Эркаев Нурали Икрамжан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон композиторларининг симфоник асарларида оркестрлаштириш  масалалари», 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/San263.
Илмий раҳбар: Ғофурбеков Тўхтасин Ботирович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.27.09.2024.San.54.01
Расмий оппонентлар: Азимова Арзу Нишановна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Бегматов Сойибжон Махмудович, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон композиторларининг симфоник асарларида оркестрлаштиришнинг моҳияти, миллий усул ва оҳангларнинг қўлланилишидаги эволюцияси, тембр ва фактураларга нисбатан  замонавий жараёндаги янгича ёндашувларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирсодиқ Тожиев симфонияларида акс эттирилган мақом асарлари, республикамиз ҳудудий локал ўзига хосликлар негизидаги асарларнинг полифоник, гетерофоник, гиперполифоник каби анъаналарга қаратилганлигига кўра хорал ва пуантилистик услубга       мусиқий тилнинг ижобий таъсир кўрсатганлиги исботланган;
оркестрлаштириш талқини ўзбек миллий созлари садоларини акс эттириш жараёнида оркестрнинг соф оҳанглар жаранги етарли даражада ифодалай олмаслиги сабабли метроритм, лад хусусиятларининг фригий ва вариантлийлик каби монодик тамойилларга асосланганлиги очиб берилган;
мусиқий темброна рангларни оркестрлаштириш жараёнида қўлланилишининг сунъий (икки ва ундан ортиқ чолғулар иштирокида) ва табиий (чолғунинг регистр ва ижро имконияти) услубларини асослаб берувчи камер ва тўлиқ оркестр таркибидаги комбинацияларнинг асар давомидаги контрастлиги, регистрларнинг жойлашувига кўра ўзаро оҳангдорлик хусусияти очиб берилган;
оркестрлаштириш ва у билан боғлиқ тушунчаларнинг амалиётда қўлланишидаги микст, комбинация, чолғулаштириш атамаларининг мураккаблик даражасига кўра фарқланишидаги мазмун-моҳияти очиб берилиб, уларнинг илмий-назарий, тембр ва фактуравий кўринишлари Ўзбекистон композиторлари симфоник тафаккури орқали мусиқий асарлар талқинлардаги такомили далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Мирсодиқ Тожиев симфонияларида акс эттирилган мақом асарлари, республикамиз ҳудудий локал ўзига хосликлар негизидаги асарларнинг полифоник, гетерофоник, гиперполифоник каби анъаналарга қаратилганлигига кўра хорал ва пуантилистик услубга   мусиқий тилнинг ижобий таъсир кўрсатганлиги  “Бастакорликни ўқитиш услубиёти” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʼлим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-217 сон билан рўйхатга олинган гувоҳнома). Натижада Ўзбекистон давлат консерваторияси “Композиторлик ва чолғулаштириш” кафедрасининг 3, 4-курс талабалари “Бастакорликни ўқитиш услубиёти” фани бўйича фойдаланиб, оркестрлаштиришни ўқитиш кўникмаларини шакллантирган;
оркестрлаштириш талқини ўзбек миллий созлари садоларини акс эттириш жараёнида оркестрнинг соф оҳанглар жаранги етарли даражада ифодалай олмаслиги сабабли метроритм, лад хусусиятларининг фригий ва вариантлийлик каби монодик тамойилларга асосланганлиги  Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасида “Ўзбекистон композиторлик ижодиётида чолғулаштириш масалалари: ўтмиш ва замонавий тамойилларининг қўлланилиши” (симфоник асарлар мисолида)” мавзусида ижодий учрашувда фойдаланилди (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2022-йил 9-декабридаги 01-04/104-237-сон маʼлумотномаси). Натижада ижодий учрашув, семинар иштирокчилари А.Козловскийнинг оркестрлаштириш услубидаги ўзига хос ёндашувлари билан алоҳида танишдилар ва ёш композиторларнинг ижодида қўлланилганлигини англаган;
мусиқий темброна рангларни оркестрлаштириш жараёнида қўлланилишининг сунъий (икки ва ундан ортиқ чолғулар иштирокида) ва табиий (чолғунинг регистр ва ижро имконияти) услубларини асослаб берувчи камер ва тўлиқ оркестр таркибидаги комбинацияларнинг асар давомидаги контрастлиги, регистрларнинг жойлашувига кўра ўзаро оҳангдорлик хусусияти Ўзбекистон давлат филармониясида “Мустақиллик йилларида чолғулаштириш масалалари” мавзусида оркестр созандалари билан амалий машғулотлар, семинар олиб борилди (Ўзбекистон давлат филармониясининг 2022-йил 14-декабрдаги маʼлумотномаси). Натижада оркестр созандалари композиторнинг Концерт асарида оркестрлаштириш услуби, янгиликлари, ёндашув ва бадиий-ижодий ғоялари таҳлил қилиниб, замонавий техникаларни ўзлаштириш муаммоларини кенг ёритишга имкон берди;
оркестрлаштириш ва у билан боғлиқ тушунчаларнинг амалиётда қўлланишидаги микст, комбинация, чолғулаштириш атамаларининг мураккаблик даражасига кўра фарқланишидаги мазмун-моҳияти очиб берилиб, уларнинг илмий-назарий, тембр ва фактуравий кўринишлари Ўзбекистон композиторлари симфоник тафаккури орқали мусиқий асарлар талқинлардаги такомили алоҳида қайд этилган (Ўзбек миллий мақом санъати маркази давлат муассасасининг 2023-йил 20-январдаги 9-сон маʼлумотномаси). Натижада тингловчилар Ўзбекистон композиторлик ижодиётида мақом анъаналари, оркестрлаштиришдаги намуналари ва янгиликлари ҳақида маʼлумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish