Азизова Нодира Маннаповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Қишлоқ жойларда хотин-қизлар фаровонлигининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари (социологик таҳлил)» 22.00.02 – Ижтимоий институтлар, ижтимоий тузилма ва турмуш тарзи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/S71.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Латипова Нодира Мухторжоновна социология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Нурматова Мукаррам Ахмедовна, сиёсий фанлар доктори, профессор Жалилов Актам Ташназарович.
Етакчи ташкилот: Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази “Ижтимоий фикр”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ жойларида яшовчи хотин-қизларнинг фаровонлигига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни аниқлаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш ва тенг имкониятлар яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақавий ва ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган ресурсларидан фойдаланиш асосида маҳаллий активларга асосланган жамиятни ривожлантириш, маънавий мерос, маҳаллий ҳунармандчилик, агро-логистиc, миллий органик қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда туризмнинг замонавий йўналишларини (Ҳисториcал-cултурал Ҳеритаге, Эcо Виллаге, Эcо фарм, Арт тоуризм, Этнҳниc тоуризм) ривожлантиришга эришилиши социологик асослантирилган;
оила институтларини мустаҳкамлашга йўналтирилган интеграл индикаторларнинг белгиланиши (маънавий қадриятлар, демографик кўрсаткичлар, ижтимоийлашув даражаси, шахсларнинг жамиятдаги ўрни, ўзгаришлардаги инклюзивлик даражаси, саломатлик ҳолати, ижтимоий ҳимоя тизими, маълумоти, ҳуқуқий муҳофаза, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши, бўш вақт шароитлари) қишлоқ жойларида яшовчи аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий аҳволини янада яҳшилашга эришилиши социологик асослантирилган;
халқаро интеграциялашган гендер кўрсаткичлари асосида комбинацияланган ёндашувларнинг (сифат ва миқдор, ҳудудий хусусият, аёллар) маҳаллада қўлланилиши самарадорлиги жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларнинг ишсизлигини микро ва макро даражада камайтирилишига эришилиши социологик асослантирилган;
халқаро тажрибага асосланган аёлларга индивидуал такомиллашиш балансини қўллаш (Леакй Буcкет, Смарт Виллаге, Cоммунитй cентрес, Смарт Эхтенсион Сервиcес, Смарт греенҳоусе, Фоод Сафетй), дунёқарашини кенгайтириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилган гендер бюджетни шакллантиришни қўллаб-қувватловчи воситаларнинг маҳаллаларда қўлланилиши социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ жойларда яшовчи хотин-қизларининг фаровонлигининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ўрганиш натижалари асосида:
минтақавий ва ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган ресурсларидан фойдаланиш асосида маҳаллий активларга асосланган жамиятни ривожлантириш, маънавий мерос, маҳаллий ҳунармандчилик, агро-логистиc, миллий органик қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда туризмнинг замонавий йўналишларини (Ҳисториcал-cултурал Ҳеритаге, Эcо Виллаге, Эcо фарм, Арт тоуризм, Этнҳниc тоуризм) ривожлантиришга эришилиши социологик асослантирилганлигидан Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича Давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида гендер тенглигига эришиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида (3- ва 4-бўлимлар, 4-параграф) белгиланган қўшимча иш ўринларидан фойдаланиш учун тенг имкониятлар яратиш бўйича асосий дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оил ва Хотин-Қизлар Давлат Қўмитасининг 2022 йил 5 августдаги 01-02/302-сонли маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг оилани мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда фаол иштирок этишдаги ролини ошириш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш имконини берган;
оила институтларини мустаҳкамлашга йўналтирилган интеграл индикаторларнинг белгиланиши (маънавий қадриятлар, демографик кўрсаткичлар, ижтимоийлашув даражаси, шахсларнинг жамиятдаги ўрни, ўзгаришлардаги инклюзивлик даражаси, саломатлик ҳолати, ижтимоий ҳимоя тизими, маълумоти, ҳуқуқий муҳофаза, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиши, бўш вақт шароитлари) қишлоқ жойларида яшовчи аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий аҳволини янада яҳшилашга эришилиши социологик асослантирилганлигидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил
31 майдаги 08/34-04/3520-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи хотин-қизлар учун янги иш ўринларини яратиш бўйича минтақавий ва ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган ресурсларидан фойдаланиш асосида замонавий йўналишларни таклиф этиб, уларни бажариш учун илмий ва амалий механизмларини ишлаб чиқишига хизмат қилган.
халқаро интеграциялашган гендер кўрсаткичлари асосида комбинацияланган ёндашувларнинг (сифат ва миқдор, ҳудудий хусусият, аёллар) маҳаллада қўлланилиши самарадорлиги жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларнинг ишсизлигини микро ва макро даражада камайтирилишига эришилиши социологик асослантирилганлигидан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг “Ўзбекистон фуқаролари гендер тенглиги тўғрисида”ги илмий-тадқиқот фаолиятида қишлоқ жойларида яшовчи хотин-қизлари фаровонлиги даражасини ўлчаш бўйича инновацион ғояларни жорий этишда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 03/24/2022 йилдаги 01-16/75-сонли маълумотномаси). Натижада социологик тадқиқотлар сўровномалари ва тадқиқот отқазиш усуллари оила институтларини мустаҳкамлашга ва уларнинг фаравонлигини оширишга йўналтирилган интеграл индикаторлар билан бойитилган;
халқаро тажрибага асосланган аёлларга индивидуал такомиллашиш балансини қўллаш (Леакй Буcкет, Смарт Виллаге, Cоммунитй cентрес, Смарт Эхтенсион Сервиcес, Смарт греенҳоусе, Фоод Сафетй), дунёқарашини кенгайтириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилган гендер бюджетни шакллантиришни қўллаб-қувватловчи воситаларнинг маҳаллаларда қўлланилиши социологик асослантирилганлигидан “Маҳаллий ҳамжамиятларни барқарор ривожлантириш” дастури ва “Гендер ҳаракат режалари” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Йўл жамғармаси қошидаги Лойиҳани Амалга ошириш Гуруҳининг 2022 йил 29 апрелдаги 02/12-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Распубликаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорида “Маҳаллий ҳамжамиятларни барқарор ривожлантириш” дастури ва Ўзбекистон Республика Транспорт вазирлиги “Гендер ҳаракат режалари” дастурида қишлоқ жойларда яшувчи аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий аҳволини янада яҳшилаш имконини берган.