Сатуллаева Наргиза Жалгасбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Феъл нисбат категорияси шаклларининг структур-семантик тадқиқи (инглиз ва қорақалпоқ тиллари материаллари мисолида)», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil2608.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қўлдошев Акром Махмудович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади феъл нисбат категорияси шаклларининг структур-семантик жиҳатларини инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нисбат категориал маъноларининг контекстда воқеланиш жараёнининг ўхшаш маъно ва структураларга эгалиги, ҳар бир тилнинг ифода режасида намоён бўладиган ўзига хос хусусиятлари билан фарқланиши далилланган;
феъл нисбат категорияси шаклларининг инглиз ва қорақалпоқ халқлари томонидан оламнинг лисоний манзарасини яратишда тил бирликларининг грамматик жиҳатдан мураккаблашган маъноларнинг ифодаланиш усулидаги фарқланувчи белгиларнинг қиёсий планда иштироки асосланган;
феъл нисбат категорияси функсионал шаклларининг турли семантик гуруҳдаги феъллар билан қўлланишининг феъл категориал маъноларини танлашда ўзаро таъсир, маънони ифодалаш, кучайтириш, боғлаш, чеклаш каби потенсиал имкониятлари очиб берилган;
бадиий дискурсда турли тизимга мансуб инглиз ва қорақалпоқ тилларида нисбат категориал маъносини турли контекстларда воқелантиришида кузатиладиган феълларнинг структурал-семантик жиҳатлари ва уларнинг лисоний мақоми очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Феъл нисбат категорияси шаклларининг структур-семантик тадқиқи жараёнида олинган натижалари асосида:
бадиий дискурсда турли тизимга мансуб инглиз ва қорақалпоқ тилларида нисбат категориал маъносини турли контекстларда воқелантиришида кузатиладиган феълларнинг структурал-семантик жиҳатлари ва уларнинг лисоний мақомига оид хулосалардан Термиз давлат университетида 2023-йил амалга оширилиб бошланган 617309-ЭПП-1-2020-1-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “Триггеринг инновативе аппроачес анд энтрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс эмплоябилитй ин Cентрал Асиа – ТРИГГЕР” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Термиз давлат университети 2024-йил 24-майдаги 06/12-1939-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва қорақалпоқ тилларида феъл нисбат категориясининг бадиий дискурсда қўлланишга доир илмий хулосалар ва таклифлардан фойдаланилган;
инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги нисбат категориал маъноларининг контекстда воқеланиш жараёнининг ўхшаш маъно ва структураларга эгалиги, ҳар бир тилнинг ифода режасида намоён бўладиган ўзига хос хусусиятлари билан фарқланиши ҳамда феъл нисбат категорияси функсионал шаклларининг турли семантик гуруҳдаги феъллар билан қўлланишининг феъл категориал маъноларини танлашга ўзаро таъсири, маънони ифодалаш, кучайтириш, боғлаш, чеклаш каби потенсиал имкониятлари очиб беришда доир маълумотлардан 2012-2016-йилларда бажарилган дастурлар доирасида ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 23-октябрдаги кунги 412/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчилари ва мутахассисларининг инглиз ва қорақалпоқ тилларида ишлатиладиган феъл нисбат категорияси шаклларининг семантик хусусиятлари ҳақидаги билимлар базасини янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
феъл нисбат категорияси шаклларининг инглиз ва қорақалпоқ халқлари томонидан оламнинг лисоний манзарасини яратишда тил бирликларининг грамматик жиҳатдан мураккаблашган маъноларнинг ифодаланиш усулидаги фарқланувчи белгиларининг иштирокидаги ўзига хосликлар қиёсий планда иштироки ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг маданий-маърифий мавзудаги «Куч билимда» номли эшиттиришида фойдаланилган. (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2024-йил 22-майдаги 05-22/255-сон маълумотномаси). Натижада бугунги кун талаблари даражасида инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги феъл нисбат шаклларининг тушунчавий тизим тарзидаги талқини жиҳатидан, ҳар томонлама чуқур ўрганишга ундаши учун хизмат қилганлиги билан муҳимлиги таъминланган.