Абишова Гулхан Матжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Немис ва қорақалпоқ тилларида келишиклар системасининг семантик вазифаси», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2748.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Алниязов Айтмурат Исмаилович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сапаева Райхон Бобожоновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва қорақалпоқ тилларидаги келишик категориясини қиёсий типологик йўналишда ўрганиш, уларнинг ўхшаш ва фарқли белгиларини аниқлаш, икки тилдаги келишик қўшимчали сўзларнинг семантик белгиларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
немис тилидаги келишик категориясини қорақалпоқ тилидаги келишик тизими билан таққослаш асосида уларнинг матн доирасидаги грамматик ифодаланиш шакллари ва келишик қўшимчалари томонидан ҳосил бўлган синтактик алоқаларнининг ўзига хос фарқли хусусиятлари аниқланган;
немис ва қорақалпоқ тилларидаги гап таркибида келишиклар тизимининг грамматик ифодаси ёрдамида гап маъносини конкретлаштириш, кенгайтириш ва тўлдириш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган сўз туркимлари ўртасидаги семантик-синтактик функсиялари исботланган;
қорақалпоқ тилидаги чиқиш ва ўрин-пайт келишикларининг немис тилидаги вариатив шакли бўлган Датив ва Аккусатив келишикларини бошқариб келувчи предлог ва отлар олдида келувчи артикллар билан ифодаланилиши асосланган;
немис ва қорақалпоқ тилларидаги келишиклар тизимининг қиёсий таҳлили натижасида ҳар бир тилга мансуб лисоний бирликларнинг гап таркибидаги синтактик, морфологик ва семантик боғланиши жиҳатидан ўзига хос лингвомаданий хусусиятлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва қорақалпоқ тилларидаги келишиклар тизимининг семантик функсиясининг таҳлили бўйича олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
немис тилидаги келишик категориясини қорақалпоқ тилидаги келишиклар тизими билан таққослаш асосида уларнинг матн доирасидаги грамматик ифодаланиш шакллари келишик қўшимчалари томонидан ҳосил бўлган синтактик алоқаларнининг ўзига хос фарқли хусусиятлари юзасидан олинган илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО3 сон «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 14-февралдаги 57/1-сон маълумотномаси). Натижада қиёсланилаётган немис ва қорақалпоқ тилларидаги келишик тизимининг грамматик хусусиятларнинг ҳосил қилувчи шаклларни ўрганилишига эришилган;
немис ва қорақалпоқ тилларидаги гап таркибида келишиклар тизимининг грамматик ифодаси ёрдамида гап маъносини конкретлаштириш, кенгайтириш ва тўлдириш ҳолатлари билан боғлиқ бўлган сўз туркимлари ўртасидаги семантик-синтактик функсиялари ҳақидаги илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023-йил 8-майдаги 11-04/5-05/1146-сон маълумотномаси). Натижада қариндош бўлмаган тил тизимига кирувчи тилларни ўрганиш, адабий тилнинг хусусиятларини тушуниш ва ўзлаштириш, чет тилидаги ёзув ва нутқ маданиятини эгаллашда назарий ва амалий манба бўлиб хизмат қилган;
қорақалпоқ тилидаги чиқиш ва ўрин-пайт келишикларининг немис тилидаги вариатив шакли бўлган Датив ва Аккусатив келишикларини бошқариб келувчи предлог ва отлар олдида келувчи артикллар билан ифодаси бўйича олинган илмий хулосаларидан Қорақалпоқ давлат университетида 2018–2020-йилларда давлат илмий-техник дастури асосида амалга оширилган «П3-20170930309 – Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожланишига таъсири масаласи» номли амалий тадқиқот дастурида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2024-йил 3-июлдаги 01-21-02/1497-сон маълумотномаси). Натижада фолклор асарларини чет тилларига таржима қилишда адабий тил меъёрларига риоя қилинишига эришилган;
немис ва қорақалпоқ тилларидаги келишиклар тизимининг қиёсий таҳлили натижасида ҳар бир тилга мансуб лисоний бирликларнинг гап таркибидаги синтактик, морфологик ва семантик боғланиши жиҳатидан ўзига хос лингвомаданий хусусиятлари бўйича келтирилган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Эркин пикир» телекўрсатуви ва «Тилге итибар – элге итибар» эшиттиришларини тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-февралдаги 05-22/76-сон маълумотномаси). Натижада қардош бўлмаган тилларнинг ўзига хос лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш билан эшиттириш маънавий-маърифий ва бадиий жиҳатдан бойитилган ҳамда жамоатчиликга тарғиб этилган.