Холиков Ихтиёр Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокард инфаркти билан бўлган беморларда юракнинг ўнг қоринча дисфункциясининг клиник-гемодинамик хусусиятлари», 14.00.06 – Кардиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2415.
Илмий рахбари: Ташкенбаева Элеонора Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий – амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Бекметова Феруза Матсапаевна, тиббиёт фанлари доктори; Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миокард инфаркти билан боғлиқ ўнг қоринча етишмовчилигини ташхислашга ёндашувларни такомиллаштириш, унинг юрак етишмовчилигининг ривожланиши, даволаш тактикасини танлаш ва юрак-қон томир асоратларининг олдини олишда аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эркак ва семиз беморларда миокард инфаркти билан боғлиқ ўнг қоринча систолик дисфункциясининг юқори тарқалиши исботланган;
ўнг қоринча майдони фракционал ўзгаришларнинг паст кўрсаткичларининг Syntax score баллари шкаласи бўйича коронар артерияларнинг мураккаб шикастланишининг юқори кўрсаткичлари билан, хамда ўнг коронар ва олдинги тушувчи артерияларнинг шикастланиши билан боғлиқлиги аниқланган;
проксимал стенозларнинг мавжудлиги ва учдан ортиқ коронар артерияларнинг шикастланиши ўткир миокард инфаркти ривожланишида ўнг қоринчанинг ишемик дисфункциясига олиб келадиган хавф омилларига киритиш асосланган;
миокард инфаркти билан оғриган беморларда миокард реваскуляризациясининг бажарилишининг ўнг қоринчанинг охирги-диастолик майдонининг пасайиши, диастолик дисфункция кўрсаткичи (Е/е’) ва ўнг қоринча майдонининг фракционал ўзгариши билан акс эттирилган ўнг қоринчанинг структуравий ва функционал ҳолатини яхшиланиши ўртасидаги боғлиқлик илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миокард инфаркти билан боғлиқ ўнг қоринча етишмовчилигини ташхислашга ёндашувларни такомиллаштириш, унинг юрак етишмовчилигининг ривожланиши, даволаш тактикасини танлаш ва юрак-қон томир асоратларининг олдини олишда аҳамиятини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Эркак ва семиз беморларда миокард инфаркти билан боғлиқ ўнг қоринча систолик дисфункциясининг юқори тарқалиши исботланган. Миокард инфарктининг (МИ) турли шакллари яъни олдинги ва олд-тўсиқ девори МИ, орқа ва орқа-ён девори МИ, Q тишли ва Q тишсиз МИ бор беморларда ўнг қоринча дисфункцияси келиб чиқишида юрак ишемик касаллигининг хавф омилларини ўрганиш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги эксперт кенгаши томонидан 2024йил 29-январдаги 17-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Юрак томирлари касаллигида ўнг қоринча дисфункциясини ташхислашда замонавий технологиялар», 2024йил 29-январдаги 18-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Коронар юрак касаллиги билан оғриган беморлар орасида ўнг қоринча дисфункциясининг тарқалиши ва замонавий текшириш усуллари» услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят тиббиёт бирлашмасига 05.02.2024-йилдаги 14-сонли буйруқ ҳамда Самарканд вилоят Ургут туман тиббиёт бирлашмасига 12.02.2024-йилдаги 9-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: МИ нинг турли шакллари бор беморларда юрак ўнг қоринчаси дисфункциясининг ўзига хос хусусиятлари ва келиб чиқишидаги хавф омилларни аниқлаш орқали орқали қисқа муддатда инфаркт касаллигининг асоратлари олди олинади. Бу эса жамиятдаги МИ га чалинган беморларнинг турмуш тарзи ва ҳаёт сифатини яхшиланишига олиб келган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак қон-томир касалликларида асоратларнинг, қўшимча сурункали юрак етишмовчилиги ва юрак ритми бузилишига қарши дориларга эҳтиёжнинг камайишига олиб келиб, бу соҳада меҳнатга лаёқатсизлик, ногиронлик ва даволашга қаратилган чора-тадбирларга бўлган талабни камайишига олиб келиши ҳисобига иқтисод қилишга эришилган. Бу эса хар ойда сурункали юрак етишмовчилигига қарши дори воситаларига сарфланадиган ўрта ҳисобда 281000 сўмни тежаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: ўнг қоринча майдони фракционал ўзгаришларнинг паст кўрсаткичларининг Syntax score баллари шкаласи бўйича коронар артерияларнинг мураккаб шикастланишининг юқори кўрсаткичлари билан, хамда ўнг коронар ва олдинги тушувчи артерияларнинг шикастланиши билан боғлиқлигни асослаш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29-январдаги 17-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Юрак томирлари касаллигида ўнг қоринча дисфункциясини ташхислашда замонавий технологиялар», 2024йил 29-январдаги 18-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Коронар юрак касаллиги билан оғриган беморлар орасида ўнг қоринча дисфункциясининг тарқалиши ва замонавий текшириш усуллари» услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят тиббиёт бирлашмасига 05.02.2024-йилдаги 14-сонли буйруқ ҳамда Самарканд вилоят Ургут туман тиббиёт бирлашмасига 12.02.2024-йилдаги 9-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: МИ турли шакллари бўлган беморларда тож томирлар зарарланганда тери орқали коронар аралашувдан кейинги даволаш муолажалари билан биргаликда олиб борилган госпитал натижалар орқали тож томирларни стентлаш, юрак етишмовчилиги функционал синфлари камайишига ва МИ даволаниш самарадорлигини ортишига ҳамда асоратларнинг олди олинишига олиб келган. Иқтисодий самарадорлиги: МИнинг турли шакллари билан касалланган юрак тож томирлари зарарланган беморларда стентлаш амалиёти ўтказилгандан кейин юрак етишмовчилиги функционал синфларини камайиши ва кўпчилик беморларда стенокардия хуружларини камайиши хисобига, беморларда қўшимча бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари ва гиполипидемик дори дармонларга ҳар ойда сарфланадиган 279000 сўмни тежаш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: проксимал стенозларнинг мавжудлиги ва учдан ортиқ коронар артерияларнинг шикастланиши ўткир миокард инфаркти ривожланишида ўнг қоринчанинг ишемик дисфункциясига олиб келадиган хавф омилларига киритиш лозим эканлиги аниқланган ва ушбу таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги эксперт кенгаши томонидан 2024йил 29-январдаги 17-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Юрак томирлари касаллигида ўнг қоринча дисфункциясини ташхислашда замонавий технологиялар», 2024йил 29-январдаги 18-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Коронар юрак касаллиги билан оғриган беморлар орасида ўнг қоринча дисфункциясининг тарқалиши ва замонавий текшириш усуллари» услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят тиббиёт бирлашмасига 05.02.2024-йилдаги 14-сонли буйруқ ҳамда Самарканд вилоят Ургут туман тиббиёт бирлашмасига 12.02.2024-йилдаги 9-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак коронар томирлари кўп сонли шикастланган МИнинг турли шакллари бор беморларда миокард реваскуляризациясининг бир йил муддатли натижаларини тахлил қилиш, келажакда беморда миокард инфаркти, юрак аритмиялари, ҳамда юрак етишмовчилиги ривожланиши ва зўрайиши каби салбий оқибатларни олдини олишда кейинги даволаш тактикасини танлашни белгилаб берди. Бу эса беморларнинг хаётчанлиги ва ўлим кўрсаткичларининг камайишига сабаб бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: юрак коронар томирлари кўп сонли шикастланган МИнинг турли шакллари бор беморларда миокард реваскуляризациясининг бир йиллик натижаларининг аҳамиятлилиги натижасида беморларнинг клиник белгиларнинг яхшиланишига сабаб бўлиб, беморларда антиангинал хамда антиагрегант дори воситаларига ҳар ойда сарфланадиган 174000 сўмни тежаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: миокард инфаркти билан оғриган беморларда миокард реваскуляризациясининг бажарилишининг ўнг қоринчанинг охирги-диастолик майдонининг пасайиши, диастолик дисфункция кўрсаткичи (Е/е’) ва ўнг қоринча майдонининг фракционал ўзгариши билан акс эттирилган ўнг қоринчанинг структуравий ва функционал ҳолатини яхшиланиши ўртасидаги боғлиқлигини асослаш бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети қошидаги эксперт кенгаши томонидан 2024йил 29-январдаги 17-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Юрак томирлари касаллигида ўнг қоринча дисфункциясини ташхислашда замонавий технологиялар», 2024йил 29-январдаги 18-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Коронар юрак касаллиги билан оғриган беморлар орасида ўнг қоринча дисфункциясининг тарқалиши ва замонавий текшириш усуллари» услубий тавсияномалари мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилоят тиббиёт бирлашмасига 05.02.2024-йилдаги 14-сонли буйруқ ҳамда Самарканд вилоят Ургут туман тиббиёт бирлашмасига 12.02.2024-йилдаги 9-буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: МИ турли шакллари бор беморларда юрак тож томирлари реваскуляризация амалиёти, стенокардия кечишига ижобий таъсир қилган, беморларнинг хаёт сифати хамда жисмоний юкламага толерантликни ортишига, оғриқ хуружлари давомийлигининг камайишига сабаб бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда юрак кўплаб тож томирлари зарарланганда прогнозга таъсир қилувчи салбий предикторларни инобатга олиб уларга самараси исботланган даво турлари таклифи берилиши, уларнинг тери орқали коронар аралашув ёки аортакоронар шунтлаш амалиётини танлашга хизмат қилади бу эса даволаш самарадорлигини ортиши, қўшимча дорилар истеъмолига талабнинг камайишига, стационарда қолиш кунларининг камайишига ва қўшимча даволанишга бўлган эҳтиёжининг камайишига олиб келади. Бу эса ҳар бир бемор учун тўғри даволаш амалиётини танлашда ўртача 4600000 сўмни тежаш имконини берган.