Валиханов Илёс Илхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асослари (ҳарбий таълим мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped3340.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/30.09.2023. Ped.173.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“мотивация”, “касбий мотивация”, “ҳарбий-касбий мотивация” каби тушунчаларнинг редагогик моҳияти эҳтиёжлар иерархиясининг тарихийлик, ворисийлик, актуаллигининг эмпирик жиҳатини асослаш, “обект – эҳтиёж”, “эҳтиёж – обект” дуаллигига мувофиқ қадриятли ёʻналганлик интериоризацияси экстерналлашуви динамиклигига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантиришнинг дахлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш каби детерминантлари нопрофессионал, статистик, динамик кўринишга эга мотивлаштириш жараёнларининг ички ва ташқи рагʻбат билан реаллашув имкониятларини ўз-ўзини ривожлантиришнинг индивидуал траекториясига мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
 талабаларда ҳарбий-касбий мотивацийани ривожлантириш моделининг мазмунли компоненти фаолиятга доир назарияга мувофиқ ўқув-билиш, меҳнат, ҳарбий- касбий фаолият турларини мутахассис шахсига номотеттик ва идеографик интеграциялаш асосида амалий ёʻналтирилган фаолият ва ҳарбий-касбий вазиятларни моделлаштириш тузилмасини педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг тирологик тавсифномасини коррекцийалаш асосида ҳарбий-касбий мотивацийани ривожлантиришнинг тарбиявий ишлар мазмунини ҳарбий-тарихий мерос билан бойитиш, таълим олувчиларни иродавий ўз-ўзини ёʻналтириш ва стрессга барқарорликка ўргатиш каби назарий-педагогик шарт-шароитлари таълимий мотивларнинг персонификацион трансформасиясини шахсий рисклар таъсирини бартараф этишга адекватилигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг ҳарбий-касбий мотивациясини ривожлантиришда ташкил қилинадиган дидактик жараёнларни тизимлаштиришнинг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган  услубий ва амалий таклифлар асосида:
“мотивация”, “касбий мотивация”, “ҳарбий-касбий мотивация” каби тушунчаларнинг редагогик моҳиятини эҳтиёжлар иерархиясининг тарихийлик, ворисийлик, актуаллигининг эмпирик жиҳатини асослаш, “обект – эҳтиёж”, “эҳтиёж – обект” дуаллигига мувофиқ қадриятли ёʻналганлик интериоризацияси экстерналлашуви динамиклигига устуворлик бериш орқали,  талабаларда ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантиришнинг дахлдорлик, фидойилик, мафкуравий таҳдидлардан ҳимояланиш каби детерминантларини нопрофессионал, статистик, динамик кўринишга эга мотивлаштириш жараёнларининг ички ва ташқи рагʻбат билан реаллашув имкониятларини ўз-ўзини ривожлантиришнинг индивидуал траекториясига мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Жамоат хавфсизлиги университети сиртқи таълим йўналиши учун “Ўқ отиш тайёргарлиги” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи, 218-726 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, таълим олувчиларда ҳарбий-касбий мотивларни комплекс ривожлантиришга хизмат қилган;
талабаларда ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантириш моделининг мазмунли компонентини фаолиятга доир назарияга мувофиқ ўқув-билиш, меҳнат, ҳарбий- касбий фаолият турларини мутахассис шахсига номотеттик ва идеографик интеграциялаш асосида амалий ёʻналтирилган фаолият ва ҳарбий-касбий вазиятларни моделлаштириш тузилмаси алгоритмини педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0910202206. “Вояга етмаганлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларни тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик технологиялари” (2016-2019 йй.)  фундаментал лойиҳасининг ҳуқуқбузарликка мойил ўқувчиларда ҳарбийлик касбига қизиқиш ва мотивларни шакллантириш қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 2-ноябрдаги 02-07-3863/04-сон далолатномаси). Натижада, таълим олувчиларда ҳарбий-касбий соҳага доир мотивларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
талабаларнинг типологик тавсифномасини коррексиялаш асосида ҳарбий-касбий мотивацияни ривожлантиришнинг тарбиявий ишлар мазмунини ҳарбий-тарихий мерос билан бойитиш, таълим олувчиларни иродавий ўз-ўзини ёʻналтириш ва стрессга барқарорликка ўргатиш каби назарий-педагогик шарт-шароитларини таълимий мотивларнинг персонификацион трансформациясини шахсий рисклар таъсирини бартараф этишга адекватлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Жамоат хавфсизлиги университети сиртқи таълим йўналиши учун “Ўқ отиш тайёргарлиги” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сон буйруғи, 218-726 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ҳарбий-касбий мотивациясининг ривожланганлиги диагностикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish