Эминов Азизжон Ашраповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кварцит хомашёлари асосида динасли оловбардош тиқма масса таркибларини ишлаб чиқиш», 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T180.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Раиса Исматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Миржалил Юсупович, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Нигматулла Хамидович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Физика-Қуёш илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори кремнеземли ва бошқа маҳаллий минерал хомашё ресурслари асосида динасли оловбардош тиқма массанинг таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яратилган тажриба массаларининг пишишидаги юқори ҳароратдаги физик-кимёвий ва фазавий ўтиш жараёнларининг қонуниятлари ҳамда намуналарда табиий кварцнинг янги кристалл фазалар ҳосил қилиб, қайта туғилиши яъни тридимит ва кристобалитни юзага келиши исботланган;
динасли тиқма массанинг технологик хоссаларига таъсир этувчи асосий омиллар–глина ва кварцитнинг қумга алмаштиришдаги максимал миқдорлари 25 масс.%гача бўлиши аниқланган;
олишнинг мақбул шароити, технологик режимлари ва хомашё шихтасига юқори ҳароратли ишлов бериш ҳамда оловбардош композициянинг фракция таркиблари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган динасли тиқма массадаги «таркиб-структура-хосса» функционал боғлиқлиги исботланган;
мақбул шихта ва фракция таркиблардаги динасли тиқма массанинг технологик режимлари ишлаб чиқилган ва олиш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кварцит хомашёлари асосида динасли тиқма масса таркибларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оловбардош материаллар олиш учун алюмосиликат минералларидан ташкил топган ишлаб чиқилган шихта таркибига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 04659, 2013й.). Натижада ишлаб чиқилган таркиб асосида оловбардош материал олиш имконини берган;
Қўйтош кварцити, Жерой кварц қуми ва Ангрен каолини асосида яратилган динасли оловбардош тиқма масса таркиби «Бекобод-огнеупор» ҚКда амалиётга жорий этилган («Бекобод-огнеупор» ҚКнинг 2017 йил 3 октябрдаги 278-сон маълумотномаси). Натижада четдан келтирилганга нисбатан икки марта арзон динасли тиқма масса олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосида динасли тиқма масса олиш технологияси «Бекобод-огнеупор» ҚКда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2017 йил 28 декабридаги ББ-01/03-5141-сон маълумотномаси). Натижада амалдаги стандарт талабларга жавоб берувчи, импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш имконини берган.