Авезов Мирзобек Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақани комплекс ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3576.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc. 03/27.09.2024.I.55.03
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновасион ёндошувлар асосида минтақа иқтисодиётини комплекс ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш хисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг хонадонбай ишлаш, тадбиркорлар билан манзилли ишлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожланириш, экспортни қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чиқилган;
шаҳар ва туманларни ташқи иқтисодий алоқалари самарадорлиги ташқи савдонинг бозор назарияси модуллари асосида баҳоланиб,Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Боғот туманлари ўртачадан юқори (Ктc>0.5), Хива шаҳри Смарт (ақлли) туристик дестинация ва кластерлар, Хива туманида, Шовот, Гурлан туманлари ўртача (Ктc<0.5), Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ, Тупроққалъа туманлари ўртачадан паст (Ктc<0.3) гуруҳларда эканлиги аниқланган;
Урганч шаҳрида замонавий хизмат кўрсатиш тармоқлари; Хива шаҳрида кичик саноат зоналари; Боғот туманида Қалажиққалъа туризм комплекси; Урганч ва Янгибозор туманларида инновасион ҳудуд; Шовот туманида Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти билан чегарадош ҳудудда чегара олди савдо зонаси; Ҳазорасп туманида эркин иқтисодий зона самарадорлигини ошириш; Гурлан, Хонқа, Янгибозор туманларида инновасион ёндошувлар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш; Тупроққалъа туманида ИТ шаҳарча, яшил энергия марказини ташкил этиш асосланган;
Хоразм вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида инновацияларни жорий қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақани комплекс ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг хонадонбай ишлаш, тадбиркорлар билан манзилли ишлаш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни янада ривожланириш, экспортни қўллаб-қувватлаш тизимларини такомиллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий модели бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 3-июндаги 7-4/5108-сон маълумотномаси). Натижада, тузилган модел асосида Хоразм вилояти шаҳар ва туманлари салоҳияти баҳоланган, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси таҳлил қилинган;
шаҳар ва туманларни ташқи иқтисодий алоқалари самарадорлиги ташқи савдонинг бозор назарияси модуллари асосида баҳоланиб, Урганч шаҳри, Ҳазорасп, Боғот туманлари ўртачадан юқори (Ктc>0.5), Хива шаҳри Смарт (ақилли) туристик дестинация ва кластерлар, Хива туманида, Шовот, Гурлан туманлари ўртача (Ктc<0.5), Янгибозор, Қўшкўпир, Янгиариқ, Тупроққалъа туманлари ўртачадан паст (Ктc<0.3) гуруҳларда эканлиги бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 4-февралдаги “Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 3-июндаги 7-4/5108-сон маълумотномаси). Натижада ушбу шаҳар ва туманларда экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича инвестисия дастурлари ишлаб чиқилган;
Урганч шаҳрида замонавий хизмат кўрсатиш тармоқлари; Хива шаҳрида кичик саноат зоналари; Боғот туманида Қалажиққалъа туризм комплекси; Урганч ва Янгибозор туманларида инновасион ҳудуд; Шовот туманида Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти билан чегарадош ҳудудда чегара олди савдо зонаси; Ҳазорасп туманида эркин иқтисодий зона самарадорлигини ошириш; Гурлан, Хонқа, Янгибозор туманларида инновасион ёндошувлар асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш; Тупроққалъа туманида ИТ шаҳарча, яшил энергия марказини ташкил этиш таклифи Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 3-июндаги 7-4/5108-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм вилоятининг 2024-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 5,2 трлн. сўмлик иқтисодиёт тармоқларида 428 та инвестисион лойиҳалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
Хоразм вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида инновацияларнини жорий қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 3-июндаги 7-4/5108-сон маълумотномаси). Натижада 2027-йилга келиб Хоразм вилояти ЯҲМ ҳажми 1,4 баробарга, инвестисиялар ҳажми 2 баробарга ошиши прогноз қилиниб, Хоразм вилоятида шаҳар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини самарали режалаштириш имкони яратилган.