Исабоева Дилёра Зокиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда ўқиш саводхонлиги бўйича замонавий кўникмаларни халқаро баҳолаш дастури асосида шакллантириш методикаси”, 13.00.02-Таълим ва тарбия  назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped7452.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Рахманова Муқаддас Қаҳрамоновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Киямов Нишон Садиковичлар, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълим ўқувчиларида ўқиш саводхонлиги бўйича замонавий кўникмаларни халқаро баҳолаш дастурлари асосида шакллантиришнинг самарали методларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий кўникмаларни шакллантириш тузилмаси ва компонентлари бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлиги кўникмаларини халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришда ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури концепциясига мувофиқ таянч кўникмаларни шакллантиришга фанлараро интеграцияни ўқувчиларнинг ривожланиш векторига кўра вертикал ва горизонтал таъминлаш тамойилига мувофиқ устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич таълим ўқувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик тизими ва методик таъминоти ўқитишнинг замонавий парадигмаларини ўқувчиларнинг мотивацион преференсияларини кучайтиришга йўналтирилган эргономик хусусиятларига кўра таълимий жараёнининг когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш босқичларига мувофиқ тизимли йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълим ўқувчиларида замонавий кўникмаларни халқаро баҳолаш дастурлари асосида шакллантиришнинг инновацион модели таълим стандартларида уйғунлик, умумийлик ва ёндашувларнинг яхлитлашуви билан боғлиқ тенденсияни таълим мазмунининг амалий аҳамиятини оширишга нисбатан интеграцион таълим муҳитига кўра прагматик ўқув муҳити талабларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллштирилган;
таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий талаблар инновацион ўқув муҳитида ўқувчиларнинг амалий фаолият кўникмаларини шакллантиришга устуворлик бериш ҳамда бошланғич синф ўқувчисининг ёш, физиологик ва психологик хусусиятларини инобатга олган конструктив лойиҳаларни ўқув жараёнининг прагматик талабларига методик жиҳатдан мослаштириш асосида аниқлштирилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида замонавий кўникмаларни шакллантириш методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлиги кўникмаларини халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришда ПИРЛС халқаро баҳолаш дастури концепциясига мувофиқ таянч кўникмаларни шакллантиришга фанлараро интеграцияни ўқувчиларнинг ривожланиш векторига кўра вертикал ва горизонтал таъминлаш тамойилига мувофиқ устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган замонавий кўникмаларни шакллантириш тузилмаси ва компонентлари, ўқитишнинг замонавий парадигмаларини ўқувчиларнинг мотивацион преференсияларини кучайтиришга йўналтирилган эргономик хусусиятларига кўра таълимий жараёнининг когнитив, операцион-технологик, рефлексив-баҳолаш босқичларига мувофиқ тизимли йўналтириш асосида такомиллаштирилган бошланғич таълим ўқувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантиришнинг дидактик тизими ва методик таъминоти бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятидаги умумий оʻрта таʼлим мактабларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими Вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 15-августдаги 01/11-1-571-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф оъқувчиларида замонавий кўникмаларни ривожлантириш технологияси такомиллаштирилган;
таълим стандартларида уйғунлик, умумийлик ва ёндашувларнинг яхлитлашуви билан боғлиқ тенденсияни таълим мазмунининг амалий аҳамиятини оширишга нисбатан интеграцион таълим муҳитига кўра прагматик ўқув муҳити талабларига мувофиқ қўллаш асосида такомиллштирилган бошланғич таълим ўқувчиларида замонавий кўникмаларни халқаро баҳолаш дастурлари асосида шакллантиришнинг инновацион моделига оид таклиф ва тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022 йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067 (П020002335) рақамли”ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 13-августдаги 89-сон маълумотнома) Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида замонавий кўникмаларни ривожлантириш технологияси такомиллаштирилган;
инновацион ўқув муҳитида ўқувчиларнинг амалий фаолият кўникмаларини шакллантиришга устуворлик бериш ҳамда бошланғич синф ўқувчисининг ёш, физиологик ва психологик хусусиятларини инобатга олган конструктив лойиҳаларни ўқув жараёнининг прагматик талабларига методик жиҳатдан мослаштириш асосида аниқлштирилган таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий талабларга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2024-йил 08-августдаги 04-36-923-сон маълумотнома) Натижада, кўрсатувлар ўқувчиларни халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish