Улмасова Дилдорахон Хикмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эмоционал интеллектни ривожлантиришда диний таълимнинг роли”, 19.00.07 – Дин психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/P242.
Илмий раҳбар: Умаров Баҳриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Расулова Зиёдахон Абдубориевна, психология фанлари доктори; Шамсиев Ўктам Баҳриддинович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шахсда диний идентификация шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик хусусиятларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасаввуфдаги “Назар бар қадам” (نظر بر فدم) раҳшасида акс этган солик ҳар бир қадамни эҳтиёткорлик билан босиши, ҳар бир сўз-амалини назорат қилиб туриши борасидаги қоида низоларни конструкрив усулда ҳал этгани боис шахсда ҳиссий регуляция (ҳиссиётларни бошқара олиш) кўникмасини такомиллаштиришда коррексион усул сифатида фойдаланиш самара бериши далилланган;
ислом таълимотидаги “умид ва қўрқув”( الخوف والرجاء) ақидаси шахснинг ҳиссий барқарорлигини сақлашга кўмак бергани сабабли талабаларда эмоционал интеллект компоненти бўлмиш фрустрацияга бардошлилик (инсон хоҳиш ва эҳтиёжларини қондира олмаган ҳолатда ҳиссий барқарорликни сақлаб тура олиши) ҳамда адаптация (янги шароитга осон мослашиш) лаёқатининг ортиши исботланган;
диний таълим муассасалари талабаларида мураккаб тизим саналувчи ғазаб, ҳасад эмоцияларини тўғри англаш ҳамда тартибга солиш кўникмаларни мустаҳкамлашда мутахассислик фанларида фойдаланиладиган ўқув материалларидаги ҳисларни тушуниш, самарали йўналтиришга оид психодиагноситик ҳамда психокоррексион характердаги оят ва ҳадисларнинг ўқитилиши ижобий самара бериши аниқланган: шахсда ички диний йўналганлик (диндан нажот ва хотиржамлик излаш ҳамда динни хулқ-атвор жиҳатидан тушуниш) сифатларининг шаклланганлиги ички локус назоратни бақрарорлаштириши ҳамда диний-психологик хусусиятлар (кечиримлилик, ўз-ўзини рефлекция қилиш) компетенсияларини ривожлантириши асосланган;
шахслараро муносабатларга самарали киришиш, ўзи ҳамда ўзгалар эмоциясини тўғри англаш ҳамда бошқара олиш кўникмаларининг ҳосил бўлишида диний таълим муассасаларида ўқув режасидаги ўтиладиган мутахассислик фанлари ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эмоционал интеллектни ривожлантиришда диний таълимнинг ролини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“назар бар қадам” (نظر بر فدم) раҳшасида акс этган солик ҳар бир қадамни эҳтиёткорлик билан босиши, ҳар бир сўз-амалини назорат қилиб туриши борасидаги қоида низоларни конструкрив усулда ҳал этишга кўмак бергани боис шахсда ҳиссий регуляция (ҳиссиётларни бошқара олиш) кўникмасини такомиллаштиришда Коррексион усул сифатида фойдаланиш самара бериши аниқланган. коррексион дастурни қўллаш орқали талабаларнинг эмоционал интеллектни ривожлантиришга эришилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 8-августдаги 02-02/2333 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида диний-маърифий соҳа ходимлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда истифода этилган;
ислом таълимотидаги “умид ва қўрқув”( الخوف والرجاء) ақидаси шахснинг ҳиссий барқарорлигини сақлашга кўмак бергани сабабли талабаларда эмоционал интеллект компоненти бўлмиш фрустрацияга бардошлилик (инсон ўзининг хоҳиш ва эҳтиёжларини қондира олмаган ҳолатда ҳиссий барқарорликни сақлаб тура олиши) ҳамда адаптация (янги шароитга осон мослашиш) лаёқатининг ортишига оид диссертация натижаларидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон мусулмонлар идораси 2024-йил 9-августдаги 02-03/1920-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз аҳолисида стресга бардошлилик кўникмалари ривожлантирилган;
диний таълим муассасалари талабаларида мураккаб ҳиссиётлар саналувчи ғазаб, ҳасад эмоцияларини тўғри англаш ҳамда тартибга солиш кўникмаларни мустаҳкамлашда мутахассислик фанларида фойдаланиладиган ўқув материалларидаги ҳисларни тушуниш, самарали йўналтиришга оид психодиагноситик ҳамда психокоррексион характердаги оят ва ҳадисларнинг ўқитилиши ижобий самара бериши аниқланган: шахсда ички диний йўналганлик (диндан нажот ва хотиржамлик излаш ҳамда динни хулқ-атвор жиҳатидан тушуниш) сифатларининг шаклланганлиги ички локус назоратни бақрарорлаштириши ҳамда диний-психологик хусусиятлар (кечиримлилик, ўз-ўзини рефлекция қилиш) компетенсияларини ривожлантириши борасидаги натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-ноябрдаги ПМ-19-сон буйруғига кўра психологларни қайта тайёрлаш курслари ўқув режасидаги “Этнопсихология” ва “Дин психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-ноябрдаги ПМ-19-сон маълумотномаси). Натижада, психологларни малакасини оширишга эришилган, амалий психологик хизмат сифатини янги даражага олиб чиқилган;
шахслараро муносабатларга самарали киришиш, ўзи ҳамда ўзгалар эмоциясини тўғри англаш ҳамда бошқара олиш кўникмаларининг ҳосил бўлишида диний таълим муассасаларида ўқув режасидаги ўтиладиган мутахассислик фанларининг ижобий таъсир кўрсатишига оид хулосалар мамлакатимизда ёшларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 4-январдаги 2-13-21-14-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг соғлом эътиқод ҳақидаги тасаввури кенгайтирилиб, радикализмнинг шахс ҳиссий барқарорлигига зарари ҳақида билимлар берилган.