Кудайбергенова Сапиура Полатбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Бадиий дискурсда семантик примитивлар қоʻлланилишининг лингвокултурологик тадқиқи» (инглиз ва қорақалпоқ тиллари материалида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2765.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўлдашев Акром Махмудович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги семантик примитив (СП)ларнинг функсионал-семантик ва лингвомаданий ўхшашлик ҳамда ўзига ҳос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги семантик примитивлар онгнинг ўзига ҳос микротузилишини ташкил этиш, ўз семантикасида маданиятнинг бир қисмини акс эттирувчи тил бирлиги – лингвомаданий ва ахборот сақловчи, узатувчи ҳамда қайта ишловчи когнитив механизм бўлиб таққосланаётган тиллардаги сўз бирикмаларни тизимлаштиришда ҳамда борлиқнинг янги воқеа-ҳодисаларини ва нарсаларини номлаш ҳамда интерпретасиялаш вазифасини бажариши исботланган;
семантик примитивларнинг прагматик классификацияси асосида функсионал жиҳатдан ҳар хил бўлган когнитив категориялар ва ҳодисалар, характерлар маъноси орасидаги универсал хусусиятга асосланган ҳолда ҳар бир категорияда биттадан олтитагача примитив борлиги ва уларнинг тилда репрезентасияларининг турлича амалга оширилиши сабабли семантик примитивларнинг якуний миқдори барча тиллар учун ҳар хил бўлиши тасдиқланган;
тиллардаги семантик примитивлар бир қатор онтологик хусусиятлар ва уларнинг гносеологик томондан таҳлил қилиш, тилшуносликнинг мавжуд парадигмаларида муҳокама қилинган кўп белги ва хусусиятларнинг йўқ эканлиги кўрсатиб берилган ва семантик примитивлар асосан семасиолигия ва луғат тузиш амалиётида катта назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги аниқланган;
семантик примитивларни аниқлаш тамойилларининг ҳар хил танланиши биринчидан тиллар сўз бирикмалари ўртасидаги онтологик фарқларини кўрсатив, тилшуносликда семантик примитивлар консепсиясининг турли томонлари назарий ва амалий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги семантик примитивларнинг функсионал-семантик ҳамда лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган натижалар асосида:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги семантик примитивлар онгнинг ўзига ҳос микротузилишини ташкил этиш, ўз семантикасида маданиятнинг бир қисмини акс эттирувчи тил бирлиги – лингвомаданий ва ахборот сақловчи, узатувчи ҳамда қайта ишловчи когнитив механизм бўлиб таққосланаётган тиллардаги сўз бирикмаларни тизимлаштиришда ҳамда борлиқнинг янги воқеа-ҳодисаларини ва нарсаларини номлаш ҳамда интерпретасиялаш вазифасига оид материаллар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон умумий уйимиз» кўрсатувида, «Адабиёт ва давр» эшиттириши орқали кенг жамоатчиликка тавсия этилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023 йил 10 апрелдаги 05-22/175-сон маълумотномаси). Натижада семантик примитивларнинг ўзига ҳос хусусиятлари, қиёсий тил масалалари, қиёсий тадқиқотлари примитивларнинг таҳлили билан боғлиқ лингвистик илмий маълумотлар ва материалнинг кенг жамоатчиликка таништирилиши орқали маданий-маънавий аҳамиятининг оширилишига эришилган;
семантик примитивларнинг прагматик классификацияси асосида функсионал жиҳатдан ҳар хил бўлган когнитив категориялар хизмат қилади ва ҳодисалар, характерлар маъноси орасидаги универсал хусусиятга асосланган ҳолда ҳар бир категорияда биттадан олтитагача примитив борлиги ва уларнинг тилда репрезентасияларининг турлича амалга оширилиши сабабли семантик примитивларнинг якуний миқдори барча тиллар учун ҳар хил бўлишига оид хулосалардан 2014-2015-йиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида ўтказилган И1-ФА-О-14244 «Қорақалпоқ халқ прозасининг илгари чоп этилмаган намуналарини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш» (100 жилдлик «Қорақалпоқ фолклори» тўплами бўйича)» номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 30 мартдаги 145/1-сон маълумотномаси). Натижада амалий аҳамияти тадқиқотда олинган назарий умумлаштирилиган хулосалардан «Умумий тилшунослик», «Контрастив тилшунослик асослари», «Лингвомаданият», «Когнитив тилшунослик», «Тилшуносликка кириш» каби фанларни ўқитишда, шунингдек кўрсатилган фанлар бўйича лекция курслар, семинар машқларини, ўқув қўлланмаларини тайёрлашда амалий манба вазифасини бажариши билан белгиланган;
тиллардаги семантик примитивлар бир қатор онтологик хусусиятлар ва уларнинг гносеологик томондан таҳлил қилиш, тилшуносликнинг мавжуд парадигмаларида муҳокама қилинган кўп белги ва хусусиятларнинг йўқ эканлиги кўрсатиб берилганлиги ва семантик примитивлар асосан семасиолигия ва луғат тузиш амалиётида катта назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда семантик примитивларни аниқлаш тамойилларининг ҳар хил танланиши биринчидан тиллар сўз бирикмалари ўртасидаги онтологик фарқларини кўрсаца, тилшуносликда семантик примитивлар консепсиясининг турли томонлари назарий ва амалий жиҳатга оид хулосалардан кўргазма экскурсияларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва Маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи 2023 йил 23 майдаги 193-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейига келган меҳмонлар билан суҳбатлашиш ташкил этилганда семантик примитивлар хизматлари, ўзига ҳос принципларга асосланиши исботланган.