Исмоилов Хамрали Қанбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта пневмотранспорти вентилятори ишчи параметорларининг илмий асослари” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т3340
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети, Наманган тўқимачилик саноати институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарибоев Носиржон Юсупжанович, ф-м.ф.д., профессор, Муродов Рустам Мурадович, т.ф.д., профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт иш режимини бошқарувчи мехатроник тизимга эга бўлган ресурстежамкор вентилятор конструксиясини ишлаб чиқиш орқали пахта маҳсулотларининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш ва энергия сарфини камайтиришни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта пневмотранспортида марказдан қочма вентилятор ҳосил қиладиган статик босим ва ҳаво сарфининг вентилятор парракли диски ишчи юзаси ғадир-будирлигига боғлиқлиги аналитик тенгламалар билан асосланган ва пўлат листлардан силлиқланган парракли дискни тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
маҳсулотни ташиш масофасининг ўзгариши вентилятор сарф қиладиган қувватнинг ўзгаришига олиб келиши асосида вентилятор ишлаш вақтида сарф қиладиган қувватнинг ҳаво босими ва ташиш масофасига боғлиқлигиниг математик модели ишлаб чиқилган;
парракли диск массасини енгиллатиш вентилятор сарф қиладиган номинал қувватни камайтириш имконини бериши энергия сарфининг вентилятор парракли диски массасига боғлиқлик тенгламасини келтириб чқариш йўли билан асосланган ва парракли дискнинг юк тушмайдиган юзаларини кесиб олиш ва ўрнини енгил конструксион материал билан қоплаш орқали енгиллаштириш усули ишлаб чиқилган;
марказдан қочма ва радиал вентиляторлар самарадорлигининг вентилятор кириш тешиги диаметри, кириш қувурчаси шакли ва ўлчамларига боғлиқлиги экспериментал тадқиқотлар натижасида аниқланган ва вентилятор номинал қуввати ўзгармаган ҳолда кириш қувурчасининг ҳаво босими ҳамда сарфи ортишини таъминловчи конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ташувчи пневмотранспорт ускунаси учун оқим параметрларини бошқариш қурилмасига эга бўлган янги вентилятор конструксияси ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оқимни бир меъёрда ўзгартириш имконини берувчи дастурий таъминот ва уни амалга оширувчи механизм «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, “АРТ СОФТ ТЕХ CЛУСТЕР” МЧЖга қарашли “Поп пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2023 йил 16 октябрдаги №03-22/801-сонли маълумотномаси). Натижада пахта пневмотранспорти ташиш масофасини 50-60 метрга оширишга эришилган;
пахтани ҳаво ёрдамида ташувчи пневмотранспорт ускунаси вентилятор рационал параметрлари «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси» тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, “АРТ СОФТ ТЕХ CЛУСТЕР” МЧЖга қарашли “Поп пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2023 йил 16 октябрдаги №03-22/801-сонли маълумотномаси). Натижада пахта пневмотранспорти энергия сарфини 1 та вентилятор учун
20 кWт га камайишига эришилган.