Мамадиев Боходир Бобожоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кеш шаҳрининг тарихий топографияси (Қадимдан ХХ аср бошларигача)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2023.2.PhD/Tar1424  
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, Раимқулов Абдисабур Аззамович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети ҳузуридаги Абул Муъин ан-Насафий илмий тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Қобулов Эшболта Атамурадович, тарих фанлари доктори Аминов Бобир Бомурадович.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Кеш шаҳрининг қадимги ва ўрта асрлар, темурийлар ва хонликлар даври тарихий топографияси, тарихий-топографик динамикаси, шаҳарсозлик ва меъморчилиги хусусиятлари, шаҳарнинг минтақа иқтисодий ривожида қўшган ҳиссаси, савдо-сотиқ ҳамда  ҳунармандчилик муносабатлари аҳамиятини акс эттириш  ҳамда урбанистика жараёнлари тарихини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сўғднинг ва Жанубий Сўғднинг (Кеш) тарихий географияси ва унинг воҳа шаҳарсозлик маданиятига таъсири, Жанубий Сўғдда кечган сиёсий-ижтимоий, (табиий, маданий, демографик) жараёнларнинг шаҳарсозлик анъаналарининг шаклланиши ва тараққиётига таъсири, воҳанинг марказий шаҳри ва бошқа шаҳарларнинг шаклланишидаги омиллар ҳамда янги топилган антик шаҳар ёдгорликлари тўғрисидаги маълумотлар асосида далилланган;
илк ва ривожланган ўрта асрларда Кеш шаҳрининг тарихий топографияси, шаҳарларнинг географик ўрни, шаҳарсозликдаги қурилиш ҳамда меъморчилик анъаналари, Чиғатой улуси, Амир Темур ва темурийлар давридаги Кешнинг тарихий топографияси янги археологик маълумотлар ёрдамида асосланган;
археологик тадқиқотлар, диссертант томонидан Қашқадарё вилоятидаги музей фондларида йиғилган тарихий ашёлар, мавзуга оид ёзма (хитой, араб, форс, қадимги турк ва бошқа тилларда) манбалар таққосланиб, Кеш шаҳри тарихий топографиясига доир аниқликлар далилланган;
ХВИ–ХХ аср бошларида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрининг тарихий маҳаллалар (гузарлар), кўчалар, бозорлар, мадрасалар, мақбаралар, масжидлар ва бошқа жамоат иншоотлари топографияси аниқланиб, ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг ўзига хос маҳаллий хусусиятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кеш шаҳри тарихий топографияси (қадимдан ХХ аср бошларигача) га оид маълумотлар таҳлили натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Сўғднинг ва Жанубий Сўғднинг (Кеш) тарихий географияси ва унинг воҳа шаҳарсозлик маданиятига таъсири, Жанубий Сўғдда кечган сиёсий-ижтимоий, (табиий, маданий, демографик) жараёнларнинг шаҳарсозлик анъаналарининг шаклланиши ва тараққиётига таъсири, воҳанинг марказий шаҳри ва бошқа шаҳарларнинг шаклланишидаги омиллар ҳамда янги топилган антик шаҳар ёдгорликлари тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Қашқадарё вилоятидаги моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва сақлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 6-июлдаги 04-06/2320-сон маълумотномаси). Натижада Кешнинг 2700 йиллик тарихий тараққиёти, шаҳарсозлик анъаналари, археологик ҳамда меъморий обидалари билан боғлиқ янги илмий натижалар асосида вилоят музейлари кўргазмаларини ташкил имконияти яратилган;
илк ва ривожланган ўрта асрларда Кеш шаҳрининг тарихий топографияси, шаҳарларнинг географик ўрни, шаҳарсозликдаги қурилиш ҳамда меъморчилик анъаналари, Чиғатой улуси, Амир Темур ва темурийлар давридаги Кешнинг тарихий топографияси янги археологик маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Қашқадарё вилоятидаги моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш ва сақлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 6-июлдаги 04-06/2320-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган урбанизация сиёсати, замонавий шаҳарлар қуриш, ёш авлодни илғор ғоялар руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
археологик тадқиқотлар, диссертант томонидан Қашқадарё вилоятидаги музей фондларида йиғилган тарихий ашёлар, мавзуга оид ёзма (хитой, араб, форс, қадимги турк ва бошқа тилларда) манбалар таққосланиб, Кеш шаҳри тарихий топографиясига доир аниқликлар “Экспедиция” ва “Мозийга саёҳат” кўрсатувлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 14- августдаги 0231-1215-сон маълумотномаси). Натижада Кеш-Шаҳрисабзнинг қадимги тарихий топографияси ҳақидаги маълумотлар телетомошабинларга янги манбалар асосида етказиш орқали кўрсатув савиясини янада ошишига хизмат қилган.
ХВИ–ХХ аср бошларида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрининг тарихий маҳаллалар (гузарлар), кўчалар, бозорлар, мадрасалар, мақбаралар, масжидлар ва бошқа жамоат иншоотлари топографияси аниқланиб, ҳунармандчилик ишлаб чиқаришининг ўзига хос маҳаллий хусусиятларига оид илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон Ипак йўлларида” кўрсатуви ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 14-августдаги 0231-1215-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларга ХВИ‒ХХ аср бошларида Кеш (Шаҳрисабз) шаҳрининг тарихий маҳаллалари (гузарлар), кўчалари, бозорлари, мадрасалари, мақбаралар, масжидлар ва бошқа жамоат иншоотлари топографияси, ҳунармандчилик соҳасининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб бериш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish