Насриддинова Нозима Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Сурхондарёда театр ва мусиқа санъати тарихи (ХХ-асрнинг 20-йилларидан ХХИ-аср бошларигача)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar865
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Юлдуз Алимовна Эргашева, тарих фанлари доктори, доцент Наби Олимович Хушвақов.
Етакчи ташкилот: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё воҳасида театр ва мусиқа санъатининг ривожланиши, миллий мусиқий меросни шаклланиши ва маданий муассасалар фаолияти тарихини очиб беришдан иборат. .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ асрнинг 20–30-йилларида Сурхон воҳасининг асосан Бойсун ва Денов ҳудудларида ҳаваскор масхарабозлар ва қўғирчоқбозлар труппалари фаолият кўрсатганлиги ва улардан профессионал актёрлар етишиб чиққанлиги янги маълумотлар асосида далилланган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Украинанинг Харков оперетта театрининг Термиз шаҳрида ўз ижодий фаолиятини олиб бориши баробарида Сурхондарё вилоят театри билан ижодкорларнинг саҳна нутқи кўникмалари, тана ҳаракатлари, мимика, артикуляция, мусиқани эшитиш ва ритмни ҳис қилиш, бадиий ва эстетик дидини ривожлантириш каби йўналишлардаги ижодий ҳамкорлиги театр актёрларининг ижодий ўсишида муҳим ўрин тутганлиги асосланган;
1960–1980-йилларда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри етарлича профессионал салоҳиятга эга бўлган бўлса-да, воҳа аҳолисининг асосий қисми хўжалик ишларида бандлиги туфайли етарлича томошабинларни жалб эта олмаганлиги сабабли асосий фаолиятини театрдан ташқарида – қишлоқ ҳудудларида кўчма спектакл ва концертлар намойиш этишга мажбур бўлиши, театрнинг моддий-техник базасига эътиборнинг сусайишига олиб келганлиги далилланган;
Сурхон воҳасида фолклор-этнографик мусиқа санъати ўз услубига эга бўлиб, неча минг йиллардан бери сақланиб келаётганлиги тожик ва ўзбек халқлари маданияти уйғунлиги билан ажралиб турувчи ҳудудлардан бири эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятида театр ва мусиқа санъати тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
ХХ асрнинг 20–30-йилларида Сурхон воҳасининг асосан Бойсун ва Денов ҳудудларида ҳаваскор масхарабозлар ва қўғирчоқбозлар труппалари фаолият кўрсатганлиги ва улардан профессионал актёрлар етишиб чиққанлиги ҳақидаги янги илмий назариялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 7-августдаги 02-22/753-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда халқимиз, айниқса ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Украинанинг Харков оперетта театрининг Термиз шаҳрида ўз ижодий фаолиятини олиб бориши баробарида Сурхондарё вилоят театри билан ижодкорларнинг саҳна нутқи кўникмалари, тана ҳаракатлари, мимика, артикуляция, мусиқани эшитиш ва ритмни ҳис қилиш, бадиий ва эстетик дидини ривожлантириш каби йўналишлардаги ижодий ҳамкорлиги театр актёрларининг ижодий ўсишида муҳим ўрин тутганлиги Республика Маънавият ва маърифат марказининг чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 7-августдаги 02-22/753-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда халқимиз, айниқса ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган.
1960–1980-йилларда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри етарлича профессионал салоҳиятга эга бўлган бўлса-да, воҳа аҳолисининг асосий қисми хўжалик ишларида бандлиги туфайли етарлича томошабинларни жалб эта олмаганлиги сабабли асосий фаолиятини театрдан ташқарида – қишлоқ ҳудудларида кўчма спектакл ва концертлар намойиш этишга мажбур бўлиши, театрнинг моддий-техник базасига эътиборнинг сусайишига олиб келганлиги "Ўзбекистон тарихи" телеканалида эфирга узатилган "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2023-йил 29-мартдаги 02-06-466-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларда урушдан кейинг йиллардан 90-йилларгача бўлган давр ҳақида маълумот беришга хизмат қилган.
Сурхон воҳасида фолклор-этнографик мусиқа санъати ўз услубига эга бўлиб, неча минг йиллардан бери сақланиб келаётганлиги тожик ва ўзбек халқлари маданияти уйғунлиги билан ажралиб турувчи ҳудудлардан бири эканлиги ҳақидаги маълумотлардан "Тақдимот" кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2023-йил 29-мартдаги 02-06-466-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг илмий савияси ва ахлоқий-эстетик тарбиявий аҳамиятини ошишига хизмат қилган.