Шарипов Джамшед Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Галлий, индий ва таллий билан легирланган Зн22Ал қотишмасининг анод хоссаси ва оксидланиши, уларнинг хоссаларининг ўзгаришини моделлаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Б. Ғофуров номли Хўжанд давлат университет, Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Обидов Зиёдулло Рахматович, кимё фанлари доктори, профессор.
Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади галлий, индий ва таллий билан легирланган Зн22Ал қотишмасининг анод хоссаси ва оксидланиши, уларнинг хоссаларининг ўзгаришини моделлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
0.01-0.1 мас.% миқдорида галлий, индий ва таллий қўшимчалари Зн22Ал қотишмасининг коррозион-фаол муҳитларда анод барқарорлигини 2-3 мартага ошириши галлий ва таллийнинг кимёвий активлиги ҳароратга боғлиқлик даражаси асосида тадқиқотлар ёрдамида аниқланган;
алюминий коррозияси потенсиалининг ўзгаришлари асосида рух-алюминий қотишмаларининг питтинг ҳосил бўлиш ва репассивация динамикасининг графиги ишлаб чиқилган;
галлий билан легирланган қотишмалардан индий билан легирланган қотишмаларга, сўнгра таллий билан легирланган қотишмаларга ўтилганда қотишмаларнинг коррозияланиш тезлиги муҳитнинг рН га боғлиқ равишда ортиши аниқланган;
рухнинг оксидланишининг муҳитнинг ҳароратига гиперболик боғланиши асосида Зн22Ал-Га(Ин,Тл) қотишмаларнинг оксидланиш характерининг графиги ишлаб чиқилган
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Галлий, индий ва таллий билан легирланган Зн22Ал қотишмасининг анод ўзини тутиши ва оксидланиши бўйича олинган натижалар асосида:
Зн22Ал қотишмасининг индийли янги таркиби  (патент № ТЖ 1275) «Коргоҳи мошинасозӣ» ДУК корхонасига жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 15.02.2023 йилдаги № 14-334 маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида машинасозлик деталларининг хизмат қилиш муддати 12-14% га ошган;
 турли маркали углеродли пўлатлардан ишланган деталларни уларнинг эритмасига ботириш йўли билан ҳимояловчи қотишма қопламаларни қайноқ қоплаш технологияси «Коргоҳи мошинасозӣ»ДУК корхонасига жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 15.02.2023 йилдаги № 14-334 маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида пўлат деталларнинг коррозион бардошлилиги 25-27% га ошган;
қотишмаларни коррозиядан ҳимоялайдиган қопламанинг таркиби «Коргоҳи мошинасозӣ» ДУК корхонасига жорий қилинган (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 15.02.2023 йилдаги № 14-334 маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида деталлар юзасининг оксидланиш тезлиги 8-10% га камайган;
кўрсатилган коррозияга бардошли ҳимояловчи қотишма қопламалардан келадиган иқтисодий самара ишқаланувчи деталларнинг хизмат қилиш муддатининг ортиши ҳисобига йилига 812 АҚШ долларини ташкил қилади (Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазирлигининг 15.02.2023 йилдаги № 14-334 маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish