Қўшматов Отахон Қурбоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аудиторлик ташкилотлари иши сифати назоратини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD /Iqt2024.
Илмий раҳбар: Қўзиев Исломжон Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Аудиторлик ташкилотлари иши сифати назоратини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари таркибига аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциасияларига аъзолигини киритиш таклиф этилган;
аудиторлик ташкилотлари томонидан қоидабузарликларни содир этиш таваккалчилик даражасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
аудиторлик текширувларида ички сифат назоратини ўтказиш босқичларини қўллаш тартиби такомиллаштирилган;
аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш алгоритмини қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аудиторлик ташкилотлари иши сифати назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аудиторлик ташкилоти иши сифатининг асосий кўрсаткичлари таркибига аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик ташкилотларига ёки ассоциасияларига аъзолигини киритиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 06/17-03-35/277-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлик хизматлари бозорининг ривожланишига ва аудиторлик ташкилотлари ўртасида соғлом рақобатнинг кучайишига олиб келган. Шунингдек, аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган текширувлар сифатининг таъминланишига эришилган;
аудиторлик ташкилотлари томонидан қоидабузарликларни содир этиш таваккалчилик даражасини баҳолаш мезонларини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик ташкилотининг ишчи стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023 йил 20 сентябрдаги 58-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, иш сифати ташқи назоратини ўтказиш давомида аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши содир этилиши таваккалчилик даражасини аниқ баҳолашга ҳамда аудиторлик фаолиятида юз берадиган қоидабузарликларни камайтиришга хизмат қилган;
аудиторлик текширувларида ички сифат назоратини ўтказиш босқичларини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик ташкилотининг ишчи стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023 йил 20 сентябрдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлик ташкилотлари иши сифатини назоратдан ўтказиш самарадорлигини оширишга ва мувофиқлаштиришга эришилган;
аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш алгоритмини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик ташкилотининг ишчи стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023 йил 20 сентябрдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлик текширувларида малакали аудиторлардан фойдаланишга имконият яратилган.