Бахтиярова Фотимахон Содиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида астрономияга оид терминларнинг берилиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3259.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниддинович, филология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Жуманазар Худойбердиевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади астрономияга оид терминларнинг ўзбек тилининг изоҳли луғатларида берилиши, семантик тавсифини такомиллаштириш асосида уларни ўзбек тили миллий корпусида семантик теглаш, астрономияга оид бир маъноли ва кўп маъноли терминлар учун моделлар яратиш лингвистик муаммосини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да мавжуд астрономияга оид терминларнинг статистик ва генеалогик тавсифи амалга оширилиб, уларнинг туркий, арабий, форсий, европа тилларидан ўзлашганлиги; деривацион жиҳатдан туб ва ясама; структур жиҳатдан содда ва қўшма термин эканлиги далилланган;
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган астрономияга оид терминларнинг лексикографик шарҳи бўйича термин изоҳининг ҳавола усули орқали бошқа сўзга йўналтирилиши каби такомиллаштирилиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланиб, кузатилган камчиликларни бартараф этиш учун тўлиқлик, ихчамлик, соддалик каби тамойиллар тавсия этилган;
изоҳли луғатга астрономияга оид терминларни танлаб олиш учун мазкур соҳага доир терминларнинг мазмуний гуруҳига, янгилик бўёғига, фаоллик даражасига кўра танлаш каби мезонлар ишлаб чиқилиб, шу асосда Тарози, Шимол ёғдуси, Қора туйнук, Чўмич юлдузлар туркуми каби жами икки юз еттита бирликка лексикографик баҳо бериш орқали уларни “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га астрономияга оид термин сифатида киритилиши асосланган;
изоҳли луғатда астрономияга оид терминлар учун тасвирий мисоллар бериш бўйича далилнинг соҳа адабиётларидан олиниши зарурийлиги, ўзакдош сўз-терминларга лексик пометанинг қўлланиши шартлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида берилган астрономияга оид терминларнинг таҳлили, тавсифи ҳамда тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
изоҳли луғатда астрономияга оид терминлар учун тасвирий мисоллар бериш бўйича далилнинг соҳа адабиётларидан олиниши зарурийлиги, ўзакдош сўз-терминларга лексик пометанинг қўлланиши шартлиги, изоҳли луғатлар учун бир маъноли ва кўп маъноли астрономияга оид терминларнинг моделларини яратиш, уларни махсус корпусларда семантик теглашга доир илмий хулосалардан С-ЭCАГД- 18-CА-0067 (П020002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” (2020 − 2022) номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларнинг назарий қисмида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 3-октябрдаги 12.08/04-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот жараёнида яратилган дастур ва қўлланмалар амалий ҳамда миллий ва махсус корпусларда астрономияга оид терминларни семантик теглаш, алгоритмлаш каби амалий янгиликлар билан бойитилишига, бу орқали таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларнинг янада самарали ташкил этилишига эришилган;
янги олти жилдли изоҳли луғатда берилган астрономияга оид икки терминнинг генеалогик, структур-семантик жиҳатдан таҳлили кўрилиб, таҳлил натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тўлиқлик, ихчамлик, соддалик ва аниқлик каби тамойиллар тавсия этилиб, илмий асосланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари томонидан халқимизнинг қадимий тарихи, қомусий олимлари, хусусан, астрономия соҳасининг ривожланишига ҳисса қўшган алломаларимизнинг бой маънавий маданий меросини тарғиб этувчи чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 27-майдаги О1-03/617-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларни юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришларни ўзида акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш, ўзбек адиблари ижодини жаҳон адабиёти даражасида намойиш этиш ҳамда ёшларнинг китобга бўлган муҳаббатини кучайтирувчи дастурларнинг назарий ва амалий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да мавжуд астрономияга оид терминларнинг статистик ва генеалогик тавсифи амалга оширилиб, уларнинг туркий, арабий, форсий, европа тилларидан ўзлашганлиги; деривацион жиҳатдан туб ва ясама; структур жиҳатдан содда ва қўшма термин эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали, “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” номли эшиттиришлар ссенарийсида (2023-2024 сентябр ва март ойлари) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 8-майдаги 02/36-626-сон маълумотномаси). Натижада астрономия соҳасига оид маълумотларнинг берилишида таклиф қилинган иллюстратив терминларнинг қўлланилиши тингловчилар томонидан қизиқарли тарзда кутиб олинган, бу эса дастурнинг янада оммабоп ва оригинал бўлишини таъминлаган, шунингдек, миллий ва махсус корпусларда, телевидение сайтларида мазкур соҳа терминологиясининг семантик тегларидан унумли фойдаланиш дастурнинг мавзу жиҳатдан янада ранг-баранг бўлишига эришилган.