиқилган;
кўрсатилган қотишмаларнинг коррозия, питтинг ҳосил бўлиш ва репассивация потенсиаллари мусбат қийматлар соҳасига қараб силжиш механизми металлнинг кислород билан реакцияга киришиш босқичларининг таҳлили асосида ишлаб чиқилган;
қотишмани легирлаш учун қўлланиладиган скандий, иттрий ва эрбий элементларининг кислород билан активлиги ҳароратга боғлиқ равишда ўзгариш механизми асосида қотишманинг оксидланишга бардошлилигини ошириш технологияси ишлаб чиқилган;
оксидланишнинг фаоллашиш энергияси скандийли қотишмадан иттрийли қотишмага, сўнгра эрбийли қотишмага қараб ортиш механизми ушбу элементларнинг хоссалари асосида ишлаб чиқилган;
рух, алюминий, скандий, иттрий ва эрбий қатнашадиган қотишмалар олинадиган қуйиш жараёнининг математик моделлари тадқиқотлар натижасида олинган математик қийматларнинг ўзгариш қонунияти асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўтказилган тадқиқотларнинг қуйидаги натижалари ишлаб чиқаришга жорий қилинган (тасдиқланган натижаларни жорий қилиш далолатномаларининг нусхалари диссертациянинг иловасида илова қилинган):
Зн22Ал қотишманинг индийли янги таркиби Душанбе шаҳридаги «Коргохи машинасози» ДУК га Ст3, Ст45 ва Ст65 маркали углеродли пўлатлардан тайёрланган деталларни коррозиядан ҳимоялайдиган қопламалар сифатида жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 14.02.2023 йилдаги № 15-338 маълумотномаси патент № ТЖ 1791). Бу қопламалар уларнинг хизмат қилиш муддатини оширилган;
турли маркали углеродли пўлатлардан ишланган деталларни уларнинг эритмасига ботириш йўли билан ҳимояловчи қотишма қопламаларини қайноқ қоплаш технологияси «Коргохи машинасози» ДУК га жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 14.02.2023 йилдаги № 15-338 маълумотномаси патент № ТЖ 1791). Бу пўлат деталларнинг коррозион бардошлилиги 27-48% га ортириш имконини берган;
Рух-алюминий қотишмасининг янги таркиби «Коргохи машинасози» ДУК га пўлатни ҳимоялайдиган қоплама сифатида жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 14.02.2023 йилдаги № 15-338 маълумотномаси патент № ТЖ 1791). Бу пўлатларнинг коррозиябардошлилигини 7-8% га ошириш имконини берган;
ҳимояловчи қотишма қопламаларидан фойдаланишдан келадиган иқтисодий самара углеродли пўлатлардан ишланган деталларнинг сифатининг яхшиланиши ва хизмат қилиш муддатининг ортиши ҳисобига йилига 865 АҚШ долларини ташкил қилди (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 14.02.2023 йилдаги № 15-338 маълумотномаси).