Атамуратов Хушнудбек Хайитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Футзал ҳакамларини ўйин жараёнида оптимал позиция танлашда жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш услубияти”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5237.
Илмий раҳбар: Арзиқулов Мукум Уралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Коробейников Георгий Валеревич, биология фанлари доктори, профессор; Комилов Жамолиддин Каримжонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футзал ҳакамларининг ўйин мавсуми динамикасида жисмоний тайёргарлик даражасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футзал ҳакамларининг махсус чидамлилик қобилияти даражасини ривожлантириш мақсадида ўйин жараёнида қўлланиладиган шиддатли ҳаракатларга тайёрлаш ва бахсли вазиятларни назорат қилган ҳолда оптимал позицияларни танлаш ҳамда мусобақалардаги ҳакамлик фаолияти такомиллаштирувчи комплекс орқали шиддатли, комбинацион ва вариатив ҳаракатлардан иборат турли масофаларга тезланиш ва ўз вақтида тўхталишларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
футзал ҳакамларининг тайёргарлик машғулотларида майдон ён чизиғи бўйлаб максимал тезликда турли ўзгарувчан қисқа масофаларга тезланишлардан иборат бўлган махсус спринт югуришларни жамлаган комплексини қўллаш натижасида юқори шиддатли ўйиндаги бахсли вазиятларни тўғри баҳолаш, жамоаларнинг ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатларига нисбатан оптимал позицияларни зудлик билан танлаш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳар бир 20 метрни 7 сония давомида ўйин шиддатига мос тезликда ўзгарувчан прогрессив ва регрессив тарзда югуриб ўтиш каби усуллардан ташкил топган махсус комплекси орқали футзал ҳакамларининг ўйин якунига қадар ишчанлик қобилиятини пасайтирмаган ҳолда ҳакамлик фаолиятини юқори шиддатда олиб бориш ҳамда умумий чидамлилик қобилияти такомиллаштирилган;
мусобақаларда футзал ҳакамларининг ҳакамлик фаолиятини юқори шиддатли ўйин вазиятларида самарали олиб бориш мақсадида ишлаб чиқилган тайёргарлик дастури орқали ҳакамлик фаолиятини самарали олиб боришда оптимал ракурсда позицияларни танлаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футзал ҳакамларининг махсус жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш орқали ўйин жараёнида баҳсли вазиятларда оптимал позицияни танлашга қаратилган тажриба тадқиқотлари асосида:
футзал ҳакамларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ўйин жараёнида тез ва тўғри қарор қабул қилиш учун оптимал позицияларни танлашда муҳим бўлган махсус чидамлилик қобилиятини оширишга қаратилган турли мусобақалардаги ҳакамлик фаолиятида ҳаракатланишларни видеотаҳлил қилиш асосида шиддатли, комбинацион ва вариатив ҳаракатлардан турли усуллардаги ҳаракатларни тезланиш ва тўхташлар (олдинга югуриш, ёнламачасига, олдинга юзланиб ортга югуриш) “Вариативе Шуттле” махсус комплексини амалиётга татбиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти Футбол Ассоциацияси футзал ҳакамларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-августдаги 03-16/8238-сон маълумотномаси). Натижада, футзал ҳакамларининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида ФИФА томонидан ишлаб чиқилган махсус “АРИЕТ” тестини топширишда махсус чидамкорлиги 17,9% га ошган;
футзал ҳакамларининг юқори шиддатли ўйиндаги баҳсли вазиятларни тўғри баҳолаш ва унга асосан ўз вақтида қарор чиқаришга тайёр бўлиш асосида жисмоний машғулот жараёнида майдон ён чизиғида турли позисяларга тезкорлик билан етиб бориш учун ўзгарувчан қисқа масофаларга тезланиб югуришлардан иборат бўлган махсус “Счуттле” комплекси амалиётда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Хоразм вилояти Футбол Ассоциацияси футзал ҳакамларининг амалий машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-августдаги 03-16/8238-сон маълумотномаси). Натижада, футзал ҳакамларининг ФИФА томонидан қисқа (20 метр) масофага тезкор югуриш меъёрининг кўрсаткичи 0,23±0,06 сонияга 14,3% га ошган;
Қорақалпоғистон Республикаси Футбол Ассоциацияси футзал ҳакамларининг ўйин давомида ишчанлик қобилиятини пасайтирмасдан юқори шиддатда олиб бориш ҳамда юзага келадиган баҳсли вазиятлардаги қоида бузилиш ҳолатларини турли позициялардан самарали назорат қилиш ҳамда умумий чидамлилик қобилиятини ошириш учун ҳар бир 20 метрни 7 сония давомида югуриб ўтиш (20 метрдан 160 метргача ортиб борувчи ва 160 метрдан 20 метрга камайиб борувчи, дам олиш оралиғи 20 м (сония)) ўзгарувчан прогрессив ва регрессив “Пйрамид” комплекси бўйича таклиф ва тавсиялар футзал ҳакамларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-августдаги 03-16/8238-сон маълумотномаси). Натижада Футзал ҳакамларининг жисмоний тайёргарлик даражаси, яъни субмаксимал зонада ўзгарувчан шиддатли юкламани прогрессив ва регрессив мокисимон югуриш ҳажми 420 метрга ошган;
Қорақалпоғистон Республикаси Футбол Ассоциацияси футзал ҳакамларининг фаолиятини самарали олиб бориш учун ишлаб чиқилган “Вариативе Шуттле”, “Счуттле” ҳамда “Пйрамид” махсус ишланмаларидаги юкламаларни микро ва мезоциклларда комбинацион тарзда мавсум давомида қўллаш орқали жисмоний ва функсионал кўрсаткичларини оширишга қаратилган йиллик тайёргарлик дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Футбол Ассоциацияси ҳакамларининг машғулотлар жараёнига тафбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 20-августдаги
03-16/8238-сон маълумотномаси). Натижада, ҳакамларнинг функсионал тайёргарлик кўрсаткичлари, анаероб зонада иш қобилиятини туширмаган ҳолда ҳакамлик фаолиятини олиб бориш 8,52%га ўсган.