Ихтияров Фарҳод Акмаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Инсон капиталини кейс методи асосида ривожлантиришнинг социологик хусусиятлари». 22.00.02 - Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/S143.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети Бухоро Табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Каримов Бобир Шаропович социология фанлари доктори (DSc), профессор в.б.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Холбеков Абдуғани Жуманазарович; психология фанлари доктори (DSc), профессор Ҳайитов Ойбек Эшбоейич.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кейс методи асосида инсон капиталини ривожланиш имкониятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий муносабатлар инсон капиталининг детерминанти сифатида жамиятдаги ижтимоий ўлчовларни бирлаштирган композит индекслар (даромад, таълим, саломатлик, маънавий-маърифий, ахборотларга эгалик, хорижий тилларни билиш даражаси, маданий ҳордиқ ва дам олиш, ўзини намоён қилиш) яхлитлигини таъминловчи прагматик ижтимоий-маданий индикаторлар кейс методи асосида ишлаб чиқилган;
инсон салоҳиятини юксалтиришга имкон яратувчи шахснинг англанган эҳтиёжи, қобилияти ва манфаатининг мақбул нисбати ижтимоий фаолият орқали жамиятга фойдалилик даражаси социологик асослантирилган;
шахс ривожланиши ва социал тараққиёт омилларининг ижтимоий жиҳатларини такомиллаштиришга ёналтирилган инсон капиталининг ёш, жинс, касб ва ҳудуд кесимларида мутаносиб ривожлантиришнинг ижтимоий модели ишлаб чиқилган;
инсон капитали транзитив жамоаларда ўзгарувчан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида социологик асосланиб, бу ҳодисани мамлакатимиздаги «инсон-жамият-давлат» учлигида манзилли ва мақсадли ривожлантириш механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кейс методи асосида инсон капиталини ривожлантириш ва барқарор тараққиётга эришишни таъминлашда ижтимоий фактоплар ва инсон салоҳиятини ташкил этувчи омилларининг ўзаро боғлиқлигилини тадқиқ этиш асосида:
ижтимоий муносабатлар инсон капиталининг детерминанти сифатида жамиятдаги ижтимоий ўлчовларни бирлаштирган композит индекслар (даромад, таълим, саломатлик, маънавий-маърифий, ахборотларга эгалик, хорижий тилларни билиш даражаси, маданий ҳордиқ ва дам олиш, ўзини намоён қилиш) яхлитлигини таъминловчи прагматик ижтимоий-маданий индикатор эканлиги ва кейс методи асосида ривожлантиришга оид таклифлардан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг тадқиқот дастурлари доирасида фойдаланилган (Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024 йил 25 январдаги 01/16–19-сонли маълумотномаси). Натижада, социологик жараёнларда инсон капитали масалаларини тадқиқ этиш орқали ижтимоий-маданий, миллий хусусиятларининг мониторинги ва ижтимоий тенденсияларини таҳлил қилиш каби илмий тадқиқот хулосалари ва тавсияларидан назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган;
инсон салоҳиятини юксалтиришга имкон яратувчи шахснинг англанган эҳтиёжи, қобилияти ва манфаатининг мақбул нисбати ижтимоий фаолият орқали жамиятга фойдалилик даражаси социологик асослантирилганлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ёшлар» телерадиоканали» акциядорлик жамияти «Ёшлар» телеканали «Тафаккур йўли» телекўрсатувида ссенарий ва кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилди («Ёшлар» телерадиоканали нинг 2024 йил 15 февралдаги 14–01\26-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳолининг ўзини ўзи такомиллаштириш ва китобхонликка бўлган қизиқиши ортишига йўналтирилган телекўрсатувларнинг таъсирчанлиги ошди, аҳолининг дедуктик, образли тафаккур имкониятларини оширишга, инсон капиталини ривожлантиришга таъсир қилган;
шахс ривожланиши ва социал тараққиёт омилларининг ижтимоий жиҳатларини такомиллаштиришга ёналтирилган инсон капиталининг ёш, жинс, касб ва ҳудуд кесимларида мутаносиб ривожлантиришнинг ижтимоий модели ишлаб чиқилганлигидан «Ёшлар» телеканали «Тафаккур йўли» телекўрсатувида ссенарий ва кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилди («Ёшлар» телерадиоканали нинг 2024 йил 15 февралдаги 14–01\26-сонли маълумотномаси). Натижада, шахс ривожланиши ва социал тараққиёт омилларининг ижтимоий жиҳатларини такомиллаштириш имконини берган;
инсон капитали транзитив жамоаларда ўзгарувчан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида асосланиб, бу ҳодисани мамлакатимиздаги «инсон-жамият-давлат» учлигида манзилли ва мақсадли ривожлантириш механизми Бухоро давлат университетида ўқув жараёнларини ташкил этишда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилди. (Бухоро давлат университетининг 2024 йил 24 сентябрдаги 02\5615-сонли маълумотномаси). Натижада, таълим жараёнида инсон капиталини ривожлантириш илмий тадқиқот хулосалари ва тавсияларидан назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган.