Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқумова Дилрабо Инатовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped687.

Илмий раҳбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Касб-ҳунар таълимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Турақулов Олим Холбўтаевич,педагогика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиталабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инновацион тизимли ёндашув асосида талабаларни ўқув жараёнига моcлашишининг ижтимоий, психологик, педагогик ва концептуал асосларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;

“Касб таълими” йўналишиталабаларини ўқитишнинг концептуал, мазмунли-технологик, баҳолаш-аналитик функционал хусусиятлари ҳамда мустақил таълим мазмунини интеграциялаш асосида ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;

инновацион таълим-тарбия шакллари ва методлари асосида талабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш модели дифференциал-интегратив методлар асосида ишлаб чиқилган;

касбий сифатларни педагогик ўзаро ихтилофларни бошқариш  технологияси касбий ўзини ўзи англаш, касбий компетентлик, касбий рефлексивлик, касбий хулқ-атвор асосида касбий мослашиш жараёнини ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олий таълим муассасаларида талабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

инновацион тизимли ёндашув асосида талабаларни ўқув жараёнига моcлашишининг ижтимоий, психологик, педагогик ва концептуал асосларини ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2206-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар талабаларни ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик имкониятларини такомиллаштириш ва дидактик имкониятларини кенгайтириш бўйича педагогик муаммоларини ҳал этишга хизмат қилган;

“Касб таълими” йўналишиталабаларини ўқитишнинг концептуал (conceptual), мазмунли-технологик (meaningful-technological), баҳолаш-аналитик (evaluation and analytical) функционал хусусиятлари ҳамда мустақил таълим мазмунини интеграциялаш асосида ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий педагогик шарт-шароитларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 29-сон буйруғи билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) бакалавриат йўналишларининг малака талаблари ва “Валеология асослари” фанидан ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2206-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёнида фанлар бўйича билимларини ҳамда касбий мослашишга тизимли ёндашув асосида тақдим этишга хизмат қилган;

педагогик ўзаро ихтилофларни бошқариш технологияси (pedagogical conflict management technology) касбий ўзини ўзи англаш (professional self-awareness), касбий компетентлик (professional competence), касбий рефлексивлик (professional reflexivity), касбий хулқ-атвор (professional behavior) асосида ишлаб чиқилган касбий мослашиш жараёнини ташкил этиш методикаси орқали талабаларнинг ўқув жараёнига самарали мослашишининг педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари “Талабаларнинг ўқув жараёнига мослашиш хусусиятлари” услубий қўлланмаси, “Олий таълим муассасалари биринчи босқич талабаларининг ўқув жараёнига самарали мослашиши” махсус курс дастури, “Умумкасбий фанлардан изоҳли луғат”, “Касб таълими йўналишлари талабаларининг касбий мослашувининг назарий  ва услубий асослари” номли монография ишлаб чиқилган ва таълим-тарбия жараёнига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2206-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот олий таълим муассасалари талабаларини ўқув жараёнига мослашишининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга ва фанлардан эгалланаётган билим, кўникма ҳамда малакаларни чуқурлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish