Якупбаев Алишер Алимбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали эркин курашчиларда махсус чидамлиликни ошириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6807.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Сафарова Дилбар Джамаловна, биология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Корабейников Георгий Валеревич, педагогика фанлари доктори, доцент; Алиев Искандар Бахромович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 15-16 ёшли малакали эркин курашчиларда махсус чидамлиликни ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали эркин курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун беллашув якунида кузатиладиган компенсация ва декомпенсация (эмоционал, сенсор ва кумулятив) чарчаш турларини бартараф этишга қаратилган тўртта даражали рақибнинг ҳаракатларига мослашиш, ҳаракатларни бошқариш, консентрацияни сақлаш ва мусобақа вақтида тўғри қарор қабул қилиш  усулларини машғулотлар жараёнида мувоффиқликда қўллаш ҳисобига беллашувлардаги турли мураккаб тактик вазиятларда махсус чидамлиликни наъмоён этиш самарадорлиги оширилган;
малакали эркин курашчиларнинг мусобақа жараёнида старт олди ҳаяжонланиш даражасини олдини олиш учун ҳис-ҳаяжон тонусини камайтиришга қаратилган индентификация (ўзини рақибига ўхшатиш, унга тақлид қилиш) оператив, психосоматик (вазиятни самарали бошқариш) каби восита ва усуллар алгоритмини машғулотлар жараёнига сингдириш билан финал беллашуви олди ҳолатида психологик бошқариш тизимларини оптималлаштириш орқали мусобақа фаолиятининг натижадорлиги якуний беллашувнинг баллари кесимида оширилган;
15-16 ёшли эркин курашчиларнинг беллашувларида юзага келадиган чарчаш ва толиқиш ҳолатини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган айлана диномометрик стендда қўлларни турли оғирликлар билан айлантириш, қўл ва оёқларга юкларни боғлаган ҳолда беллашувларни олиб бориш каби машқлар орқали жисмоний сифатларни тизимли ривожлантиришда анаероб йўналишдаги усулларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
эркин курашчиларнинг турли ҳолатларда техник усулларни самарали бажариш учун тик ва партер ҳолатида турли ҳаракат ва усулларни рақиб босимида субмаксимал ва максимал шиддат зоналарида  иш самарасини пасайтирмасдан бажариш билан эркин курашчиларнинг махсус чидамлилигини ифодаловчи юкламаларни ўзгарувчан суръатда вариатив қўллаш ҳисобига рақибга усул бажаришдаги ноқулай вазиятларда тана ва қўлларнинг симметрик ҳаракат мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин курашчиларни машғулотлар давомида махсус машқлар мажмуаси ёрдамида махус чидамлилигини ривожлантириш методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар асосида:
малакали эркин курашчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун беллашув якунида кузатиладиган компенсация ва декомпенсация (эмоционал, сенсор ва кумулятив) чарчаш турларини бартараф этишга қаратилган тўртта даражали рақибнинг ҳаракатларига мослашиш, ҳаракатларни бошқариш, консентрацияни сақлаш ва мусобақа вақтида тўғри қарор қабул қилиш  усулларини машғулотлар жараёнида мувоффиқликда қўллаш ҳисобига беллашувлардаги турли мураккаб тактик вазиятларда махсус чидамлиликни наъмоён этиш бўйича таклиф ва тавсиялар Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш  маркази спортчиларининг спорт машғулотларида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 01-09/3141-сон маълумотномаси). Натижада ПWC-170 бўйича жисмоний иш қобилияти кўрсаткичида оралиқ босқичда 4,15%га ва тадқиқот якунида 14,4% га ўсган;
малакали эркин курашчиларнинг мусобақа жараёнида старт олди ҳаяжонланиш даражасини олдини олиш учун ҳис-ҳаяжон тонусини камайтиришга қаратилган индентификация (ўзини рақибига ўхшатиш, унга тақлид қилиш) оператив, психосоматик (вазиятни самарали бошқариш) каби восита ва усуллар алгоритмини машғулотлар жараёнига сингдириш бўйича амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси якка кураш туърларига ихтисослаштирилган спорт мактаби спортчиларининг спорт машғулотларида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 01-09/3141-сон маълумотномаси). Натижада манекенни ўзгарувчан суръатда 3 дақиқа давомида ташлаш тестида тажриба гуруҳи эркин курашчиларининг натижалари оралиқ босқич охирига келиб 7,4% ва тадқиқот якунига келиб 8,5% ошган;
15-16 ёшли эркин курашчиларнинг беллашувларида юзага келадиган чарчаш ва толиқиш ҳолатини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган айлана диномометрик стендда қўлларни турли оғирликлар билан айлантириш, қўл ва оёқларга юкларни боғлаган ҳолда беллашувларни олиб бориш каби машқларни мужассам этувчи дастур ёрдамида жисмоний сифатларни тизимли ривожлантиришда анаероб йўналишдаги усулларни бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали СПМО машғулотларида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 01-09/3141-сон маълумотномаси). Натижада талаба-эркин курашчиларнинг махсус чидамлилиги 15,3% га ошган;
эркин курашчиларнинг турли ҳолатларда техник усулларни самарали бажариш учун тик ва партер ҳолатида турли ҳаракат ва усулларни рақиб босимида субмаксимал ва максимал шиддат зоналарида  иш самарасини пасайтирмасдан бажариш билан эркин курашчиларнинг махсус чидамлилигини ифодаловчи юкламаларни ўзгарувчан суръатда вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали СПМО машғулотларида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 8-июндаги 01-09/3141-сон маълумотномаси). Натижада тажриба гуруҳида 60 сония ичида ўтириб-туришлар сони бўйича чидамлиликка қаратилган тестда 1 ва 2 босқичлар орасида кўрсаткич  3,9% ни ташкил этди, 1 ва 3 босқичлар орасидаги қиймат 10,1% га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish