Аликариева Аълохон Нуриддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): «Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим сифати бошқаруви тизимини такомиллаштириш (социологик таҳлил)» 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/S13.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: академик, иқтисод фанлари доктори, профессор Абдурахманов Қаландар Хаджаевич, педагогика фанлари доктори, профессор Умаров Алишер Юсубжанович, социология фанлари доктори, доцент Сеитов Азамат Пулатович.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади социологик усуллар билан олинган эмпирик маълумотлар асосида Ўзбекистон ОТМларида таълим сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича самарадорликни янада ошириш ва янги социал механизмларни жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон ОТМларида таълим сифати бошқаруви тизимини мажмуавий ёндашув асосида такомиллаштиришда миллий-ментал хусусиятларини эътиборга олиб социал бошқарувнинг янги механизмларидан кластер усулининг (муассасаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминловчи) авфзалликлари социологик асослаб берилган;
бошқарув соҳасида хорижий давлатларда самарали фойдаланилаётган Деминг томонидан ишлаб чиқилган сифат даражасини аниқлаш ПДCА (План, До, Ческ, Аcт) цикли методологиясини Ўзбекистонда таълим сифати бошқарувига жорий этиш орқали моҳиятан ўзгарган стратегия, амалиёт, баҳолаш, ўзгарган янги ҳолат каби таълим сифатини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
ОТМлар фаолиятининг сифат даражасини обектив баҳолашда профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, талабалар мустақил таълим олишини кучайтириш, коррупсион ҳолатларни олдини олишга йўналтирилган мажмуавий график усули ишлаб чиқилган;
таълимда график усулидаги моделлаштиришдан фойдаланиш ҳамда муаммоларнинг оғзаки ва визуал тарзда тақдим этилиши орқали, реал вақт режимида ва динамикада олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик параметрларининг таҳлил ва қарор қабул қилишга йўналтирилган кўпқиррали маълумотлар базаси ишлаб чиқилган;
ОТМларда таълим сифати бошқаруви тизимининг социал механизмлари ҳисобланган квалиметрик ёндашув, кластер, моделлаштириш усуллари асосида такомиллаштиришда социологик, коррелясион, ўлчов назарияси ва математик статистиканинг консептуал қоидалари ижтимоий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ОТМларда таълим сифати бошқаруви тизимини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ОТМларида таълим сифати бошқаруви тизимини мажмуавий ёндашув асосида такомиллаштиришда миллий-ментал хусусиятларини эътиборга олиб социал бошқарувнинг янги механизмларидан кластер усулининг (муассасаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминловчи) авфзалликлари “Менинг юртим” (МЙ5) телеканалининг 2022-йилнинг 05-май ҳамда 2023-йилнинг 07-июн кунлари эфирга узатилган “Очиқча гаплашамиз” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда асос сифатида фойдаланилган (“Умаров энергй продуcтионс” МЧЖ хусусий телеканалнинг 2023-йил 29-августдаги 5-сонли маълумотномаси). Илмий тавсияларнинг қўлланиши натижасида кўрсатувларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга ҳамда салоҳиятини оширишга, телерадиокомпания мухлисларини эса олий таълим сифатини ошириш орқали янги ва кучли мутахассисларни тайёрлаш, ёшларнинг ижодий фикрларини бойитиш, маънавий қиёфасини шакллантириш, Ўзбекистонда ижтимоий давлат қуришнинг асосий йўлларини яратишга бўлган қизиқишларини қондиришга хизмат қилган.
бошқарув соҳасида хорижий давлатларда самарали фойдаланилаётган Деминг томонидан ишлаб чиқилган сифат даражасини аниқлаш ПДCА (План, До, Ческ, Аcт) цикли методологиясини таълим сифати бошқарувига жорий этиш орқали моҳиятан ўзгарган стратегия, амалиёт, баҳолаш, ўзгарган янги ҳолат каби таълим сифатини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-июндаги ПҚ-4358-сон “2019-2023-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 4-компоненти 4-иловаси 5-бандининг 3-хатбошидаги чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, 5-компоненти 5-иловаси 3-бандининг 3-чи ҳамда 4-хатбошидаги матнларни шакллантиришда, 7-компоненти 7-иловаси 1-бандининг 5-хатбошидаги чора-тадбирлар дастурини шакллантиришда, 9-компоненти 9-иловаси 3-банди дастури бўйича 4-чи ҳамда 5-чи хат бошидаги таклифларни ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада мамлакатда қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг тайёрланишида илмий тадқиқот ишнинг илмий таклифлари ва тавсияларидан мақсадли фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 12-сентябрдаги №04/11-5565-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф-тавсия ва хулосалар мамлакатимизда таълим сифати бошқаруви тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш ҳамда илғор хорижий ва миллий назарий-методологик воситалардан фойдаланиш асосида социологик сўровлар ўтказишнинг сифат жиҳатидан янги ва замонавий тадқиқот амалиётини шакллантириш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
ОТМлар фаолиятининг сифат даражасини обектив баҳолашда профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, талабалар мустақил таълим олишини кучайтириш, коррупсион ҳолатларни олдини олишга йўналтирилган мажмуавий график усули ишлаб чиқилганлигига оид таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январдаги “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонунининг 4-моддасини “очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги” жумлалари билан, 5-моддасини “аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупсиянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш” жумлалари билан тўлдиришда инобатга олинган. Шунингдек, 30-моддасидаги 1-чи, 2-чи, 3-чи ҳамда 4-чи хат бошиларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш Қўмитасининг 2023-йил 8-сентябрдаги №69-сонли далолатномаси). Натижада, коррупсияга оид талабалар орасида ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари орқали таълим тизимида коррупсиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш чора-тадбирларига оид таклифлар ҳамда маълумотлар базасини шакллантиришга ҳамда мазкур банднинг ижроси бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотномаларнинг назарий-методологик ва илмий-амалий жиҳатдан самарадорлиги ошишига хизмат қилган.
таълимда график усулидаги моделлаштиришдан фойдаланиш ҳамда муаммоларнинг оғзаки ва визуал тарзда тақдим этилиши орқали, реал вақт режимида ва динамикада олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик параметрларининг таҳлил ва қарор қабул қилишга йўналтирилган кўпқиррали маълумотлар базаси ишлаб чиқилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 23-сентябрдаги ЎРҚ-637-сонли “Таълим тўғрисида”ги Қонуни нормаларини ишлаб чиқишда, жумладан, қонуннинг 26-моддасини “таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади; “таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини белгилайди; таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув дастурларини такомиллаштиради” жумлалари билан, 36-моддасини “янги таълим технологиялари ва ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим жараёнига жорий этишга қаратилган” жумласи билан, 41-моддасини “таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш; илмий-педагогик фаолият даражасининг ўсишини ва сифатининг ошишини рағбатлантириш; педагог ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш; ўқитиш сифатининг юқори кўрсаткичларига эришиш; меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларида белгиланади” жумлалари билан, 43-моддасини “таълим ташкилотлари таълим сифати устидан назоратни амалга оширишда таълим инспексиясига, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларига кўмаклашади” жумласи билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг 2023-йил 13-сентябрдаги №09-12/1940-сонли маълумотномаси). Натижада, рақамлаштириш тизимининг яратилиши ва жорий этилиши таълим сифати бошқаруви тизимини мутлақо янги тараққиёт даражасига олиб чиқишда ва таълим тизими ривожини таъминлашда хизмат қилиш имконини берган.
ОТМларда таълим сифати бошқаруви тизимининг социал механизмлари ҳисобланган квалиметрик ёндашув, кластер, моделлаштириш усуллари асосида такомиллаштиришда социологик, коррелясион, ўлчов назарияси ва математик статистиканинг консептуал қоидалари ижтимоий асослантирилганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-февралдаги ПФ-5667-сон “Социологик тадқиқотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони: кириш қисми 2-бандининг а) хатбошисида ижтимоий соҳада – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга, унинг бандлигини таъминлашга, реал даромадларини оширишга ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, маданият, санъат, спорт, илм-фан ва бошқа йўналишларнинг сифатини оширишга, давлатнинг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини бажаришга йўналтирилган ислоҳотлар борасидаги таклифлардан; 9-банднинг 5-хатбошисида сифатли маълумотларни тўплаш замонавий усули, кўп омилли ва самарали тадқиқотлар натижасида математик-статистик моделлаштиришни қўлланилиш амалиётини шакллантириш ҳақидаги таклифлардан фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2023-йил 13-сентябрдаги № 01-16/152 -сонли маълумотномаси). Натижада таълим сифати бошқаруви тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш ҳамда конкрет шароитларда олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим бўлган омилларни аниқлашга ҳамда ушбу муҳимликнинг миқдорий тавсифини олишга имкон берган.