Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимова Нигина Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Генитал пролапснинг турли шакллари мавжуд бўлган аёлларда чаноқ туби етишмовчилигининг патогенези, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси” 14.00.01- Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSс /Tib682.
Илмий маслахатчи: Негмаджанов Баходур Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна - тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каюмова Дилрабо Талмасовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бобоев Абдукодир Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади генитал пролапсни турли шакллари мавжуд бўлган аёлларда чаноқ туби етишмовчилигининг патогенези, морфо-генетик хусусиятлари ўрганиш хамда диагностика, жарроҳлик ҳажмини индивидуал танлаш орқали даволаш, профилактика ва реабилитация комплекс чора тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли жаррохлик аралашувларидан кейин чаноқ туби етишмовчилигининг қайталаниш сабаблари, сийдик ажралишининг бузилиш белгиларини аниқлаш хамда генетик тадкикот натижаларни тахлил қилиш орқали  янги даволаш ва реабилитация усули ишлаб чикилган;
чанок туби етишмовчилиги кузатилган беморларда ўтказилган пластик жарроҳлик амалиётидан кейинги TVT-40,6%, бачадон вентрофиксацияси-10,9%, MESH вагинопластиклар 6,3% ва Prolift 7,8% каби рецидивлар холати аникланган;
    илк бор чанок туби етишмовчилиги  кузатилган беморларда COL1A1 (rs1800012) генинг гомозигот Т\Т генотипи ва COL3A1 (rs1800255) геннинг А\А генотипи ташувчиларида жинсий аъзоларнинг пролапсини ривожланиш хавфини юкорилиги исботланган;
    илк бор ESR1 (rs9340799) эстроген рецепторлари гени полиморфизмининг А аллели ва А/А мутант генотипини ташувчиларида жинсий пролапснинг оғир шаклини ривожланиш хавфи 3,8 марта, прогестерон рецепторлари – PGR (rs1042838) гени G\T генотип мавжуд аёлларда касалликнинг ривожланиш хавфи 2,5 баравар хамда витамин Д рецепторлари – D-VDR (rs731236) гени С аллел Т\С генотипи учраган беморларда жинсий аъзолар пролапснинг ривожланиш хавфи 2,1 марта ошиши исботланган;
скрининг асосида чаноқ туби етишмовчилиги кузатилган беморларни бошқариш, даволаш ва профилактика чораларини танлаш хамда хавф гуруҳларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмнинг юқори самарадорлиги (80,7%) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Генитал пролапснинг турли шакллари мавжуд бўлган аёлларда чаноқ туби етишмовчилигининг патогенези, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор турли жаррохлик аралашувларидан кейин чаноқ туби етишмовчилигининг қайталаниш сабаблари, сийдик ажралишининг бузилиш белгиларини аниқлаш хамда генетик тадкикот натижаларни тахлил килиш орқали  янги даволаш ва реабилитация усули (IAP 0644) ишлаб чикилган ва улар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирилигининг 2023 йил 30 январдаги 8н p/174-сон билан тасдиқланган ва “Генитал пролапснинг тури шакллари кузатилган беморларда реконструктив-пластик жарроҳлик амалиётидан кейнги комплекс реабилитация дастури” номли услубий тавсиянома ва Интелектуал мулк агентлиги томонидан 2024 йил 06 июндаги № IAP 0644 берилган “Генитал пролапс булган аёлларда чанок туби етишмовчилигининг трансвагинал жаррохлик даволаш усули” номли ихтиро мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарканд шахридаги 2 сон туғруқ мажмуаси 18.07.2022 йил 511-сон буйруғи билан, Каттакўргон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси 15.11.2022 йил 255-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эришилган натижалар генитал пролапсининг эрта аниқлаш, қиёсий ташхис ўтказиш, даволаш чора-тадбирларини эрта бошлаш, ўз вақтида тўғри ташхис қўйишга, касалликни асоратларни ривожланишини олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: генитал пролапс булган аёлларда чанок туби етишмовчилигининг трансвагинал такомиллаштирилган жаррохлик усули билан даволаш натижасида ҳар 1 бемор учун 338029 сўм бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар иктисод килинди.
иккинчи илмий янгилик: чанок туби етишмовчилиги кузатилган беморларда ўтказилган пластик жарроҳлик амалиётидан кейинги TVT-40,6%, бачадон вентрофиксацияси-10,9%, MESH вагинопластиклар 6,3% ва Prolift 7,8% каби рецидивлар холати аникланган ва улар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирилигининг 2023 йил 30 январдаги 8н p/174-сон билан тасдиқланган ва “Генитал пролапснинг тури шакллари кузатилган беморларда реконструктив-пластик жарроҳлик амалиётидан кейнги комплекс реабилитация дастури” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарканд шахридаги 2 сон туғруқ мажмуаси 18.07.2022 йил 511-сон буйруғи билан, Каттакўргон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси 15.11.2022 йил 255-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сон хулосаси). Ижтимоий самардорлиги: эришилган натижалар генитал пролапс кузатилган беморларда касаллик фаоллигини ва эрта ташхислаш, касалликни даволаш чора тадбирларини белгилаш ва ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берди хамда жаррохли йўли билан даволанишга бўлган эҳтиёжни камайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморнинг эрта ташхислаш беморни шифохонада ётиш кунларини қисқаришига олиб келади, беморлар саломатлиги тикланиши тезлашади хамда бемор шифохонада қолиш муддатини 9 кундан 4 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 614 598 сўм маблағ иқтисод қилинди
учинчи илмий янгилик: илк бор чанок туби етишмовчилиги  кузатилган беморларда COL1A1 (rs1800012) генинг гомозигот Т\Т генотипи хамда COL3A1 (rs1800255) генларининг гетерозиготали А\А генотипининг ташувчиларида генитал пролапсини ривожланиш хавфини юкори эканлиги  исботланган ва улар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирилигининг 2023 йил 30 январдаги 8н p/173-сон билан тасдиқланган ва “Генитал пролапснинг этиология ва патогинезига замонавий карашлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарканд шахридаги 2 сон туғруқ мажмуаси 18.07.2022 йил 511-сон буйруғи билан, Каттакўргон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси 15.11.2022 йил 255-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморларда, ЧТЕ патологиясини эрта ташхислаш учун COL1A1 (rs1800012) ва COL3A1 (rs1800255) генлари ва аллелларининг тарқалишини тахлил қилиш орқали беморларининг генетик мойиллигини ўрганиш натижасида индивидуал генетик харитани тузиш оркали касаллик ривожланиши ва кечиши даражасини ўз вақтида аниқлаш ва асоратларини олдини олиши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморларда ЧТЕ касалликларини аниқлаш учун генетик тахлиллар олиб бориш, касалликни ривожланиши ва кечишини олдиндан башорат килишга эришиш, асоратларни учраш частотасини камайтириши билан изохланади. Бунинг натижасида беморларни стоционарга мурожаатлари сонини камайтиришига, 1 кунлик қатнов учун 36000 сўм сарфланса, 10 нафар беморларга қатнов учун стоционарга хизмат кўрсатиш умумий 360000 сўмни бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ESR1 (rs9340799) эстроген рецепторлари гени полиморфизмининг А аллели ва А/А мутант генотипини ташувчиларида жинсий пролапснинг оғир шаклини ривожланиш хавфи 3,8 марта, прогестерон рецепторлари – PGR (rs1042838) гени G\T генотип мавжуд аёлларда касалликнинг ривожланиш хавфи 2,5 баравар хамда витамин Д рецепторлари – D-VDR (rs731236) гени С аллел Т\С генотипи учраган беморларда жинсий пролапснинг ривожланиш хавфи 2,1 марта ошиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирилигининг 2023 йил 30 январдаги 8н p/173-сон билан тасдиқланган ва “Генитал пролапснинг этиология ва патогинезига замонавий карашлар” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарканд шахридаги 2 сон туғруқ мажмуаси 18.07.2022 йил 511-сон буйруғи билан, Каттакўргон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси 15.11.2022 йил 255-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморларда жинсий пролапснинг ривожланиш хавфининг эрта ташхислашни учун ESR1(rs9340799), PGR (rs1042838) ва D-VDR (rs731236) генлари ва аллелларининг тарқалишини тахлил қилиш орқали беморларининг генетик мойиллигини ўрганиш ва клиник-лаборатор кўрсаткичлар орасида боғлиқликни белгилаш натижасида касаллик ривожланиши ва кечиши даражасини ўз вақтида аниқлаш ва асоратларини олдини олиши билан изохланган. Бу ўз навбатида беморларни амбулатор мурожаатлари сонини камайтиришига, оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнов учун 100000 сўм сарфланади, ГП кузатилган беморларда қатнов учун оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
бешинчи илмий янгилик: скрининг асосида чаноқ туби етишмовчилиги кузатилган беморларни бошқариш, даволаш ва профилактика чораларини танлаш хамда хавф гуруҳларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмнинг юкори самарадорлиги (80,7%) исботланган ва улар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирилигининг 2023 йил 30 январдаги 8н p/175-сон билан тасдиқланган ва “Жинсий пролапснинг турли шакллари бўлган аёлларнинг ҳаёт сифатини қиёсий баҳолаш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарканд шахридаги 2 сон туғруқ мажмуаси 18.07.2022 йил 511-сон буйруғи билан, Каттакўргон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ мажмуаси 15.11.2022 йил 255-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 3-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморларда касалликнинг оғирлик даражаси, фаоллиги ва касаликнинг босқичига қараб ҳамда анъанавий генитал пролапснинг хавф омиллари учраш частотасини ҳисобга олган ҳолда, касалликни беқарорлашиш хавфини хамда прогнозини баҳолаш учун алгаритм яратилган ва эрта ташхислаш мезонлари такомиллаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги: генитал пролапс кузатилган беморларда жинсий аъзолар пролапсини патологиясини эрта ташхислаш натижасида асоратлар сони камайтирилган ва стационарда даволаш ётоқ куни қисқарганлиги хисобида бюджет маблағлари иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish