Камалова Дилдора Гайратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят содир этиш босқичларининг назарий ва амалий муаммолари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Yu345.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуф Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар доктори, доцент; Тошпўлатов Акром Икромович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят содир этиш босқичларининг мазмун ва моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларининг қўлланиши бўйича норматив-ҳуқуқий база, қонунни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказилмаганлик асосларига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадга мувофиқ эмаслиги асослантирилган;
содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасининг камлиги сабабли жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги лозимлиги асослантирилган;
иштирокчиликда содир этиладиган жиноятда бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши қолган иштирокчиларнинг ҳаракатларини жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш деб баҳолаш учун асос бўлиши ва тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши асослантирилган;
ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги натижасида жиноятнинг содир этилиши олди олинса, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарлик истисно қилиниши асослантирилган;
жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг максимал муддати ёки миқдорини белгилашга оид қоида айрим турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти юқорилиги сабабли, бундай тоифадаги жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмаслиги асослантирилган;
жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлашда ашёга шикаст етказиш хусусиятларини беришга қаратилган ҳаракатлар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охиригача етказилмаган бўлса, ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда тайёрлашга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жиноят содир этиш босқичларининг назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятга тайёргарлик кўриш жавобгарликни келтириб чиқармаслиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳасининг 28-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-361-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятга тайёргарлик учун жавобгарликни дифференциация қилинишига хизмат қилган;
жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳасининг 66-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-361-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун инсонпарварлик ва одиллик принциплари асосида адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
иштирокчиликда содир этиладиган жиноятда бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши қолган иштирокчиларнинг ҳаракатларини жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш деб баҳолаш учун асос бўлиши ва тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳасининг 30-моддаси 4-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-361-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қилмишга нисбатан тўғри ҳуқуқий баҳо беришга хизмат қилган;
ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги натижасида жиноятнинг содир этилиши олди олинса, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарлик истисно қилиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳасининг 30-моддаси 5-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 27-декабрдаги 27/2-361-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қилмишга нисбатан тўғри ҳуқуқий баҳо беришига хизмат қилган;
жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак, деган қоида ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ жиноятлар; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ жиноятлар; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан боғлиқ жиноятлар; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан боғлиқ жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмаслиги ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги ЎРҚ–829-сон Қонунининг 3-моддаси 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 5-июндаги 02/6-09-57-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ижтимоий хавфлилик даражасига кўра тамом бўлмаган жиноятлар учун жиноий жазонинг дифференциация қилинишига хизмат қилган;
жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлашда ашёга шикаст етказиш хусусиятларини беришга қаратилган ҳаракатлар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охиригача етказилмаган бўлса, ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда тайёрлашга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги 31-сонли қарорининг биринчи банди ўн еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикасининг Олий судининг 2024-йил 14-июндаги 01-29-51-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф қилмишга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган.