Абсаматов Асқар Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида исломий банк хизматларини жорий қилиш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3463.
Илмий раҳбар: Худойкулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Саипназаров Шербек Шайлавбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхона молиявий барқарорлигини бошқариш тизимининг шаклланиши ва самарали фаолиятини таъминлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Услубий ёндашувга кўра «Исломий банк хизматлари», «исломй банк маҳсулотлари» ва «тижорат операсияларни исломий молиялаштириш» каби тушунчаларга  кенгайтирилган ҳолда ёндашув ҳамда капитал қийматини баҳолаш мазмунига устунлик берилган муаллифлик таърифлари таклиф этилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларини исломий молиялаштиришга СОФР (Сеcуред Овернигҳт Финанcинг Рате) ставкаларини таъсирини панел регрессион эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишнинг услубий асослари такомиллаштирилган;
Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ИCД) орқали молиявий ресурсларни жалб қилган ҳолда муробаҳа шартномаси асосида Ислом дарчаси хизматлари томонидан юридик шахсларга мўлжалланган асосий воситаларни молиялаштиришни устама ҳақини 12 фоиздан 14 фоизга қадар белгилаш орқали тижорат банкларининг умумий даромадини ошириш асосланган;
Муробаҳа шартномаси асосида техника, ускуна ва биноларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларни юридик шахслар ҳар уч ойда тўловини ўз вақтида амалга ошира олмаган ҳолларда юридик шахслар банкка тўланиши керак бўлган йиллик сумманинг 10% миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд тижорат банки фаолиятида исломий банк хизматларини жорий этиш бўйича илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга коʼра тижорат банклари фаолиятида исломий банк хизматларини жорий этиш билан богʼлиқ ҳаракатлари мажмуи сифатида ифодаланувчи «Исломий банк хизматлари», «исломй банк маҳсулотлари» ва «тижорат операсияларни исломий молиялаштириш» тушунчасининг мазмуни олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 25-майдаги 205-ПЎ-сонли буйруғи). Мазкур тушунчанинг олий таълим муассасалари талабалари учун янги мазмунда киритилиши бўлғуси мутахассисларнинг исломий банк хизматлари ва уни миллй иқтисодиётимизга жорий этиш борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
Ўзбекистонда тижорат банкларини исломий молиялаштиришга СОФР (Сеcуред Овернигҳт Финанcинг Рате) ставкаларини таъсирини панел регрессион эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишнинг услубий асослари такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Молия бозори ва молиявий технологиялар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2024-йил 25-майдаги 205-ПЎ-сонли буйруғи). Мазкур прогноз ишлаб чиқиш услубини олий таълим муассасалари талабалари учун жорий этилиши натижасида бўлғуси мутахассисларнинг исломий банк хизматлари ва уни миллй иқтисодиётимизда жорий этиш борасидаги билим ва кўникмаларини мамлакатимизда хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳамда молиялаштириш манбалари бўйича тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳамда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг истиқболли кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича назарий-услубий кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ИCД) орқали молиявий ресурсларни жалб қилган ҳолда муробаҳа шартномаси асосида Ислом дарчаси хизматлари томонидан юридик шахсларга мўлжалланган асосий воситаларни молиялаштиришни устама ҳақини 12 фоиздан 14 фоизга қадар белгилаш орқали тижорат банкларининг умумий даромадини ошириш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 7-июндаги 19/04-225-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг умумий даромадини ошишига, банк хизматлари тизимининг ривожланишига, молиявий хизматларни сифатларини яхшилашга ва исломий банк хизматларини таклиф қилишга ҳамда мижозлари эҳтиёжларини тўлиқроқ равишда қаноатлантириш имкони яратилган;
Муробаҳа шартномаси асосида техника, ускуна ва биноларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларни юридик шахслар ҳар уч ойда тўловини ўз вақтида амалга ошира олмаган ҳолларда юридик шахслар банкка тўланиши керак бўлган йиллик сумманинг 10% миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш таклифи “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 7-июндаги 19/04-225-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида муробаҳа шартномаси асосида техника, ускуна ва биноларни молиялаштирилган маблағларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш, банк ва хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ИCД) даромадлари ошишига эмас, балки ислом корпорацияси (ИCД) шариати кенгаши тасдиқланган хайрия фондини қўллаб-қувватлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish