Јалилов Арѕлон Хоѕҳимовисҳнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Темир йўл транѕрорти тизимида инноватѕион ривојланиѕҳни такомиллаѕҳтириѕҳ механизми”, 08.00.03 – “Ѕаноат иқтиѕодиуоти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4327
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тоѕҳкент давлат транѕрорт универѕитети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий раҳбар: Раҳманбаева Роза Абдураҳмановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Жавлон Султонович, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, в.б. профессор; Мухитдинова Камола Алишеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc, в.б. профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти тизимида инновацион ривожланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра  “инновацион муҳит” тушунчасининг иқтисодий мазмуни темир йўл транспорти тизимида янги ғояларни яратиш, ривожлантириш ва амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга қаратилган муҳитни ташкил этувчи элементлари аҳамияти ва алоқаларини тавсифлаш, асосий элементларини тизимлаштириш ҳамда шакллантириш ва ривожлантириш тамойилларига қўшимча киритиш орқали такомиллаштирилган;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда темир йўл транспортининг рақобатдошлигини баҳолашда инновацион рейтинг даражасининг “жуда паст” (0 < 0,54), “паст” (0,55 - 0,65), “ўрта” (0,66 - 0,75), “юқори” (0,76 - 0,9), “жуда юқори” (0,91 - 1,0) чегараларини белгилаш орқали  мавжуд имкониятлар ва стратегик бўшлиқларни аниқлаш таклифи асосланган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ташкилий-техник даражасини умумлаштирувчи кўрсаткич (УК = 0,68), техник даражаси кўрсаткичининг салмоқдорлиги (ТДС = 0,6), ташкилий даражасини умумлаштирувчи кўрсаткичнинг салмоқдорлиги (ТДУС = 0,4) ҳолатида рақобатдошлик даражасининг рейтинг шкаласини ме'ёр даражаси (МД → 31%)га қадар ошириш орқали техник базани янгилаш, мавжуд ускуналарни модернизасия қилишга асосланган инновацион фаолиятни та'минлаш асосланган;
Ўзбекистон темир йўл транспорти қўшилган қийматининг пессимистик, динамик ва оптимистик ссенарийлари бўйича интеграллашган авторегрессия модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти корхоналарида инновацион ривожланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра  “инновацион муҳит” тушунчасининг иқтисодий мазмунини темир йўл транспорти тизимида янги ғояларни яратиш, ривожлантириш ва амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратишга қаратилган муҳитни ташкил этувчи элементлари аҳамияти ва алоқаларини тавсифлаш, асосий элементларини тизимлаштириш ҳамда шакллантириш ва ривожлантириш тамойилларига қўшимча киритиш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Темир йўл транспортида инвестиция ва инновацион фаолият” номли дарслигини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та'лим вазирининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юрти талабаларининг темир йўл транспортидаги “инновацион салоҳият” ва “инновастион ривожлантириш тамойиллари” тушунчаларининг такомиллаштирилган иқтисодий мазмуни бўйича назарий билим ва кўникмаларини янада чуқурлаштириш имкони яратилган;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖда темир йўл транспортининг рақобатдошлигини баҳолашда инновасион рейтинг даражасининг “жуда паст” (0 < 0,54), “паст” (0,55 - 0,65), “ўрта” (0,66 - 0,75), “юқори” (0,76 - 0,9), “жуда юқори” (0,91 - 1,0) чегараларини белгилаш орқали  мавжуд имкониятлар ва стратегик бўшлиқларни аниқлаш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 8 июлдаги №04/759-24-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йўқотилган имкониятни ва стратегик бўшлиқларни аниқлашга имкон берган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ташкилий-техник даражасини умумлаштирувчи кўрсаткич (УК = 0,68), техник даражаси кўрсаткичининг салмоқдорлиги (ТДС = 0,6), ташкилий даражасини умумлаштирувчи кўрсаткичнинг салмоқдорлиги (ТДУС = 0,4) ҳолатида рақобатдошлик даражасининг рейтинг шкаласини ме'ёр даражаси (МД → 31%)га қадар ошириш орқали техник базани янгилаш, мавжуд ускуналарни модернизасия қилишга асосланган инновасион фаолиятни та'минлаш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 8 июлдаги №04/759-24-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорти рақобатдошлигини баҳолаш бўйича таклиф этилган ёндашув ва фойдаланилган кўрсаткичларнинг натижалари асосида тизимнинг ривожланиш ҳамда рақобатдошлик даражасини аниқлаш имкони яратилган;
Ўзбекистон темир йўл транспорти қўшилган қийматининг пессимистик, динамик ва оптимистик ссенарийлари бўйича интеграллашган авторегрессия модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга татбиқ этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2024 йил 8 июлдаги №04/759-24-сон ма'лумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компанияда захира ва логистик харажатларни қўшимча 2 – 2,5 фоизга камайтириш ҳамда узоқ муддатли ривожланиш параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish