Ёдгорова Зебо Ғаффоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Медиа оламнинг лисоний манзарасида модаллик категориясининг миллий ўзига хослиги”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2146.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Акмал Гулямжанович, филология фанлари доктори, доцент; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади босма медиа оламининг лисоний манзарасида модаллик категориясини ифодаловчи тил воситаларини лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
босма медианинг лисоний оламида модалликнинг воқеланиши, модаллик категорияси турларининг таснифланиши, улар ўртасидаги умумий фарқлар ахборотнинг мақсади, таъсир этиш, ишонтириш ва коммуникатив функсиясидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши ҳамда бу жараён бир қатор лингвистик, экстралингвистик омиллар, механизмлар ва меъёрларга боғлиқлиги асосланган;
босма медиаматнда модаллик категориясининг ахборот орқали воқеаланиши мафкуравий таъсирга ҳамда шакл ва шамоилга таяниши, ҳар бир босма медиа ўз аудиториясининг эҳтиёжларига қараб баён қилинаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириши модалликнинг аксиологик баҳолаш мезонлари орқали амалга оширилиши далилланган;
газета матнида модаллик категорияси морфологик, лексик ва синтактик воситалар ҳамда кириш сўзларнинг лингвистик таснифи асосида ёритилган ва модал семантик мазмунга эга бўлган эҳтимолилик, рухсат, илтимос, таклиф, буйруқ, мажбурият ёки маслаҳат каби отларнинг феъллар билан боғланиб келиши далилланган;
медиа оламининг миллий манзарасида модалликни ифодаловчи тил бирликлари (модал сўзлар, ибора ва мақоллар)нинг ўзига хослиги, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг махсус усули, медиаматндаги модаллик категориясининг ахборотнинг ишончлилигини белгиловчи ментал ва сосиал жараёнлар ҳамда эпистемик, гносеологик ва коммуникатив параметрлар билан чамбарчас боғлиқлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиа оламининг лисоний манзарасида модаллик категорияси ва унинг ўзбек ва инглиз тилларида ифодаланиши ҳамда миллий ўзига хослиги муаммосининг тадқиқи асосида:
босма медианинг лисоний оламида модалликнинг воқеланиши ва модаллик категориясининг турлари таснифланиб, улар ўртасидаги умумий фарқлар ахборотнинг мақсади ва коммуникатив функсиясидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши ҳамда бу жараён обектив ва субектив омилларга боғлиқ эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган “ФЗ-2016-0908165532-рақамли Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 6-февралдаги 69-сон маълумотномаси). Натижада медиа оламининг лисоний манзарасида модаллик категориясининг миллий ўзига хослиги тушунчаси билан боғлиқлиги борасида бевосита илмий-назарий манбалар бойитишга хизмат қилган;
босма медиаматннинг маъновий майдонида модаллик категориясининг ахборот орқали воқеаланиши ҳамда баён қилинаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантиришда модалликнинг аксиологик баҳолаш даражасининг мавжудлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган ИЛ 21091378-рақамли “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 8-июндаги ИРД/23 130-сон маълумотномаси). Натижада миллий маданиятимизга хос аксиологик хусусиятлар шаклланишига амалий жиҳатдан хизмат қилган;
газета матнида модаллик категорияси морфологик, лексик ва синтактик воситалар ҳамда кириш сўзларнинг лингвистик таснифи асосида ёритилган ва модал семантик мазмунга эга бўлган эҳтимоллик, рухсат, илтимос, таклиф, буйруқ, мажбурият ёки маслаҳат каби отларнинг феъллар билан боғланиб келиши ҳақидаги илмий хулосаларидан Қашқадарё вилояти “Воқиф” маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетасидаги мақолаларни тайёрлашда кенг фойдаланилган (Қашқадарё вилоят “Воқиф” маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетаси таҳририятининг 2023-йил 5-январдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада илмий-оммабоп газета материаллари мазмуни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитилиб, илмий далиллар билан таъминланган;
медиа оламининг миллий манзарасида модалликни ифодаловчи тил бирликлари (модал сўзлар, ибора ва мақоллар)нинг ўзига хослиги, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг махсус усули, медиаматндаги модаллик категориясининг ахборотнинг ишончлилигини белгиловчи ментал жараёнлар билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган ИЛ 21091378-рақамли “Олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларни касбий саралашнинг психологик диагностикаси тизимини шакллантириш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2023-йил 8-июндаги ИРД/23 130-сон маълумотномаси). Натижада лингвокултрология ва психолингвистика каби фанларни ўқитилишида ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, назарий ҳамда амалий материалларлар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.