Пулатова Замира Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Болажак ўқитувчиларда этнопедагогик билим ва тажрибаларни такомиллаштириш методикаси (фалсафий фанлар мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped4382.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг этнопедагогик билим ва тажрибаларини ривожлантиришга қаратилган методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий олий таълим тизимида этнопедагогиканинг консептуал асослари олий таълим тизимида этнопедагогик ва этномаданий анʼаналардан фойдаланиш самарадорлигини эргономик талаблар воситасида аниқлашнинг дидактик компонентларини этнопедагогиканинг категория-терминологик аппаратига дидактик ва методик тамойиллар асосида мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
замонавий билимлар контекстида гуманитар фанларнинг этнодидактик имкониятлари этнопедагогика генезиси ва унинг замонавий шароитда гуманитар билимлар тизимининг фанлараро трансформацияси сифатида ривожлантиришнинг назарий ва услубий асосларини этноаксиологик таълим ва тарбия беришнинг ўзига хос эврестик конструктив, фалсафий-консептуал тамойилларига вертикал интеграциялаш асосида очиб берилган;
бўлажак ўқитувчини касбий фаолиятга тайёрлашнинг этнопедагогик технологиялари этнопедагогика, аксиология, онтология, гносеология ва ахлоқий тушунчаларни фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишга доир усуллар ва воситаларга мувофиқ миллий этнопегогиканинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни методик имкониятларни кенгайтириш орқали дидактик тизимда қўллш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда этнопедагогик билимларни юксалтиришнинг педагогик модели фалсафа фанидан дарс машғулотларида бўлажак ўқитувчиларнинг этномаданият, этнопедагогика компетенсиясини ривожлантириш механизмларини тизимлилик ва нормативлик асосда қўллшнинг алгоритмик босқичларини аниқлштириш ва уни инновацион таълим муҳитига татбиқ этишнинг дидактик талабларини ишлаб чиқиш асосида такомиллштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда этнопедагогик билим ва тажрибаларни такомиллаштириш методикаси (фалсафий фанлар мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим тизимида этнопедагогик ва этномаданий анʼаналардан фойдаланиш самарадорлигини эргономик талаблар воситасида аниқлашнинг дидактик компонентларини этнопедагогиканинг категория-терминологик аппаратига дидактик ва методик тамойиллар асосида мослаштириш орқали такомиллаштирилган замонавий олий таълим тизимида этнопедагогиканинг консептуал асосларига оид таклифлар “Жамият ва инсон фалсафаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазитрлигининг 2023 йил 29 сентаябрдаги 438-сонли буйруғи, 438-202 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг таълим-тарбиясидаги ахлоқий маънавиятини юксалтиришнинг услубий ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
этнопедагогика генезиси ва унинг замонавий шароитда гуманитар билимлар тизимининг фанлараро трансформацияси сифатида ривожлантиришнинг назарий ва услубий асосларини этноаксиологик таълим ва тарбия беришнинг ўзига хос эврестик конструктив, фалсафий-консептуал тамойилларига вертикал интеграциялш асосида очиб берилган замонавий билимлар контекстида гуманитар фанларнинг этнодидактик имкониятларига оид таклифлари Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида “АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институтети Қорақалпоғистон филиалининг 2024 йил 14 июндаги 239- сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда этнопедагогик билим ва дунёқарашни ривожлантириш бўйича хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
этнопедагогика, аксиология, онтология, гносеология ва ахлоқий тушунчаларни фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишга доир усуллар ва воситаларга мувофиқ миллий этнопегогиканинг шаклланиши ва ривожланиш жараёни методик имкониятларни кенгайтириш орқали дидактик тизимда қўллш асосида такомиллштирилган бўлажак ўқитувчини касбий фаолиятга тайёрлашнинг этнопедагогик технологиялари, фалсафа фанидан дарс машғулотларида бўлажак ўқитувчиларнинг этномаданият, этнопедагогика компетенсиясини ривожлантириш механизмларини тизимлилик ва нормативлик асосда қўллшнинг алгоритмик босқичларини аниқлштириш ва уни инновацион таълим муҳитига татбиқ этишнинг дидактик талабларини ишлаб чиқиш асосида такомиллштирилган талабаларда этнопедагогик билимларни юксалтиришнинг педагогик моделига иод таклифлардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом Хоразм” кўрсатувини таёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2024 йил 19 апрелдаги 571-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда халқимизнинг бой этнопедагогик ва этномаданий манбаларидан унумли фойдаланган холда ижтимоий ҳаётида тадбиқ қилиши, шунингдек уларнниг мамлакат ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий, илмий тараққиётини ривожлантиришга доир дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.