Бабаева Севара Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Исажон Султон романларида бадиий тафаккур тадрижи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2186.
Илмий раҳбар: Файзуллаева Обидахон Холбековна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.91.02.
Расмий оппонентлар: Ҳамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Исломжон Аҳмеджанович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университетини.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Исажон Султон романларида муаллиф бадиий тафаккури индивидуал хусусиятларининг бадиий асар талқинида намоён бўлиши масаласини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий асар контекстида бадиий тафаккурнинг педагогика, психология, мантиқ, эстетика каби бошқа соҳалар, шунингдек, муаллиф бадиий тафаккурининг ижод жараёни ва онг оқими билан боғлиқлиги, ижтимоий ҳаёт тавсифи ва ижодкор шахсий “мен”ининг уйғунлашуви асосида бадиий тафаккурнинг янги қирралари Исажон Султон романлари мисолида очиб берилган;
Исажон Султон романларидаги ғоя давомийлиги, бири иккинчисидан ўсиб чиққан образларнинг мавжудлиги, сайёр сюжетларнинг занжир сифатида боғлаб тадқиқ этиш имкониятини бериши каби жиҳатлар мазкур романлар бир-бирига узвий боғлиқ бўлган бадиий тафаккурнинг тадрижини намоён қилувчи ва ўзаро таъсир асосида ёзилган асарлар эканлиги исботланган;
мустақиллик даври ўзбек романларида психопоетик матн, фалсафий дунёқараш, рамзийликнинг устувор жиҳатлари, интертекстуаллик, романларда Шарқ ва Ғарб анъаналарининг бадиий синтези жараёни, хаос олам тасвири орқали космик мантиқ пайдо қилиш хусусиятлари асосида ёзувчининг санъат асарларини яратиш ва идрок этиш, инсон тафаккури оқимининг асосий ва ўзига хос табиати, якуний мақсадлари, ижтимоий функсиялари ва амалиётига киритиш усуллари каби ўзига хос жиҳатлари очиб берилган;
Исажон Султон романларида бадиий тафаккурнинг поетик хусусиятлари, тасаввуфий қарашлар ифодаси ва унда комил инсон масаласининг бадиий талқини, тарихийлик тамойили ҳамда бадиий маҳорат масалаларининг берилиши асосида ўзбек насрида ижодкор инсон ва бадиий тафаккурнинг мумтоз адабиётга оид билимлар билан синтезлашганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Исажон Султоннинг романларида бадиий тафаккурнинг тадрижи масаласини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Исажон Султон романларида бадиий тафаккурнинг поетик хусусиятлари, тасаввуфий қарашлар ифодаси ва унда комил инсон масаласининг бадиий талқини, тарихийлик тамойили ҳамда бадиий маҳорат масалаларининг берилиши асосида ўзбек насрида ижодкор инсон ва бадиий тафаккурнинг мумтоз адабиётга оид билимлар билан синтезлашганлигига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 13-майдаги 01-10/933-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек адабиётида муаллиф бадиий тафаккури ҳамда роман жанрининг назарий белгилари орқали бадиий-эстетик таҳлиллар мазмунининг бойишига эришилган;
мустақиллик даври ўзбек романларида психопоетик матн, фалсафий дунёқараш, рамзийликнинг устувор жиҳатлари, интертекстуаллик, романларда Шарқ ва Ғарб анъаналарининг бадиий синтези жараёни, хаос олам тасвири орқали космик мантиқ пайдо қилиш хусусиятларининг таҳлили асосида ёзувчининг санъат асарларини яратиш ва идрок этиш, инсон тафаккури оқимининг асосий ва ўзига хос табиати, якуний мақсадлари, ижтимоий функсиялари ва амалиётига киритиш усуллари каби ўзига хос жиҳатлари очиб берилганлигига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258-рақамли Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-декабрдаги 01/4-3524-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек романчилигида чет тилидаги сўзлар ва матнларнинг ўринли тарзда қўлланилиши, янгиланган адабий-эстетик тафаккурнинг инъикос этиши, муаллиф поетик маҳорати каби муаммоларини очиб беришга имкон берган;
Исажон Султон романларидаги ғоя давомийлиги, бири иккинчисидан ўсиб чиққан образларнинг мавжудлиги, сайёр сюжетларнинг занжир сифатида боғлаб тадқиқ этиш имкониятини бериши каби жиҳатлар мазкур романлар бир-бирига узвий боғлиқ бўлган бадиий тафаккурнинг тадрижини намоён қилувчи ва ўзаро таъсир асосида ёзилган асарлар эканлигига доир масалалар юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Мутолаа”, “Биз сув ичган дарёлар” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 25-октябрдаги 294- ва 295-сон маълумотномалари). Натижада, мазкур кўрсатувлар янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савиясининг янада юксалишига хизмат қилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish