Sayt test rejimida ishlamoqda

Тулаганов Сардор Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техноген хом ашёдан нанодисперсли аморф кремний диоксидининг синтези ва физик-кимёвий хоссалари”, 01.04.12 - Наноматериаллар физикаси ва технологияси (техника фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4357.
    Илмий раҳбар: Курбанов Миртемир Шодиевич, техника фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
    Расмий оппонентлар:
Зиямухамедова Умида Алижоновна, техника фанлари доктори, профессор;
Махманов Урол Кудратович, физика-математика фанлари доктори, кат.и.х.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Металлургия саноатининг техноген хомашёсидан аморф кремний икки оксидининг нанозарраларини синтез қилишнинг самарали усулини ишлаб чиқиш, унинг физик-кимёвий хусусиятларини пироген кремний оксиди билан солиштириш орқали ўрганиш ва аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металлургик техноген кремний таркибли хом ашёдан нано ўлчамли аморф кремний диоксидини синтез қилиш учун янги ускуна ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган ускунанинг янгилиги шундаки, унинг сублимация жараёни зонаси иккита қисмдан иборат бўлиб, ҳар бири мустақил ҳарорат назорати ва хом ашёни ҳаракатлантириш тизимига эга. Ҳосил бўлган газлар сублиматорнинг бошланғич қиздириш зонасидан чиқарилади, кремний таркибли газнинг десублимацияси эса алоҳида совутиш камерада амалга оширилади;
аммиакли гексафторсиликатнинг гидролиз жараёни самарадорлиги унинг эритмадаги консентрациясига боғлиқ бўлиб, максимал СиО2 ажратиб олиш учун оптимал технологик режим гексафлорсиликат аммоний (ГФСА) консентрацияси 3 % бўлганида самарадорлиги юқори бўлиши аниқланди;
биринчи марта комплекс тадқиқотлар асосида металлургик техноген хом ашёдан синтез қилинган аморф холатдаги кремний икки оксиди заррачаларининг физик-кимёвий хусусиятлари пироген кремнизем билан солиштирганда ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
сувли муҳитдаги аммиакли гексафторсиликат консентрацияси 3 дан 20 % гача ошганда, синтез қилинган кремнизем заррачаларининг самарали диаметри 4 баравар ошиши аниқланди;
кремний икки оксиди заррачаларининг самарали диаметри сув муҳитининг пҲ даражасига боғлиқ бўлиб, СиО2 заррачаларининг энг кучли агломерацияси кислотали муҳитда (пҲ 2,38-2,54) кузатилади, бу ерда ҳосил бўладиган агломератлар ишқорли муҳитдагига қараганда 4 баравар йирик бўлади, бу ҳолат А-60 маркали пироген кремнизем учун 2 баравар кам эканлиги аниқланди;
биринчи марта таклиф қилинган технология бўйича металлургик техноген хом ашёдан синтез қилинган материалларнинг катион ва анион бўёқларга нисбатан турли сорбсион хусусиятларга эга бўлиши мумкинлиги аниқланди, бу заррачалар сирт структурасининг турли зарядга эга эканлигидан далолат беради.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техноген хомашёдан нанодисперс аморф кремний икки оксидини синтез қилишнинг самарали усули ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари бўйича тадқиқот натижалари:
металлургик шлакларни қайта ишлаш ускунаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинди (№ ФАП 01956, 2022 й.). Натижада, металлургик шлакларни қайта ишлаш учун янги ускуна техноген хомашё билан фторид аммоний аралашмасининг суюқ ва ёпишқоқ ҳолда қурилма деворларига ёпишиб қолишини олдини олишга, шунингдек, реакция натижасида ҳосил бўладиган газларнинг абсорберга чиқишини яхшилашга имкон берди;
металлургик шлакларни қайта ишлаш ускунаси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинди (№ ФАП 02256, 2023 й.). Натижада, металлургик шлакларни қайта ишлаш учун янги ускуна сублимация бўлимидан газлар ва сув буғларини чиқариб юбориш, фторлаш жараёнининг бошланғич босқичида юзага келадиган жараённи визуал кузатиш ва назорат қилиш ҳамда техноген хомашёни қайта ишлаш жараёнининг хавфсиз шароитларини оптималлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish