Маратов Темур Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шахсда диний идентификация шаклланишининг ижтимоий­психологик хусусиятлари”, 19.00.07 – Дин психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/P242.
Илмий раҳбар: Умаров Баҳриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Акрамов Мирмуҳсин Рустамович, психология фанлари доктори; Авлаев Ориф Умирович, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда диний идентификация шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний идентификация шахсни фаоллаштирувчи восита бўлиб, у حلال وحرام (ҳалол­ҳаром), ثواب ومعاصي  (савоб­гуноҳ) сингари диний категориялар билан уйғунлашганда шахс хатти­ҳаракатларини бошқаришида асосий рол ўйнаши асосланган;
индивидуал хусусиятлар (الخصائص الفردية) шахс хулқий тузилмасининг асосини ташкил этгани ҳамда ёш даврларига ҳамоҳанг ўзгарганлиги боис ўсмирлик даврида диний идентификация шаклланиш жараёнида мустақил ва кенг фикрлаш, қарор чиқара олиш сингари тафаккур юритиш хусусиятларининг таъсири устувор характерга эгалиги аниқланган;
дунёнинг назорат қилиниши (ҳар бир ҳодиса Аллоҳнинг назоратида эканлиги)га ишонч “рационал ишонч” (соғлом эътиқод)нинг асосий компоненти бўлиб, оилавий муҳит детерминантлари таъсирида намоён бўлганда ижобий диний идентификация шаклланишида доминантлик касб этиши исботланган;
ички диний йўналганлик (диний амалларни онгли, тушуниб бажариш) шахс ҳаёти ва фаолиятини тартибга солувчи асосий омил эканлиги сабабли диний идентификация барқарорлигини таъминлаб, шахсни диний девиация (мутаассиблик, ижтимоий қадриятларни тан олмаслик) ва бошқа радикал таъсирлардан ҳимоя қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсда диний идентификация шаклланишининг ижтимоий­психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
диний идентификация шахсни фаоллаштирувчи восита бўлиб, у حلال وحرام (ҳалол­ҳаром), ثواب ومعاصي  (савоб­гуноҳ) сингари диний категориялар билан уйғунлашганда шахс ҳатти­ҳаракатларини бошқаришида асосий рол ўйнаши асосланганлигига доир илмий натижалар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024-йил 23-сентябрдаги 02-02/2651-сон маълумотномаси). Натижада, талаба ёшларда диний идентификация муаммосига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
индивидуал хусусиятлар (الخصائص الفردية) шахс хулқий тузилмасининг асосини ташкил этгани ҳамда ёш даврларига ҳамоҳанг ўзгарганлиги боис ўсмирлик даврида диний идентификация шаклланиш жараёнида мустақил ва кенг фикрлаш, қарор чиқара олиш каби тафаккур юритиш хусусиятларининг таъсири устувор характерга эгалиги аниқланганлигига оид натижалар буюртма асосида Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-73-сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-73 сонли маълумотномаси). Натижада, ёшларда диний идентификация шаклланишига тасир этувчи индивидуал-психологик воситалар ва компонентлар аниқланишига хизмат қилган;
дунёнинг назорат қилиниши (ҳар бир ҳодиса Аллоҳнинг назоратида эканлиги)га ишонч “рационал ишонч” (соғлом эътиқод)нинг асосий компоненти бўлиб, оилавий муҳит детерминантлари таъсирида намоён бўлганда ижобий диний идентификация шаклланишида доминантлик касб этиши исботланганлигига оид натижалар буюртма асосида Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-73-сон буйруғига кўра “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 3-октябрдаги ПМ-73-сон маълумотномаси). Натижада, талаба­ёшлар диний идентификацияси шаклланишида ёш ва гендер хусусиятларнинг амалий аҳамиятини оширишга хизмат қилган;
ички диний йўналганлик (диний амалларни онгли, тушуниб бажариш) шахс ҳаёти ва фаолиятини тартибга солувчи асосий омил эканлиги сабабли диний идентификация барқарорлигини таъминлаб, шахсни диний девиация (мутаассиблик, ижтимоий қадриятларни тан олмаслик) ва бошқа радикал таъсирлардан ҳимоя қилиши далилланганлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар таълим­тарбиясини янада мустаҳкамлашга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 28-март 3-02-21-1222-сон маълумотномаси). Натижада, талаба­ёшлар диний йўналганлигини аниқлаш ва баҳолаш самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish